Меҳр улашайлик
Меҳр улашайлик

 

“Меҳр улашайлик” лойиҳаси доирасида Шеробод туманида бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон ХДП Шеробод туман кенгаши раиси, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати М. Мадарқулов, тумандаги “Новбур” маҳалласи раиси, партия аъзоси А.Норқулов, ХДПнинг фаол аъзолари бўлган хотин-қизлар фаоли А.Янгиева ва ҳоким ёрдамчиси Х.Туловов ҳамда ёшлар етакчиси Р. Сафаровлар томонидан маҳалладаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, ёлғиз яшовчи ва имконияти чекланган фуқароларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Кўрсатилган бу эътибордан кўнгли кемтик инсонлар жуда мамнунлигини билдириб, юртбошимизни ва ташкилотчиларни узоқ дуо қилишди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш