Депутатнинг бир куни
Депутатнинг бир куни

 

Ўзбекистон ХДП Қумқўрғон туман кенгаши раиси, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати М. Номозов “Нурли диёр” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси, партиянинг фаол аъзоси Қ. Маматқуловлар билан биргаликда маҳалла фаоллари билан учрашди.

Мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва халқимизга йўлланган Мурожаатномаси мазмун-моҳияти тушунтирилди. Ўтган йили барча соҳаларда эришилган натижалар ва ютуқлар, келгусида қилиниши лозим бўлган вазифалар тўғрисида тўхталиб ўтилди.

Учрашув якунида маҳалла оқсоқоллари ушбу маҳаллада ҳал қилиниши лозим бўлган масалалар юзасидан мурожаат қилишди. Барча саволларга депутат томонидан жавоб берилди ва мурожаатлар юзасидан депутатлик назорати ўрнатилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш