Сурхондарёда аҳоли муаммолари уйма-уй юриб ўрганилмоқда
Сурхондарёда аҳоли муаммолари уйма-уй юриб ўрганилмоқда

 

Ўзбекистон ХДП Шеробод ҳамда Қизириқ туман кенгашлари томонидан “Уйма-уй” лойиҳаси доирасида фуқароларнинг уйларига бориб муаммолари ўрганилди.

Шеробод туман кенгаши раиси, Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси М. Мадарқулов “Навбур” маҳалласида яшовчи ногиронлиги бўлган ижтимоий химояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олди. Мулоқот давомида аниқланган муаммолар, даволаниш учун бепул дори-дармон, уйларни таъмирлашда моддий ёрдам сўраб қилинган мурожаатлар туман ҳокимлигига тақдим этилиб, унинг ижроси юзасидан депутатлик назорати ўрнатилди.

Ўзбекистон ХДП Қизириқ туман кенгаши вакиллари Ю.Умбаров, Ф.Балтаевалар тумандаги “Янги турмуш” маҳалласида яшовчи ногиронлиги бўлган ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар хонадонларида бўлишди.

Аҳоли мурожаатларининг ечими юзасидан чора-тадбирлар режаси белгилаб олинди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш