Депутатлик назорати ўрнатилди
Депутатлик назорати ўрнатилди

 

Ўзбекистон ХДП Бойсун туман кенгаши раиси, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати З. Ўзбекова, Халқ депутлари Бойсун туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП депутатлик гуруҳи аъзолари, Б. Вохидова, Ў. Жабборов ҳамда Ф. Турсунқуловлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 апрелдаги "Бирламчи тиббий санитария ёрдамини аҳолига яқинлаштириш ва тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора тадбирлари тўғрисида"ги Қарори билан тасдиқланган "Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдамининг сифатини яхшилаш, тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш ва фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича чора тадбирлар" Дастурида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан ўрганишлар олиб борилди.

Бойсун туманидаги 7-сонли оилавий поликлиникада ташкил этилган тиббиёт пунктлари (махсус контейнер)даги шарт-шароитлар билан танишиб, тиббиёт ходимлари томонидан аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати суриштирилди.

Ўрганишлар натижасида аниқланган муаммолар юзасидан депутатлик назорати ўрнатилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш