Меҳр улашиб...

 

Саҳоват халқимизга хос хусусият. Юртимизда ўзгалар кўмагига муҳтож фуқаролар ҳолидан хабар олиш ва уларга далда бўлиш мақсадида хайрли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Куни кеча "Тўрткўл-95" МЧЖ раҳбари Р. Ибрагимов ҳомийлигида "Баркамол авлод" болалар мактаби раҳбари ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари З. Абдуллаева ва С. Гичгелдиевалар билан биргаликда "Меҳр оқибат — халқимизга хос фазилат" шиори остида тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бор фуқаролар ҳолидан хабар олиб, уларга керакли бўлган ногиронлик аравачалари топширилди.

Ушбу тадбир давомида олтита хонадондаги фуқароларга меҳр, эътибор кўрсатиш билан бир қаторда баҳорий кўтаринки кайфият улашилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш