Инсонга фаровонлик, жамиятга эркинлик ва давлатга масъулият
Инсонга фаровонлик, жамиятга эркинлик ва давлатга масъулият

 

Конституциявий Қонун лойиҳаси Самарқанд вилоятининг қатор ҳудудлари, жамоат бирлашмалари, ташкилот ва маҳаллаларида кенг муҳокама қилинмоқда. Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайланган депутат З. Бердиева Каттақўрғон туманида жойлашган 62-сон умумталим мактаби жамоаси ва ота-оналар билан учрашди.

“Инсонга фаровонлик, жамиятга эркинлик ва давлатга масъулият” шиори остида ташкил этилган ушбу тадбирда иштирокчиларга Референдум мазмун-моҳияти тўғрисида, янгиланаётган Конституцияда давлат ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиши, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилиши, ўқитувчининг меҳнати жамият ва давлатни ривожлантириш, соғлом, баркамол авлодни шакллантиришдаги ўрни борасидаги ўзгартиришлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Депутат З. Бердиева туманнинг “Гулистон” Оилавий шифокорлик пункти ходимлари билан ҳам учрашиб, Референдум юзасидан тарғибот-ташвиқот тадбири ўтказди. У ўз сўзида янги Конституциянинг мамлакатимиз ҳаётида тутган ўрни, унга киритилаётган янги қўшимчалар ва ўзгаришлар халқимизнинг турмуш тарзини янада фаровонлашишига, инсон қадрини янада юксалишига хизмат қилишини таъкидлаб, бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга чақирди.

Нурабод туманининг 2-сон касб-ҳунар мактабида туман 3-сектор ҳудудидаги маҳалла фаоллари учун Конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти бўйича тарғибот тадбири ташкил этилди. Унда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Г. Холова ҳам қатнашиб, конституцияга киритилаётган янги моддалар ва ўзгартиришлар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди.

Нурабод туман тиббиёт бирлашмасида Халқ депутатлари Нурабод туман Кенгаши депутати, туман Кенгаши раиси ўринбосари Б. Облонов ташаббуси билан “Конституциявий ислоҳот – бугуннинг талаби, эртанинг кафолати”мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Шунингдек, Халқ депутатлари Жомбой туман Кенгаши депутатлари Холмурод Шаманов ва Муҳиддин Ачиловнинг тумандаги 1-умумий ўрта таълим мактабида ўқитувчилар билан жонли мулоқоти бўлиб ўтди. Жорий йилнинг 30 апрелида ўтказиладиган референдумнинг моҳияти тушунтириб берилди. Янгиланаётган конституция матни ҳавола этилиб, унга қўшилаётган янги моддалар ва ўзгартишлар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтилди.

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш