Ишончли вакил фарғоналик сайловчилар билан учрашди

 

ЎзХДПдан Президентликка номзод Улуғбек Иноятовнинг Фарғона вилоятидаги ишончли вакили Дилбар Мамажонова Фарғона шаҳридаги “Нодирабегим” маҳалла фуқаролар йиғини биносида сайловчилар учрашув ўтказди.

Учрашувда ишончли вакил Дилбар Мамажонова Президентликка номзоднинг сайловолди дастури ҳақида сайловчиларга маълумот ва тушунтиришлар берди.

Хусусан, номзоднинг сайловолди дастуридаги фуқароларнинг бандлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш, уларни ишсизликдан ҳимоя қилиш, фуқароларнинг касбий тайёргарлиги, қайта тайёрланишини ташкил этиш ва рағбатлантириш ташаббусига алоҳида тўхталди. Ва ташаббуснинг амалга оширилиши одамларнинг фаровон ҳаёт кечиришларига замин яратишини таъкидлади.

Учрашувда ишончли вакил фаолларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар берди.

 

 

 

Теглар

Сайлов
← Рўйхатга қайтиш