Қорақалпоғистонда ҳам ишончли вакил билан учрашувлар давом этмоқда
Қорақалпоғистонда ҳам ишончли вакил билан учрашувлар давом этмоқда

 

ЎзХДПдан Президентликка номзод Улуғбек Иноятовнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги ишончли вакили Халилла Ешимбетов Тўрткўл туманидаги Тиббиёт коллежида сайловчилар билан учрашув ўтказди.

Учрашувда ишончли вакил номзоднинг сайловолди дастури ҳақида йиғилганларга батафсил маълумотлар берди. Хусусан, дастурдаги иш билан таъминланмаган фуқароларни, айниқса, ишсиз аёллар сонини кескин камайтириш, фуқароларнинг камбағаллик ҳолатига тушиб қолишининг олдини олишга ёки камбағаллик тоифасига кириб қолган фуқароларни ундан чиқариш бўйича давлат томонидан тегишли чоралар кўриш ташаббуси ҳақида тушунтиришлар олиб борди.

Ишончли вакил бу ташаббуснинг амалга оширилиши аксарият ишсиз аҳоли, хусусан, ишсиз аёлларнинг иш билан таъминланишига, шунингдек, одамларнинг турмуш даражаси янада фаровонлашувига олиб келишини таъкидлади.

Учрашув давомида сайловчилар берган саволларга ишончли вакил батафсил жавоблар берди.

 

 

 

Теглар

Сайлов
← Рўйхатга қайтиш