«Уйма-уй» лойиҳаси

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Беруний туман кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси С. Имамова ташаббуси билан «Уйма-уй» лойиҳаси доирасида тумандаги «Бунёдкор» маҳалласида яшовчи фуқаро, 92 яшар Биби Курбанбаева мурожаати ўрганилди.

Мурожаатда Б. Курбанбаева ногиронлик аравачасига муҳтожлигини билдирган эди. Онахоннинг илтимоси депутат томонидан назоратга олиниб, Б.Курбанбаевага ногиронлик аравачаси етказиб берилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш