Қўнғиротда аёллар ва болалар саломатлигига муҳим эътибор қаратилмоқда
Қўнғиротда аёллар ва болалар саломатлигига муҳим эътибор қаратилмоқда

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қўнғирот туман кенгаши томонидан «Оналик ва болалик муҳофазаси доимий эътиборда» лойиҳаси доирасида тиббий кўрик ташкил қилинди.

Қўнғирот туман кўп тармоқли марказий поликлиникасида «Саноат» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи аёллар ва болалар тиббий кўрикдан ўтказилди.

25 нафардан зиёд хотин-қизлар ва 18 нафар болаларнинг саломатлиги ўрганилиб, зарурий хулосалар ва кўрсатмалар тавсия қилинди. Касаллиги аниқланган 1 нафар аёлга ордер ва бепул дори-дармонлар берилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш