Устозларга эҳтиром!

 

1 октябрь – ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан жонкуяр устозлар меҳнатини шарафлаш тадбирлари Бухоро вилоятида ҳам кенг кўламда давомэтмоқда. Зотан, Устозлар ҳар қанча мақтовга, ҳар қанча эҳтиромга муносиб.

Ўзбекистон ХДП Бухоро шаҳар кенгаши ташаббуси билан вилоят кенгашининг фаоллар залида Бухоро шаҳрида фаолият юритаётган ўқитувчилар учун байрам тантанаси ташкил этилди.

Тадбирда сўзга чиққан Ўз ХДП Бухоро вилоят кенгаши раиси З.Туйева ҳамда Бухоро шаҳар кенгаши раиси Р. Казимова ўқитувчи ва мураббийларни байрам билан муборакбод этаркан, мамлакатимизда таълим соҳасини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар моҳияти хусусида тўхталиб ўтдилар. Устозларга бағишланган шеър, куй-қўшиқлар устозлар кўнглини хушнуд этди.

—Бугун жaмиятимиздa aзиз устoзлaримизнинг мaвқeи, ҳурмaт вa oбрўси oширилишининг, улaргa кўрсaтилaётгaн эътибoр ҳaмдa ғaмxўрликлaрнинг гувoҳи бўлиб турибмиз,— дейди Бухоро шаҳридаги 42-мактаб директори Ҳалима Нуруллаева.— Бу биз, ўқитувчилар учун бир эҳтиром намунасидир. Шундай эътибoр вa эъзoзга лойиқ бўлмoқ, билдирилгaн ишoнчни виждoнaн aдo этмoқ, Янги Ўзбекистоннинг бунёдкорлари - кeлaжaк вa миллaтнинг ярaтувчилaрини тaрбиялaмoқ эсa бизнинг бoш мaқсaдимиздир. Айниқса, Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят ва шаҳар кенгаши ташаббуси билан ташкиллаштирилган тантанали рағбатлантириш маросими бизга кўтаринки руҳ бағишлади, қалбларга шодлик улашди. Шу боис ҳам биз ҳамиша ХДП билан биргамиз!

Қадри тоғдек юксак устозларга бағишланган байрам тантанаси якунида фаол партия аъзоларига қимматбаҳо совғалар топширилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш