Умрини зиё тарқатишга бағишлаган инсонлар ҳамиша ардоқда
Умрини зиё тарқатишга бағишлаган инсонлар ҳамиша ардоқда

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қоровулбозор туман кенгаши ташаббуси билан “Нуроний” жамғармаси туман бўлими билан ҳамкорликда “Дийдор ширин” номли маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Унга фахрий педагог, “Халқ таълими аълочиси” ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 20 йиллиги” кўкрак нишони совриндори Зойирова Латофат Исмоиловна меҳмон сифатида таклиф қилиниб, ўз ҳаёт тажрибалари билан ўртоқлашди.

Латофат Зойирова 42 йиллик педагогик фаолияти давомида 150 дан ортиқ методик тавсия ва қўлланмалар яратган. Илмий методик мақолалари “Маҳорат кўзгуси”, “Тил ва адабиёт” журналларида ҳамда республика миқиёсидаги газеталарда чоп этилган. Бугунги кунда Латофат опа 1 ўғил ва 2 қиз фарзандлари ардоғида, набираларнинг севимли бувижониси.

Тадбир давомида сўзга чиққанлар Латофат Зойирова ҳақида ўзларининг фикрларини билдириб, бирга ишлаган даврларини ёд олишди. Шогирдлар эса ўзларининг самимий тилакларини изҳор этишди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Фахрий Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш