Сафимиздаги ўрнак олса арзигулик аёллар
Сафимиздаги ўрнак олса арзигулик аёллар

 

Навоий шаҳридаги Кончилик ва технологиялар университетида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, «Шуҳрат» медали, «Меҳнат шуҳрати» ордени соҳибаси, Ўзбекистон халқ таълими аълочиси, шоира, адиб, драматург - Хосият Бобомуродованинг «Ўртачўл маликаси» деб номланган китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Достон қаҳрамони ЎзХДП Навоий вилоят кенгаши депутати, «Валиобод» фермер хўжалиги раҳбари, «Фахрий профессор» унвони соҳибаси Раьно Валиева бўлиб, унинг жасоратга тўла ҳаёт ва фаолияти тасвирлаган. Асарда Раъно опанинг Ватанни, халқни севиши, унга садоқат билан хизмат қилиши, меҳнатсеварлик, меҳр-оқибатлилик каби туйғулари тараннум этилган.

Китоб ўқувчида янгиликлар ва кашфиётлар билан шуғулланиш инсонга бахт, саодат келтириши тўғрисидаги тасаввурларни янада кенгайтиради. Ҳақиқатдан ҳам Раъно опани «Ўртачўл маликаси» дейиш мумкин. Бутун умрини далада меҳнат қилишга, халқ вакиласи-депутат сифатида аҳолининг муаммоларини ҳал қилишга бағишлади. Халқнинг манфаатини ўз манфаатидан устун қўя олган ҳақиқий ўзбекнинг, партиямизнинг ўрнак олса арзигулик ҳаёт тажрибасига эга қаҳрамон аёли.

Қизғин мушоирага айланиб кетган тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилоят бўлими раиси Б.Садриддинов, шоира Х.Садинова, профессор А. Холмуродов, ЎзХДП Навоий вилоят кенгаши раиси ўринбосари З. Тоғаевалар иштирок этишди.

 

 

 

 

Теглар

Фахрий Депутат
← Рўйхатга қайтиш