Депутат назорати
Депутат назорати

 

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Х. Ешимбетов ўзи сайланган Беруний тумани 26-сонли «Шаббоз» сайлов округи ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги «Маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси бўйича олиб борилган ишлар юзасидан депутатлик ўрганишини ўтказди.

Хусусан, «Шаббоз» сайлов округи ҳудудидаги «Саркоп», «Палваш» ва «Шоббоз», «Саройкўл», «Ибн-Сино», «У.Жуманиязов» ва «Турон» маҳаллаларида бўлиб, қарорга киритилган объектларда амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишди ҳамда аҳоли билан мулоқот қилди.

Ўрганиш жараёнида ичимлик сув тармоқларини янгидан қуриш ва реконструкция қилиш, кўчаларни таъмирлаш, пиёдалар йўлакчасини қуриш ҳамда 455-сонли трансформаторга қўшимча трансформатор қуриш, электр узатиш линиясини СИП кабелига алмаштириш ишлари олиб борилгани ва тўлиқ тугаллангани аниқланди.

Фуқаролар билан учрашувлар якунига биноан «Турон» МФЙ ҳудудидаги газ тармоғи билан таъминланмаган хонадонларни газ тармоғи билан таъминлаш масаласида депутатлик сўрови юборилиб, ижроси назоратга олинди.

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш