Ижтимоий соҳа объектлари ўрганилди
Ижтимоий соҳа объектлари ўрганилди

 

2023-2024 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни беталафот ўтказиш юзасидан Халқ демократик партияси Уйчи туман кенгаши ҳамда депутатлик гуруҳи ижтимоий соҳа объектларини ўрганди.

Жумладан, 1-сонли умумий ўрта таълим мактабида бу йилги кўмир захираси режаси 64 тонна бўлиб, бугунги кунга қадар 54,7 тонна кўмир омборга жамғарилган. 5 та кичик иситиш котёли, 1 та ақлли иситиш котёли мавжуд бўлиб, қишки мавсум бошланишига яқин қолган бўлса-да, ҳали синовдан ўтказилмаган, иккита кичик иситиш котёлининг дудбурони янгиланмаган.

19-мактабгача таълим муассасасида 1 та кичик, 1 та ақлли иситиш котёли, жами 2 та иситиш котёли бўлиб, синовдан ўтказилган. Бу йилги кўмир захираси режаси 31 тонна бўлиб, бугунги кунга қадар 31 тонна кўмир келтирилган, лекин омбор йўқлиги сабабли очиқ жойда сақланмоқда.

Ишчи гуруҳ ўрганиш даврида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли ташкилотларга мурожаат қилиб, амалий ёрдам кўрсатди.

 

 

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш