Кармана туманида тиббий хизматлар сифати ўрганилди
Кармана туманида тиббий хизматлар сифати ўрганилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Кармана туман кенгаши, Халқ депутатлари маҳаллий кенгаш депутатлари, партиямиз фаолларидан иборат Ишчи гуруҳи томонидан соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштиришга бағишланган қонун ва қарорларда белгиланган топшириқларнинг мазкур тумандаги бажарилиш ҳолати ўрганилди.

Бугунги кунда Кармана туманида 1 та Кўп тармоқли марказий поликлиника, 10 та оилавий шифокорлик пункти, 6 та оилавий поликлиника, 6 та тиббий пункт 43 та маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисига тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.

Туманнинг чекка ҳудуди ҳисобланган Ҳазора массивидаги Паҳлавон, Сардабо маҳаллаларида жойлашган 3-сонли оилавий шифокорлик пункти 5968 нафар аҳолига хизмат кўрсатмоқда. Унинг таркибида 3 км масофада жойлашган Дегарон тиббий пункти (контейнер) фаолият йўлга қўйилган.

Муассаса замонавий УЗИ, ЭКГ аппаратлари ҳамда 80 турдаги дори-дармон воситалари билан тўла таъминланган. Беморларни онлайн рўйхатга олиш мақсадида аҳолининг муаммоси электрон базага киритилиб, тегишли шифокорларга йўналтирилмоқда. 10 та ўринга мўлжалланган кунлик стационар ишлаб турибди.

2-Боғиобод оилавий шифокорлик пункти орқали 3581 аҳолига 19 нафар тиббиёт ходими хизмат кўрсатмоқда. 10 ўринли кундузги стационарда 8 нафар беморлар даволанмоқда. Бино давлат дастурига тушган бўлиб, таъмирлашга тайёргарлик олиб борилмоқда.

Маликработ оилавий шифокорлик пункти эса 11 мингдан ортиқ аҳоли, 1510 та хонадонга хизмат кўрсатмоқда. Газ, сув, электр токи билан таъминланган. 9 та хонадонга кириб, оила аъзолари билан суҳбатлашилганда, фуқаролар муассаса фаолиятидан миннатдор эканликларини билдиришди.

ОШП жойлашган ҳудудда кўп қаватли уйларда янги кўчиб келган оилаларга ҳам тиббий хизмат кўрсатилаётганлигини инобатга олиб, қўшимча штатларга эҳтиёжи мавжуд. Мазкур масалани ҳал қилиш юзасидан мутасадди ташкилотларга депутатлик сўровлари чиқарилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш