Ишчи гуруҳ жамоатчилик назоратини ўтказди
Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши депутати Эргаш Абдурайимов бошчилигидаги депутатлар, маҳалла раислари, санитария-эпидемиологик осойишталик маркази вакиллари, ветеринария бўлими ходимлари ва бошқа давлат ва жамоат ташкилоти вакилларидан иборат ишчи гуруҳ жамоатчилик назоратини ўтказди.
Ҳудуддаги «Ойдин» деҳқон бозорида сотилаётган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-навосининг мўътадиллиги, харидорлар учун яратилган шарт-шароитлар, бозордаги тартиб-интизом кўздан кечирилди. Харидорлар билан суҳбатлашилди.
Нарх-наво барқарорлигини сақлаш арзонлаштирилган ярмаркалар ташкил этиш орқали таъминланаётгани маъқулланди.