Сафимиздаги ёшлар
Ўзбекистон ХДП Урганч туман кенгаши томонидан «Баркамол авлод» болалар марказида «Сафимиздаги ёшлар» лойиҳаси доирасида давра суҳбати ўтказилди.
Унда Урганч туман кенгаши раиси Р. Машарипова «Стратегия-2030» йўналишларидан келиб чиқиб, Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили давлат дастури лойиҳасида белгиланган мақсад ва вазифалар ҳақида маълумот берди.
Тадбирда партия сафига кабул килинган бир гуруҳ ёш педагог ходимларга партиянинг аъзолик гувоҳномалари топширилди.