Давлат дастури муҳокамалари давом этмоқда
Давлат дастури муҳокамалари давом этмоқда

 

Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят кенгаши ташаббуси билан Қўшкўпир туман касб-ҳунарга ўқитиш маркази биносида “Муҳокама, таҳлил ва таклиф” мунозара клуби аъзолари иштирокида давра суҳбати ташкил қилинди.

Мақсад қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатлар мазмун-моҳиятини ўрганишдан иборат бўлиб, бу галги давра суҳбати мавзуси “Ўзбекистон-2030” стратегиясинининг “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш” йилида амалга ошириш бўйича Давлат дастури ва уни тасдиқлаш тўғрисидаги Президент фармони лойиҳаси хусусида бўлди.

Тадбирда Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят кенгаши “Ёшлар ва хотин-қизлар” бўлими бошлиғи М. Исмоилова, Қўшкўпир туман кенгаши депутати, партия фаоли С. Матёқубова, туман кенгаши раиси О. Юсуповалар томонидан дастурда кўзда тутилаётган йўналишлар, ёшларга, хотин-қизларга яратилаётган имконият ва шарт-шароитлар тўғрисида атрофлича тушунчалар берилди. Ёшларнинг фикр-мулоҳазалари сўралди.

Тадбир сўнггида бир гуруҳ ёшлар партия сафига қабул қилиниб, уларга аъзолик гувоҳномалари топширилди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш