“Ўзбекистон-2030” стратегияси тарғиботи
“Ўзбекистон-2030” стратегияси тарғиботи

 

Ўзбекистон ХДП Гурлан туман кенгаши ва депутатлик гуруҳи томонидан тумандаги 6-ихтисослаштирилган мактабида “Ўзбекистон-2030” стратегиясининг мазмун-моҳиятига қаратилган тарғибот тадбири ўтказилди.

Унда Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши депутати Д. Ниёзметова ва Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Д. Матякубова ҳамда мактабнинг юқори синф ўқувчилари иштирок этишди.

Таъкидланганидек, “Ўзбекистон-2030” стратегияси бешта устувор йўналиш ҳамда 100 та мақсаддан иборат. Белгиланган устувор йўналишларнинг барчаси халқимизнинг тинч ва фаровон яшаши, ёшларимизнинг яхши таълим олиб, ҳар соҳада ўзларининг салоҳиятларини намоён қилишлари учун барча шарт-шароитлар, имкониятлар яратилаётгани, бу борада стратегияда аниқ вазифалар белгиланганлиги батафсил тушунтириб берилди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш