Келгусидаги вазифалар муҳокама қилинди
Келгусидаги вазифалар муҳокама қилинди

 

Нукус шаҳрида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгашининг ВИИИ пленуми бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгаши Ижроия қўмитасининг 2023 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисоботи ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг 2023 йил давомида амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботи тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Пленумда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгаши раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси раҳбари Халилла Ешимбетов кун тартибидаги масалалар юзасидан маъруза қилди.

Ҳисобот даврида Олий Мажлисдаги партия фракцияси томонидан юборилган қонун лойиҳалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси ва партия кенгашлари билан ҳамкорликда 2023 йил давомида 200 дан ортиқ қонун лойиҳасининг жойлардаги муҳокамаси ташкил этилиб, 40 дан ортиқ таклифлар берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси ва Халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашларидаги партия гуруҳлари томонидан амалий Ҳаракат дастуридаги йўналишлар бўйича ва Ҳаракат дастуридан ташқари партия гуруҳлари ташаббуси 116 та масала партия гуруҳларида, 116 та масала доимий комиссия йиғилишига ва 84 та масала сессия кун тартибига олиб чиқилди, партия электорати манфаатларига доир тегишли қарорлар қабул қилинишига эришилди.

Шунингдек, ҳудудлардаги мавжуд муаммоларни ҳал этишга қаратилган 651 та депутатлик сўровлари юборилиб, шундан 639 таси ижобий ҳал этилди. Бундан ташқари, 74 маротаба жойлардаги ҳудудий раҳбарлар ва мансабдор шахсларнинг ҳисоботлари ва ахборотлари эшитилди. Ўтган йилда “Жамоатчилик қабулхоналари”га жами 793 мурожаат келиб тушган ва уларнинг 98 фоизи депутатлар ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ижобий ҳал этилишига эришилган.

Партиянинг сайловолди дастурида илгари сурилган мақсад ва вазифалардан келиб чиқиб, «Депутат маҳаллада», «Партия электорати муаммолари эътиборимизда», «Яхшилик ва хайрия», «Ёшларга кўмак», «Аёлларга кўмак», «Меҳр улашайлик», «Эътиборимиз марказидаги ҳудуд» ва бошқа шу каби 10 дан зиёд амалий лойиҳалар партия томонидан амалга оширилди.

Пленумда кун тартибидаги масалалар бўйича фикр-мулоҳаза ва таклифлар билдирилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

 

 

 

Теглар

Пленум Лойиҳаларимиз Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш