Аёллар маслаҳатхоналари фаолияти ўрганилди
Аёллар маслаҳатхоналари фаолияти ўрганилди

 

Ўзбекистон ХДП Наманган шаҳар кенгаши томонидан Давлатобод тумани “Қуйи Ғирвон” МФЙ ҳудудида жойлашган 18-Оилавий поликлиника билан ҳамкорликда “Соғлом она-соғлом оила” лойиҳаси доирасида аҳоли, жумладан, хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш, турли хил касалликларни эрта аниқлаш ва олдини олиш, аёллар ва ўсмир қизларни соғломлаштириш мақсадида мутахассис шифокорларни жалб қилган ҳолда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардаги аёллар, болалар ва пенсионерлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди.

Бундан ташқари 2022-йил 26-январдаги ПҚ 102-сон “Эндокринологик хизматни такомиллаштириш ва кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини бажариш мақсадида вилоят эндокринология шифокорлари Абдулаҳад Обидов ва Азизбек Акбаровлар томонидан ортиқча вазн, қандли диабет ва йод танқислиги ҳолатлари бўйича бепул скрининг текширувлари ўтказилди.

Тиббий кўрик давомида оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, уларга тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар, аёллар ва ўсмир қизларни соғломлаштириш ҳамда бўлажак оналарнинг репродуктив саломатлигини яхшилаш мақсадида бирламчи тиббий-санитария муассасаларида ташкил этилган аёллар маслаҳатхоналари фаолияти ҳам ўрганилди.

 

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш