Элликқалъада меҳнат ярмаркаси ўтказилди
Элликқалъада меҳнат ярмаркаси ўтказилди

 

Аҳолини қийнаётган масалаларни ўрганиш, фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида Элликқалъа туманида бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил қилинди.

Унда Элликқалъа тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими, Ўзбекистон ХДП Элликқалъа туман кенгаши вакиллари ва ҳудуд аҳолиси иштирок этди.

Ярмаркада жами 53 та корхона, ташкилот ва муассасалар ўзларидаги мавжуд 296 та бўш иш ўринлари билан қатнашди. Ярмаркага жалб қилинган 127 нафар иш изловчи фуқаролардан 20 нафарига доимий иш, 21 нафарига эса мавсумий, яъни жамоат ишларида ишлаш учун йўлланмалар берилди. Бундан ташқари, 15 нафар фуқаролар қайта касбга ўқитиш учун юборилди. 7 нафар иш изловчига ишга жойлашиши юзасидан керакли маслаҳатлар берилди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш