Олам нурга тўлсин сен билан Наврўз

 

Наврўз байрами муносабати билан Гурлан тумани Алишер Навоий номидаги истироҳат боғида “Олам нурга тўлсин сен билан Наврўз” бош ғояси асосида халқ сайли ўтказилди.

Унда Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Д. Ниязметова ва Халқ депутатлари туман кенгаши депутати Д.Матякубовалар хам ўзлари фаолият юритаётган мактаб жамоаси билан биргаликда Наврўз байрами таомлари кўргазмасида иштирок этишди.

Байрам тадбирида мактаб ўқувчилари ва туман маданият уйи хушовоз хонандалари томонидан куй ва қўшиқлар намойиш қилинди.

 

 

 

 

← Рўйхатга қайтиш