Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси Улуғбек Иноятов Сурхондарё вилоят кенгаши масъуллари, туман ва шаҳар кенгашлари раислари билан мулоқот ўтказди.
Учрашувда аввало партия дастурий мақсадларига эришилиши ҳолати, электорат манфаатларини ҳудудларда изчил ҳимоя қилиш, бу борада янги қонун ҳужжатларини самарали қўллаш, тарғиботни кучайтириш масалалари ҳақида атрофлича фикр алмашилди.
Бандликни ошириш, меҳнатни қўллаб-қувватлаш йўлидаги ўзгариш ва янгиланишлар ижтимоий муҳофазага муҳтож қатлам манфаатларига хизмат қилаётгани, шундан келиб чиқиб, депутатлик бирлашмалари ва партия ташкилотларининг янада масъулиятли иш юритиши зарурлиги қайд этилди.
Мулоқотда маҳаллий Кенгашлар депутатлари, партиямизнинг туман-шаҳарлардаги етакчилари фаолиятни кучайтириш, таъсирчанликни ошириш, шунингдек, маҳаллаларда тарғибот ишларини кучайтириш билан боғлиқ муҳим масалаларда ўз таклиф-мулоҳазаларини билдиришди.
Ўзбекистон Халқ демократик партияси
Ахборот хизмати