Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси билан биргаликда ўтказиладиган “Ижтимоий кўмак — ташаббускорликка йўл очмоғи керак”, “Аёллар ижтимоий ҳимояси — ижтимоий фаоллик пойдевори” мавзуларидаги хотин-қизлар форуми
КОНЦЕПЦИЯСИ
Тадбирнинг ўтказилиш вақти ва жойи: 2019 йил март-сентябрь ойларида барча МФЙларда
Тадбир давомийлиги: Кун давомида
Тадбир ташкилотчилари: Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси
Тадбир иштирокчилари: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталаридаги Ўзбекистон ХДП аъзолари, Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши, вилоят ҳамда туман, шаҳар кенгаши масъуллари, вилоят, туман Хотин-қизлар қўмиталари раислари ҳамда депутат аёллар, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Соғлом авлод учун” Халқаро Хайрия фондининг жойлардаги масъул ходимлари, банк ходимлари, Бандликка кўмаклашиш маркази, ногиронлар жамияти, Ергеодезкадастр туман бўлими вакиллари, оғир ижтимоий фазиятга тушиб қолган, ногиронлиги бўлган, иш билан таъминланмаган, кам таъминланган оилалардаги хотин-қизлар, пенсионерлар ҳамда ОАВ вакиллари.
Тадбирни ўтказишга асос:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2019 йил 19 март куни Мамлакатимизда ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида илгари сурилган 5 та ташаббуснинг 5-йўналиши, яъни хотин-қизларни иш билан таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон ХДП ва Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг ҳамкорликда амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаси.
Лойиҳани амалга оширишдан кўзланган асосий мақсад:
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида белгиланган устувор йўналишлардан келиб чиқиб, жойларда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёлларни ўз вақтида аниқлаш, улар билан якка тартибда ҳамда аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни олиб бориш, уларни манзилли қўллаб-қувватлаш;
- инсон манфаати ҳар нарсадан улуғ, деган эзгу ғояни изчил давом эттириш орқали партиямиз электорати ҳисобланган ногиронлиги бўлган аёллар хонадонига бориб, улар ҳолидан хабар олиб туриш, муаммоларини ҳал этишга кўмаклашиш;
- ижтимоий ёрдамга мужтож аҳоли қатламлари, жумладан, ногиронлиги бўлган хотин-қизлар учун меҳр-мурувват кўрасатиш, улар учун барқарор ва юқори иш ҳақи тўланадиган иш ўринлари яратиш каби вазифаларнинг ижросини таъминлаш;
- хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, улар ўртасида оилавий ва хусусий тадбиркорликни, ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича амалий ишларни бажариш;
- оилавий тадбиркорлик ва бошқа шаклларда ўз ишини очиш ва бизнесини бошлаш истагида бўлган ижтимоий ёрдамга эҳтиёжманд хотин-қизлар ва коллеж битирувчи қизларининг ўз ишини бошлаши ва (микрокредитлар олиш орқали) дастлабки сармоясини шакллантиришига кўмаклашиш;
- Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар берилишига, шунингдек, уларга тегишли ҳужжатларни тайёрлашда кўмак бериш;
- паррандачилик билан шуғулланиш, томорқада ишлаш бўйича ҳуқуқий ва иқтисодий маслаҳатлар бериш;
- чекка ҳудудларда истиқомат қиладиган кам таъминланган, кўп болали, эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар, оналар ва болаларни турли касалликлардан асраб-авайлаш каби тадбирларнинг самарасини янада ошириш мақсадида вилоят, туман марказидан мутахассисларни жалб қилган ҳолда аёллар, оналар ва болалар учун бепул тиббий кўрик ташкил этиш;
- нотинч ва эҳтиёжманд оилалардаги касаллиги, шу жумладан, репродуктив саломатлиги билан боғлиқ касаллиги бор бўлган шахсларни аниқлаш ва уларга манзилли тиббий ёрдам кўрсатиш, касаллиги аниқланган аёллар ва болаларга даволанишлари учун тавсия ва йўлланмалар бериш;
- тадбирлар давомида Президаент фармон ва қарорлари ижросини таъминлашдаги ҳамда хонадонларга ташриф чоғида аниқланган муаммоларни Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари томонидан бартараф этиш чораларини кўриш.
Форумни амалга оширишнинг асосий вазиятлари (тартиби):
Кун давомида ўтказиладиган форум қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Олдиндан МФЙ да истиқомат қилувчи оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, яшаш шароити қийин, иш билан таъминланмаган ногирон аёллар тўғрисидаги маълумотлар, уларнинг манзиллари аниқланади
Биринчи босқич:
- эрталаб соат 9:00дан МФЙ биносидаги алоҳида хоналарда бепул тиббий кўрик бошланади ва кечга қадар давом этади. Тиббий кўрикка вилоят, туман марказларидан шифокорлар, тиббий техника воситалари, кўчма амбуланс хизматлари жалб қилинади (Тиббий кўрик вақти тўғрисида фуқароларга 4-5 кун олдин хабар берилади, 10-12 кун олдин Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Соғлом авлод учун” Халқаро хайрия фондига тиббий кўрикда иштирок этадиган мутахассисларни таъминлаб беришни сўраб хатлар чиқарилади);
- тиббий кўрик давомида малакали тиббий муолажага муҳтож, моддий имконияти чекланган хотин-қизлар бепул даволаниш учун йўлланмалар билан таъминланади;
Иккинчи босқич:
МФЙ да истиқомат қилувчи уйда ўтирган, уюшмаган, иш билан таъминланмаган хотин-қизлар билан очиқ мулоқот ўтказилади. Мазкур мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталаридаги Ўзбекистон ХДП аъзолари, Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши, вилоят ҳамда туман, шаҳар кенгаши масъуллари, вилоят, туман Хотин-қизлар қўмиталари раислари ҳамда депутат аёллар, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Соғлом авлод учун” Халқаро Хайрия фондининг жойлардаги масъул ходимлари, банк ходимлари, Бандликка кўмаклашиш маркази, ногиронлар жамияти, Ергеодезкадастр туман бўлими вакиллари, оғир ижтимоий фазиятга тушиб қолган, ногиронлиги бўлган, иш билан таъминланмаган, кам таъминланган оилалардаги хотин-қизлар, пенсионерлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишади.
Тадбирда мамлакатимизда оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, ногиронлиги бўлган аёллар ижтимоий ҳимояси, уларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишлар, улар учун қонунларда белгиланган имтиёзлар тўғрисида тушунчалар берилади, Ўзбекистон ХДПнинг мақсади, бу борада олиб бораётган ишлари ҳақида маълумотлар берилади, бу орқали уларнинг ҳуқуқий, сиёсий билимлари оширилади.
Учинчи босқич:
Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилади, Бандликка кўмаклашиш маркази ҳудуддаги мавжуд бўш иш ўринлари, касаначилик меҳнатини ташкил этиш имконияти бор корхоналар тўғрисида батафсил маълуотлар беради ва ишлаш истагини билдирган хотин-қизларга корхона ва ташкилотларга ишлаш учун йўлланмалар берилади.
Ўз тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган оилавий шароити қийин аёлларга Бошланғич тўловларсиз кредит олишларига ва Хотин-қизлар томонидан қилинган мурожаатлар, кўтарилган муаммолар ечими юзасидан шу ернинг ўзида тегишли мутасаддилар томонидан ёрдам кўрсатиш бўйича келишиб олинади.
Тўртинчи босқич:
- олдиндан аниқлаб, ташкиллаштириб қўйилган, яшаш шароити қийин, ёлғиз кексалар, иш билан таъминланмаган ҳамда ногиронлиги бўлган аёллар истиқомат қиладиган хонадонлардан бир нечтасига ҳомийларни жалб қилган ҳолда, озиқ-овқат маҳсулотлари ёки кийим- кечаклар билан ташриф буюрилади;
- имкон қадар, оилавий шароити оғир, кам таъминланган 1-ёки 2 нафар шахсга ўз ишини бошлаши учун дастлабки сармоя, яъни аёлларга тикув машинаси ва 1 тўп газлама, мини печь тақдим этилиши;
- ёки ногиронлиги бўлган 3-4 нафар (чегараланмаган) инсонларга ногиронлик аравачаси, қўлтиқ таёқ ва ҳоказолар берилиши мумкин;
- шу билан бирга, уй-жойга муҳтож бўлган ёш оилалар, аёллар туман ҳокимлиги қошида ташкил этилган уй-жой билан таъминлаш комиссияси рўйхатига киритилади;
- Бундан ташқари хонадонларга ташриф чоғида кўмакка муҳтож бўлган шахсларни қийнаётган, ўйлантираётган масалаларни аниқлаб, ечими юзасидан кўмак берилади.
Тадбирдан кутилаётган натижалар:
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори ижросини таъминлашда партия гуруҳлари, маҳаллий кенгашларнинг хотин-қизлар масалалари бўйича раис ўринбосарларининг кенг иштироки таъминланади;
- ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган оилалардаги хотин-қизлар ҳолидан хабар олиниб, уларни қийнаб келаётган муаммолар ўрганилиб, бартараф этишга кўмаклашилади;
- оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар берилишига кўмак берилади;
- иш билан таъминланмаган ҳамда ишлаш истагида бўлган имконияти чекланган хотин-қизларнинг шу ҳудуддаги бўш иш ўрни мавжуд ёки касаначилик меҳнатини ташкил этишга имконияти бор корхоналарга ишга жойлашишига, ўз бизнесини очишга кўмаклашилади;
- кам таъминланган оилалардаги аёллар, оналар ва болалар, пенсионерлар саломатлигини мустаҳкамлашга кўмак берилади, хотин-қизлрнинг ҳуқуқий, тиббий маданияти оширилади;
- лойиҳани амалга ошириш жараёнида хотин-қизларнинг ҳаётда дуч келаётган қийинчиликлари ва уларнинг бандлигини таъминлаш юзасидан аниқланган муаммолар тегишли ташкилотлар мутасаддиларининг кўмагида ечимини топади;
- ногиронлиги бўлган аёллар онгига улар ҳеч кимдан кам бўлмаган ҳолда жамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзоси эканлиги, Ўзбекистонда ҳамма нарса инсон ва унинг манфаати учун, инсон манфаати эса ҳар нарсадан улуғ, деган эзгу ғоя сингдирилади.