“Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси
“Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси

Лойиҳа

Ўзбекистон Республикасининг

Қонуни

Электрон рақамли имзо тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1-модда. Қонуннинг асосий мақсади

Ушбу Қонуннинг асосий мақсади электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

2-модда. Электрон рақамли имзо тўғрисидаги қонунчилик

Электрон рақамли имзо тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг электрон рақамли имзо тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

3-модда. Асосий тушунчалар

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

электрон рақамли имзо – электрон ҳужжатдаги мазкур электрон ҳужжат ахборотини электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан фойдаланган ҳолда махсус ўзгартириш натижасида ҳосил қилинган ҳамда электрон рақамли имзонинг очиқ калити ёрдамида электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик йўқлигини аниқлаш ва электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгасини идентификация қилиш имкониятини берадиган имзо;

электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш маркази (кейинги ўринларда – рўйхатга олиш маркази) – Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида аккредитациядан ўтган ва электрон рақамли имзо калитларини рўйхатга олиш бўйича фаолият юритадиган юридик шахс;

электрон рақамли имзо калитининг сертификати – электрон рақамли имзонинг очиқ калитини электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитига мослигини тасдиқлайдиган ва электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгасига рўйхатга олиш маркази ёки рўйхатга олиш марказининг ишончли вакили томонидан берилган ҳужжат;

электрон рақамли имзо калитининг сертификати эгаси – ушбу қонунда белгиланган тартибда электрон рақамли имзо калитининг сертификати берилган юридик ва жисмоний шахс;

электрон рақамли имзонинг очиқ калити – электрон рақамли имзо воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳосил қилинган, электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитига мос келувчи, ахборот тизимининг ҳар қандай фойдаланувчиси фойдалана оладиган ва электрон ҳужжатдаги электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш учун мўлжалланган белгилар кетма-кетлиги;

электрон рақамли имзонинг ёпиқ калити – электрон рақамли имзо воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳосил қилинган, фақат имзо қўювчи шахснинг ўзига маълум бўлган ва электрон ҳужжатда электрон рақамли имзони яратиш учун мўлжалланган белгилар кетма-кетлиги;

электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш – электрон рақамли имзонинг электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгасига тегишлилиги ва электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик йўқлиги текширилгандаги ижобий натижа;

электрон ҳужжат – электрон шаклда қайд этилган, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган, вақт штампига эга ҳамда электрон ҳужжатнинг уни идентификация қилиш имконини берадиган бошқа реквизитларига эга бўлган ахборот;

вақт штампи – электрон рақамли имзо билан имзоланган, имзоланаётган ахборотга бевосита алоқадор ва имзоланаётган ҳужжатнинг кўрсатилган вақтда мавжудлигини тасдиқловчи электрон ҳужжат шакли.

4-модда. Электрон рақамли имзонинг бир хил аҳамиятга эга

 эканлигини эътироф этиш шартлари

Жисмоний шахслар электрон ҳужжатдаги электрон рақамли имзо айни бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга риоя этилган тақдирда, қоғоз ҳужжатга қўлда ўзи қўйган имзо билан бир хил аҳамиятга эгадир, агар:

электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлиги тасдиқланган бўлса;

электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлиги тасдиқланган пайтда
ёки имзолаш пайтини белгиловчи далиллар бўлганда электрон ҳужжат имзоланаётган пайтда электрон рақамли имзо калитининг сертификати амал қилиб турган бўлса;

электрон рақамли имзодан электрон рақамли имзо калитининг сертификатида кўрсатилган мақсадларда фойдаланилаётган бўлса;

электрон рақамли имзо калитининг сертификати аккредитациядан ўтган ҳамда амалда бўлган рўйхатга олиш маркази томонидан берилган бўлса.

Юридик шахснинг вакили томонидан қўйилган электрон ҳужжатдаги электрон рақамли имзо айни бир вақтнинг ўзида ушбу банднинг биринчи қисмида кўрсатилган шартларга риоя этилган тақдирда, қоғоз ҳужжатга қўлда ўзи қўйган имзо ва юридик шахснинг муҳри билан бир хил аҳамиятга эгадир.

5-модда. Электрон рақамли имзо воситалари

 ва улардан фойдаланиш

Электрон рақамли имзо воситалари электрон ҳужжатда электрон рақамли имзо яратилишини, электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлиги тасдиқланишини, электрон рақамли имзонинг ёпиқ ва очиқ калитлари яратилишини таъминлайдиган барча техникавий ва дастурий воситалардан иборат бўлади.

Ихтиёридаги мавжуд маълумотларни алмашиш мақсадида давлат органлари ўртасидаги идоралараро электрон алоқалар, шунингдек давлат органларига юклатилган вазифаларни бажаришда идоравий тизимлардаги иш миллий электрон рақамли имзо воситаларидан (Ўзбекистон Республикасининг миллий стандартлари асосида ишлаб чиқилган электрон рақамли имзо воситалари) фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

Давлат хизматлари кўрсатилишида халқаро электрон рақамли имзо воситаларидан (халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқилган электрон рақамли имзо воситаларидан) фойдаланишга йўл қўйилади.

Электрон рақамли имзо воситаларидан унинг эгасининг шахсини ҳамда Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тасдиқлайдиган ҳужжатларда фойдаланиш мумкин.

Электрон рақамли имзо воситалари қонунчиликда белгиланган тартибда ахборот хавфсизлиги талаблари бўйича сертификатлаштирилиши лозим.

Махфий маълумотларга эга бўлган электрон ҳужжатларга имзо қўйишда электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитига қўшимча талаблар қўйилиши мумкин.

Ахборот тизими эгаси бошқа ахборот тизимларида халқаро ёки миллий электрон рақамли имзо воситаларидан фойдаланиши мумкин.

Электрон тижорат соҳасида электрон ҳужжатларни расмийлаштиришда электрон рақамли имзо ва (ёки) қонунчиликда белгиланган идентификация қилишнинг бошқа воситаларидан фойдаланиш мумкин.

2-боб. Электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасини давлат

 томонидан тартибга солиш

6-модда. Электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасини давлат

 томонидан тартибга соладиган органлар

Электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасини давлат томонидан тартибга солиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
ва электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасидаги махсус ваколатли орган томонидан амалга оширилади.

7-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади;

электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасида давлат ва бошқа дастурларни тасдиқлайди ҳамда уларнинг амалга оширилиши устидан назорат қилади;

электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилади;

рўйхатга олиш марказларини аккредитациядан ўтказиш, қайта аккредитациялаш ва тугатиш тартибини белгилайди;

Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари консуллик бўлимлари ва консуллик муассасалари орқали электрон рақамли имзо бериш тартибини белгилайди;

ишончли учинчи томоннинг фаолият кўрсатиш тартибини белгилайди;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

8-модда. Электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасида махсус

 ваколатли органнинг ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасидаги махсус ваколатли органдир (бундан буён матнда махсус ваколатли орган деб юритилади).

Махсус ваколатли орган:

электрон рақамли имзодан фойдаланиш стандартлари, нормалари
ва қоидаларини ишлаб чиқади;

рўйхатга олиш марказларини аккредитациядан ўтказади;

рўйхатга олиш марказларига тегишли электрон рақамли имзолар калитлари сертификатларининг ягона давлат реестрини юритади ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг ундан эркин фойдалана олишини таъминлайди;

рўйхатга олиш марказларига электрон рақамли имзолар калитлари сертификатларини беради;

юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатига биноан рўйхатга олиш марказларининг электрон рақамли имзоси ҳақиқийлигини тасдиқлайди.

Махсус ваколатли орган қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

3-боб. Рўйхатга олиш марказлари, уларни аккредитациядан

 ўтказиш, қайта аккредитациялаш ва тугатиш ҳамда уларнинг

 ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

9-модда. Рўйхатга олиш маркази фаолиятига қўйиладиган

 асосий талаблар

Рўйхатга олиш маркази электрон рақамли имзо калитларини рўйхатга олиш бўйича ўз фаолиятини махсус ваколатли органда аккредитациядан ўтгандан кейин ва рўйхатга олиш марказининг электрон рақамли имзо калити сертификатини олгандан кейин амалга оширади.

Рўйхатга олиш маркази:

электрон рақамли имзони шакллантириш ва текшириш, калитлар сертификатларини сақлаш, шакллантиришнинг ахборот хавфсизлиги талаблари бўйича аппарат воситаларига;

ахборот хавфсизлиги талаблари бўйича электрон рақамли имзо воситаларига, калитлар сертификатларини шакллантириш, сақлаш воситаларига;

лицензия ва ахборот хавфсизлиги талаблари бўйича сертификатга эга тизимли ва амалий дастурий таъминотга;

электрон рақамли имзо калитларини ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш бўйича зарур ҳужжатларга;

ахборотларни муҳофаза қилиш соҳасида иш тажрибасига эга бўлган мутахассисларга;

махфий ахборот сақланишини таъминлайдиган шароитларга эга бўлиши керак.

Рўйхатга олиш марказининг ахборот тизими белгиланган талабларга мувофиқ рухсатсиз фойдаланишдан муҳофаза қилинган бўлиши керак.

Рўйхатга олиш маркази ташкилот муассисларининг ҳеч бўлмаганда биттаси Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлиши керак.

10-модда. Рўйхатга олиш марказини аккредитациядан ўтказиш

Рўйхатга олиш марказини аккредитациядан ўтказиш:

аризани кўриб чиқишни ва рўйхатга олиш марказини аккредитациядан ўтказиш ёки аккредитациядан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилишни;

аккредитациядан ўтганлик тўғрисида гувоҳнома беришни;

рўйхатга олиш марказларига электрон рақамли имзолар калитлари сертификатларини беришни ўз ичига олади.

11-модда. Рўйхатга олиш марказини аккредитациядан ўтказиш

 тўғрисида ариза бериш ва уни кўриб чиқиш тартиби

Рўйхатга олиш марказини аккредитациядан ўтказиш учун ариза берувчи махсус ваколатли органга ариза берувчи ташкилотнинг раҳбари имзоси билан тасдиқланган рўйхатга олиш тўғрисидаги аризани ва иловаларни махсус веб-портал орқали тақдим этади.

Рўйхатга олиш марказини аккредитациядан ўтказиш тўғрисидаги аризага қуйидагилар илова қилинади:

ариза берувчи ташкилотнинг раҳбари тўғрисидаги маълумотлар;

махсус ваколатли орган билан ўзаро алоқа қилиш учун танланган шахсга ишонч хати;

рўйхатга олиш марказининг ахборот хавфсизлиги талабларини ўз ичига оладиган унинг ахборот тизими бўйича лойиҳа ҳужжатлари;

очиқ калит (агар у мавжуд бўлса) ва унинг қўлланиш соҳаси тўғрисидаги маълумот.

Махсус ваколатли орган рўйхатга олиш марказини аккредитациядан ўтказиш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар
ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу моддада назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.

12-модда. Ариза берувчининг мажбуриятлари

Ариза берувчи:

ахборот хавфсизлиги талаблари бўйича сертификатланган аппарат
ва лицензияланган дастурий воситалар рўйхатини уларга тегишли бўлган сертификатлар, лицензиялар ва бошқа техник ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этишга;

ахборот хавфсизлиги, техника хавфсизлиги талабларига ва ёнғинга қарши талабларга жавоб берадиган зарур хоналарга эга бўлишга;

махфий ахборотнинг сақланишини ва рухсат берилмаган фойдаланишдан ҳимоя қилинишини таъминлашга мажбурдир.

13-модда. Рўйхатга олиш марказини аккредитациядан ўтказиш

 учун ҳужжатлар тақдим этишда баён қилинган

 маълумотларнинг ўзгариши

Рўйхатга олиш марказини аккредитациядан ўтказиш учун ҳужжатлар тақдим этишда баён қилинган маълумотлар ўзгарган тақдирда ариза берувчи бу ҳақда уч кун муддатда ёзма шаклда махсус ваколатли органни хабардор қилиши шарт.

14-модда. Рўйхатга олиш марказини аккредитациядан ўтказиш

 ёки аккредитациядан ўтказишни рад этиш тўғрисида

 қарор қабул қилиш

Махсус ваколатли орган рўйхатга олиш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб бир ой муддатда аризани кўриб чиқади ва тақдим этилган маълумотлар асосида рўйхатга олиш марказини аккредитациядан ўтказиш ёки аккредитациядан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Рўйхатга олиш маркази аккредитациядан ўтказилганлиги учун тўлов ундирилмайди.

15-модда. Аккредитациядан ўтганлик тўғрисида гувоҳнома бериш

Аккредитациядан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, махсус ваколатли орган рўйхатга олиш марказига Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали аккредитациядан ўтганлик тўғрисида гувоҳнома электрон кўринишда QR-код (матрик штрихли код) билан муҳрланган ҳолда берилади.

Махсус ваколатли орган томонидан электрон кўринишдаги гувоҳномаларнинг репозитарийси юритилади.

Аккредитациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома ариза берувчининг талабига асосан энг кўпи билан 5 йилгача амал қилиш муддатга берилади.

16-модда. Рўйхатга олиш марказини аккредитациядан

 ўтказишни рад этиш

Қуйидаги ҳолларда рўйхатга олиш марказини аккредитациядан ўтказиш рад этилиши мумкин:

ариза берувчи томонидан ушбу Қонуннинг 11 ва 12-моддаларида баён қилинган талабларнинг бажарилмаслиги;

Ўзбекистон Республикасида ана шундай номдаги рўйхатга олиш маркази рўйхатдан ўтказилганлиги;

ариза берувчи ташкилот муассисларидан ҳеч бўлмаганда биттаси Ўзбекистон Республикаси резиденти ҳисобланмаслиги.

Рўйхатга олиш марказини аккредитациядан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарор асосланиши ва қарор қабул қилингандан сўнг 3 кун мобайнида ёзма шаклда ариза берувчига юборилиши керак.

17-модда. Рўйхатга олиш марказини қайта рўйхатга олиш

Рўйхатга олиш маркази ушбу рўйхатга олиш марказининг муассиси (муассислари), номи, манзили ўзгариши, шунингдек аккредитациядан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддати тамом бўлиши муносабати билан қайта рўйхатдан ўтказилади.

Аккредитациядан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддати тамом бўлгандан кейин рўйхатга олиш маркази гувоҳноманинг амал қилиш муддати тамом бўлишидан камида бир ой олдин қайта рўйхатга олиш тўғрисида ариза юборади.

Қайта рўйхатга олиш рўйхатга олиш сингари тартибда амалга оширилади.

18-модда. Аккредитациядан ўтганлик тўғрисидаги

 гувоҳноманинг йўқолиши

Аккредитациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома йўқолганда (йўқотилганда, йўқ қилинганда ва бошқа ҳолларда) рўйхатга олиш марказининг мурожаати асосида махсус ваколатли орган томонидан электрон кўринишдаги гувоҳномаларнинг репозитарийсида сақланган QR-код (матрик штрихли код) билан муҳрланган гувоҳнома тиклаб берилади.

19-модда. Гувоҳномани амал қилишини тўхтатиб

 туриш ва бекор қилиш

Рўйхатга олиш марказининг аккредитациядан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномасининг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилиши мумкин:

қонунчилик, шу жумладан ахборот хавфсизлиги соҳасида қонун бузилишлари кузатилганда;

махсус ваколатли органнинг аниқланган камчиликларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарори бажарилмаганда.

Аккредитациядан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини ўн кунгача муддатга тўхтатиб туриш махсус ваколатли орган томонидан, ўн кундан ортиқ, лекин олти ойдан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш эса суд томонидан амалга оширилади.

Гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай рўйхатга олиш марказига хабарнома етказилади.

Суднинг гувоҳномани амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори рўйхатга олиш марказига қонунчиликда белгиланган муддатда етказилади.

Суд қароридаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатишга сабаб бўлган ҳолатларни бартараф этиш учун белгиланган муддат тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор олинган кундан эътиборан беш иш кунидан кам ва олти ойдан кўп бўлмаслиги лозим. Бунда ушбу ҳолатларни бартараф этиш учун муддат махсус ваколатли орган ёки суд томонидан белгиланади.

Гувоҳномани амал қилишини тўхтатиб туриш муддати мазкур гувоҳноманинг амал қилиш муддатидан ошмаслиги керак.

Рўйхатга олиш маркази томонидан гувоҳномани амал қилишини тўхтатишга сабаб бўлган ҳолатлар бартараф этилган тақдирда, гувоҳномани амал қилишини тўхтатиш бўйича қарор қабул қилган махсус ваколатли орган ёки суд кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганлиги тўғрисидаги тасдиқномани олган кундан бошлаб уч кун муддатда гувоҳномани амал қилишини тиклаш тўғрисидаги қарор қабул қилиши шарт.

Рўйхатга олиш марказининг аккредитациядан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси қуйидаги ҳолларда махсус ваколатли орган қарори билан бекор қилиниши мумкин:

ариза берувчи ташкилотнинг аризасига кўра;

аккредитациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддати тамом бўлишига кўра;

рўйхатга олиш марказини таъсис этган юридик шахснинг аккредитациядан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома бекор қилинганда.

аккредитациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома:

қонунчиликка, шу жумладан ахборот хавфсизлиги соҳасидаги қонун ҳужжатларига мунтазам равишда риоя қилинмаган тақдирда;

аккредитациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши тўхтатиб турилишига олиб келган қонунни бузишлар махсус ваколатли орган томонидан белгиланган муддатларда бартараф этилмаган тақдирда;

рўйхатга олиш маркази томонидан қонунчилик, шу жумладан ахборот хавфсизлиги соҳасида қонун бузилишлари мунтазам равишда (бир йил давомида икки ва ундан ортиқ марта) ёки бир марта қўпол равишда бузилганда, агар мазкур қоидабузарликлар фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зиён, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат хавфсизлигига зарар етказилишига олиб келган бўлса;

махсус ваколатли органнинг аккредитациядан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномани бериш ҳақидаги қарорининг қонунга хилофлиги аниқланганда;

махсус ваколатли органнинг рўйхатга олиш марказининг аккредитациядан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномасини бериш тўғрисидаги қарорининг қонунга хилофлиги аниқланганда;

рўйхатга олиш маркази томонидан қонунчилик, шу жумладан ахборот хавфсизлиги соҳасида қонун бузилишлари мунтазам равишда (бир йил давомида икки ва ундан ортиқ маротаба) ёки бир маротаба қўпол равишда бузилганда, агар мазкур қоидабузарликлар фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зиён, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат хавфсизлигига зарар етказилишига олиб келган бўлса;

аккредитациядан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда.

аккредитациядан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани
ушбу модда еттинчи қисмининг бешинчи – еттинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолларда суд томонидан бекор қилинади.

Махсус ваколатли органнинг рўйхатга олиш марказини аккредитациядан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки бекор қилиш тўғрисидаги қарори устидан белгиланган тартибда судга шикоят қилиш мумкин.

20-модда. Рўйхатга олиш марказини тугатиш

Рўйхатга олиш маркази қонунчиликда белгиланган тартибда тугатилиши мумкин.

Тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган вақтдан эътиборан рўйхатга олиш маркази бир ой мобайнида бу ҳақда махсус ваколатли органга, шунингдек мазкур рўйхатга олиш марказининг электрон рақамли имзолар калитлари сертификатларининг реестрига киритилган электрон рақамли имзо сертификатларининг барча эгаларига хабар қилиши шарт.

Рўйхатга олиш маркази тугатилган тақдирда, мазкур рўйхатга олиш маркази томонидан берилган электрон рақамли имзолар калитларининг сертификатлари махсус ваколатли орган розилиги билан бошқа рўйхатга олиш марказларига топширилиши мумкин.

Бошқа рўйхатга олиш марказларига топширилмаган электрон рақамли имзолар калитларининг сертификатлари бекор қилинади ва махсус ваколатли органга сақлаш учун топширилиб, бу ҳақида электрон рақамли имзолар очиқ калитларининг фойдаланувчилари хабардор қилинади.

21-модда. Электрон рақамли имзо калитлари сертификатларини

 олиш тўғрисидаги аризани бериш

 ва кўриб чиқиш тартиби

Электрон рақамли имзо калитлари сертификатларини олиш учун рўйхатга олиш маркази махсус ваколатли органга электрон рақамли имзо калитлари сертификатларига киритиш учун зарур бўлган ушбу рўйхатга олиш маркази тўғрисидаги маълумотларни, ариза берувчи ташкилот раҳбарининг имзоси ва думалоқ муҳри билан тасдиқланган ҳолда қоғоз ҳужжат шаклида тақдим этиши шарт.

Электрон рақамли имзо калитлари сертификатларини олиш учун маълумотларни тақдим этиш аккредитациядан ўтказиш тўғрисидаги ариза берилаётган пайтда ёки аккредитациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддати мобайнида амалга оширилади.

Рўйхатга олиш марказининг электрон рақамли имзо калити сертификати электрон ҳужжат шаклида яратилади.

22-модда. Рўйхатга олиш марказлари электрон рақамли имзоси

 калитлари сертификатларининг ягона давлат реестри

Махсус ваколатли орган рўйхатга олиш марказларининг электрон рақамли имзоси калитлари сертификатларининг ягона давлат реестрини (кейинги ўринларда – Ягона давлат реестри) юритади ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг ундан эркин фойдаланишини таъминлайди.

Ягона давлат реестрида қуйидагилар кўрсатилади:

рўйхатга олиш маркази тўғрисидаги маълумотлар (рўйхатга олиш марказининг номи, почта манзили, телефон (факс) рақами, электрон почта манзили, аккредитациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома берилган сана, тартиб рақами ва унинг амал қилиш муддати, қайта рўйхатдан ўтказилиши, амал қилишининг тўхтатиб турилиши ва қайта тикланиши, бекор қилинишининг асоси ва санаси);

рўйхатга олиш марказининг ваколатли шахслари тўғрисидаги маълумотлар;

электрон рақамли имзо калити сертификатининг узайтирилиши, тўхтатиб турилиши, қайта тикланиши ва бекор қилинишининг асоси ва санаси.

Рўйхатга олиш марказларининг электрон рақамли имзоси калитлари сертификатларидан фақат Ягона давлат реестрига киритилгандан кейин фойдаланиш мумкин. Ушбу сертификатлардан имзолар калитлари сертификатларини тасдиқлаш билан боғлиқ бўлмаган мақсадлар учун фойдаланишга йўл қўйилмайди.

Сертификат Ягона давлат реестридан чиқарилгандан тақдирда махсус ваколатли орган бир иш куни мобайнида рўйхатга олиш марказига тегишли билдиришнома юборади.

Рўйхатга олиш марказининг сертификати Ягона давлат реестридан чиқарилган пайтдан бошлаб ҳақиқий ҳисобланмайди.

Фойдаланилаётган электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитига ишонч йўқолган тақдирда рўйхатга олиш маркази махсус ваколатли органни бундан хабардор қилади. Махсус ваколатли орган билдиришнома олингандан кейин сертификатнинг амал қилинишини тўхтатиб қўяди ва мазкур рўйхатга олиш марказининг сертификатини бекор қилинган сертификатлар рўйхатига киритади.

23-модда. Рўйхатга олиш марказларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Рўйхатга олиш маркази тегишли ёпиқ калитга путур етказиш ҳолати аниқланган тақдирда, бекор қилинган электрон рақамли имзо калити сертификати эгасини хабардор қилган ҳамда асосланган сабабларни кўрсатган ҳолда электрон рақамли имзо калити сертификатини бекор қилиш ҳуқуқига эга.

Рўйхатга олиш маркази учинчи шахсларга (кейинги ўринларда – бўйсунувчи рўйхатга олиш марказлари) рўйхатга олиш маркази номидан электрон рақамли имзолар калитлари сертификатларини яратиш ва тақдим этиш бўйича ваколатлар бериш ҳуқуқига эга. Бунда рўйхатга олиш маркази, бўйсунувчи рўйхатга олиш марказлари фаолияти учун масъулдир.

Рўйхатга олиш маркази қуйидаги мажбуриятларга эга:

махсус ваколатли органни ахборот технологияларидаги, воситалар таркиби ва жойлашувидаги ҳамда ахборотлаштириш тизимларидаги, улардан фойдаланишда чора-тадбирлар самарадорлиги ва ахборотларни муҳофаза қилиш воситаларига таъсир қилиши мумкин бўлган шарт-шароитлардаги барча ўзгаришлар тўғрисида хабардор қилиш;

рўйхатга олиш марказининг электрон рақамли имзо ёпиқ калитидан фақат у томонидан берилган очиқ калитлар сертификатлари имзоси ва бекор қилинган сертификатлар рўйхатлари учун фойдаланиш;

ушбу Қонунга мувофиқ рўйхатга олиш маркази ёпиқ калитини муҳофаза қилиш чора- тадбирларини кўриш;

рўйхатга олиш маркази томонидан генерация қилинган вақтдан то ёпиқ калит эгасига берилгунга қадар юридик ва жисмоний шахсларнинг электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг муҳофаза қилинишини таъминлаш;

электрон рақамли имзо эгаларининг рўйхатга олиш ахборотларини ошкор қилмаслик, бундан электрон рақамли имзо калитлари сертификатлари эгаларини идентификациялаш учун фойдаланиладиган ва тайёрланаётган сертификатларга киритиладиган ахборотлар мустасно;

рўйхатга олинган электрон рақамли имзо эгасига унинг аризасига кўра амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ахборот хавфсизлиги талаблари бўйича сертификатланган электрон рақамли имзо воситаларидан фойдаланган ҳолда ёпиқ ва очиқ калитлар тайёрлаш;

калитларни генерациялаш жараёнини бажарувчи дастурий ва (ёки) аппарат дастурий воситаларидан фойдаланиш бўйича талабларга мувофиқ калитни ўзга маълумотлар манбаига ёзиб қўйиш;

калитларни генерациялаш жараёнини ва калитларни ўзга маълумотлар манбаига ёзишни фақатгина қонунчиликка мувофиқ ахборот хавфсизлиги талаблари бўйича сертификатлаштирилган дастурий ва (ёки) аппарат дастурий воситаларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш;

тайёрланадиган электрон рақамли имзо калитлари сертификатларининг рўйхатга олинувчи (серияли) тартиб рақамларининг ноёблигини таъминлаш;

тайёрланган очиқ калитлар сертификатларидаги очиқ калитлар қийматининг ноёблигини таъминлаш;

электрон рақамли имзо калитлари сертификатлари реестрининг Интернет тармоғидаги тўлиқ манзилини рўйхатга олиш маркази фойдаланувчиларининг электрон рақамли имзо калитлари сертификатларига киритиш;

электрон рақамли имзолар калитлари сертификатларининг реестрини юритиш, унинг ўз вақтида янгиланишини ҳамда ундан юридик ва жисмоний шахсларнинг эркин фойдалана олиш имкониятини таъминлаш;

ушбу рўйхатга олиш маркази томонидан берилган электрон рақамли имзолар калитларининг тўхтатиб турилган ва бекор қилинган сертификатлари тўғрисидаги маълумотлардан эркин фойдаланилишини таъминлаш;

электрон рақамли имзо калитларидан ахборот тизимлари ва ресурсларида, қурилмаларда, шу жумладан мобил қурилмаларда фойдаланиш имкониятини таъминлаш бўйича чоралар кўриш;

юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатига биноан электрон ҳужжатлардаги электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш;

электрон рақамли имзо калитининг сертификатидан бундан буён фойдаланиш имкониятига таъсир этиши мумкин бўлган ҳоллар ҳақида электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгасини хабардор қилиш;

электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгаларига электрон рақамли имзодан фойдаланиш қоидаларини ўргатиш имкониятини таъминлаш;

электрон рақамли имзо сертификатларини ишончли сақлаш (булут) тизимини ишлаб чиқиш;

вақт штампини қўйиш ҳамда бу амалиётни тасдиқлаш орқали электрон ҳужжат имзоланган аниқ вақтни қайд этиш бўйича хизмат тақдим этиш.

Рўйхатга олиш маркази махсус ваколатли органга қуйидагиларни тақдим этиши шарт:

аккредитациядан ўтган рўйхатга олиш марказининг фаолияти юзасидан назорат ва мониторингни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳужжатлар;

қонунчиликда белгиланган ва чекланган тартибда бошқа зарур ахборотлар, ҳужжатлар ва материаллар;

қонунчилик ва ушбу Қонун билан берилган вазифаларни амалга ошириш давомида аниқланган шахсий маълумотларни ошкор этмаслик, бундан қонунда назарда тутилган ҳолатлар мустасно.

24-модда. Рўйхатга олиш марказларининг юридик ва жисмоний

 шахслар билан ўзаро муносабатлари

Рўйхатга олиш маркази билан юридик ва жисмоний шахслар ўртасидаги муносабатлар шартнома асосида амалга оширилади.

Рўйхатга олиш марказига юридик ва жисмоний шахслар учун яратилган электрон рақамли имзоларнинг ёпиқ калитларини сақлаш ҳамда электрон рақамли имзо калити сертификатини бериш мақсадига тўғри келмайдиган маълумотларни сўраб олиш тақиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги рўйхатга олиш маркази томонидан берилган электрон рақамли имзо калити сертификатига эга бўлган шахслар давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматлардан эркин фойдалана олади.

Рўйхатга олиш маркази айби билан электрон рақамли имзо эгасининг ёпиқ калитига путур етказилганда, мазкур марказ электрон рақамли имзо
эгаси олдида етказилган моддий зарар учун жавобгар бўлади, шунингдек электрон рақамли имзо эгасига янги электрон рақамли имзо калити сертификатини бепул тайёрлайди ва беради.

4-боб. Жисмоний ва юридик шахсларнинг электрон рақамли имзо

 калитлари сертификати

25-модда. Жисмоний ва юридик шахсларнинг электрон рақамли

 имзо калити сертификати

Жисмоний ва юридик шахсларнинг электрон рақамли имзо калитининг сертификати рўйхатга олиш маркази томонидан электрон рақамли имзо ёпиқ калити эгасига берилган ва электрон рақамли имзо очиқ калитининг электрон рақамли имзо ёпиқ калитига мослигини тасдиқлайдиган электрон ҳужжатдир.

Электрон рақамли имзо калитининг сертификатида қуйидагилар кўрсатилиши керак:

электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгаси бўлган жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ва шахсий идентификация рақами (ёки норезидент солиқ тўловчининг идентификация рақами);

агар электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгаси юридик шахснинг вакили бўлса, вакилнинг лавозими, шу юридик шахснинг номи, почта манзили ва юридик шахснинг солиқ тўловчи идентификация рақами;

сертификатнинг ноёб идентификация рақами ва амал қилиш муддати;

электрон рақамли имзонинг очиқ калити;

электрон рақамли имзонинг очиқ калитидан фойдаланишда ёрдам бериши мумкин бўлган электрон рақамли имзо воситаларининг номи;

мазкур сертификатни берган рўйхатга олиш марказининг номи
ва жойлашган манзили (почта манзили);

электрон рақамли имзодан фойдаланиш мақсадлари тўғрисидаги маълумотлар;

электрон рақамли имзолар калитлари сертификатлари реестрининг электрон манзили.

Агар электрон рақамли имзо ёпиқ калити эгаси электрон рақамли имзо ёпиқ калитидан давлат функцияларини бажаришда ва давлат хизматларини кўрсатишда ахборот тизимларида, шунингдек электрон рақамли имзоларни автомат тарзда яратиш учун фойдаланаётган юридик шахс бўлса, сертификатда жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исмини ва шахсий идентификация рақами (ёки норезидент солиқ тўловчининг идентификация рақами)ни ва юридик шахснинг вакили лавозимини кўрсатмасликка йўл қўйилади.

Электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгаси ташаббуси билан электрон рақамли имзо калити сертификатига бошқа маълумотлар ҳам киритилиши мумкин.

26-модда. Жисмоний ва юридик шахсларнинг электрон рақамли

 имзо калити сертификатини бериш

Электрон рақамли имзо калитлари сертификатлари юридик
ва жисмоний шахсларнинг электрон рақамли имзо калити сертификатини рўйхатга олиш ва уни олишга бўлган аризаси билан қилган мурожаатига кўра рўйхатга олиш маркази томонидан махсус ваколатли орган буйруғи асосида берилади. Мурожаат қилган шахс учун рўйхатга олиш марказининг оммавий офертаси билан олдиндан танишиши лозим.

Аризани кўриб чиқиш муддати беш иш кунидан ошмаслиги керак. Электрон рақамли имзо калитининг сертификати рўйхатга олиш маркази томонидан электрон рақамли имзо ёпиқ калити эгасининг шахси тасдиқлангандан сўнг берилади.

Электрон рақамли имзо калити сертификатини рўйхатга олиш ва уни олиш учун бериладиган ариза шакли ҳамда рўйхатга олиш маркази томонидан юридик ва жисмоний шахсга электрон рақамли имзо калити сертификатини бериш, шунингдек электрон рақамли имзо калитлари сертификатлари реестрини юритиш учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхати рўйхатга олиш маркази томонидан белгиланади.

Рўйхатга олиш марказига электрон рақамли имзо калитлари сертификатларини бериш мақсадларига мувофиқ бўлмаган маълумотларни сўраб олиш тақиқланади.

Ариза берилгунга қадар ариза берувчи электрон рақамли имзо очиқ
ва ёпиқ калитларини мустақил яратиши ва очиқ калитни рўйхатга олиш учун рўйхатга олиш марказига тақдим этиши мумкин.

Электрон рақамли имзонинг очиқ ва ёпиқ калитларини яратиш юридик ва жисмоний шахсларнинг аризасига кўра рўйхатга олиш маркази томонидан амалга оширилиши мумкин.

Юридик ва жисмоний шахслар бир нечта электрон рақамли имзо калитларига эга бўлиши мумкин. Ҳар бир электрон рақамли имзо калитининг сертификати белгиланган тартибда алоҳида рўйхатга олинади.

Электрон рақамли имзо очиқ ва ёпиқ калитларини яратиш, электрон рақамли имзо калитини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзо калити сертификатини бериш бўйича хизматлар пулли ҳисобланади.

Кўрсатиладиган пулли хизматлар таркиби ва қиймати белгиланган тартибда шартномавий асосда белгиланади.

Электрон рақамли имзо калити сертификатининг амал қилиш муддати электрон рақамли имзо калити рўйхатга олинган вақтдан бошлаб
24 ойдан ошмаслиги керак. Кейинчалик электрон рақамли имзо калити сертификатининг амал қилиш муддати икки мартадан кўп бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.

Электрон рақамли имзо калитининг сертификати берилаётганда
у рўйхатга олиш марказининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

Электрон рақамли имзо калити сертификатини беришда рўйхатга олиш маркази томонидан электрон рақамли имзо эгасига электрон рақамли имзодан фойдаланиш ва уни сақлаш қоидалари тўғрисида, шунингдек электрон рақамли имзо эгасининг мажбуриятлари ва жавобгарлиги тўғрисида тўлиқ ахборот берилиши керак.

Электрон рақамли имзо калитини рўйхатга олиш электрон рақамли имзо калити сертификатини рўйхатга олиш марказининг электрон рақамли имзо калитлари сертификатлари реестрига киритиш йўли билан амалга оширилади.

Электрон рақамли имзо калитлари рўйхатга олиш марказларининг ишончли сақлаш (булут) тизимида электрон рақамли имзо калитлари сертификати эгасининг камида икки факторли аутентификацияси билан сақланиши лозим.

Электрон рақамли имзо калитини рўйхатдан ўтказиш, электрон рақамли имзо калитининг сертификатини олиш ва унинг муддатини узайтириш бевосита давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд расмий ахборот ресурси орқали электрон тарзда амалга оширилади.

27-модда. Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхоналарининг консуллик бўлимлари орқали электрон рақамли имзо калити сертификатини бериш

Хорижда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек чет давлат жисмоний ва юридик шахслари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар электрон рақамли имзо калитининг сертификатини Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхоналарининг консуллик бўлимлари (бундан буён матнда консуллик муассасалари деб юритилади) орқали олиши мумкин.

Электрон рақамли имзо калитлари сертификатларини консуллик муассасалари орқали олиш учун Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари ва қонунчилигида белгиланган миқдорда консуллик йиғимлари, шунингдек консуллик ҳаракатларини амалга ошириш билан боғлиқ ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирилади.

Консуллик муассасалари томонидан электрон рақамли имзо калити сертификатини бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

28-модда. Жисмоний ва юридик шахсларнинг электрон рақамли

 имзо калити сертификатининг амал қилишини тўхтатиб

 туриш ва бекор қилиш

Электрон рақамли имзо калити сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш электрон рақамли имзо ёпиқ калити эгасининг аризаси асосида амалга оширилади.

Электрон рақамли имзо калити сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш учун ариза ариза берувчи томонидан электрон ёки қоғоз кўринишда берилади.

Электрон рақамли имзо калити сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш муддати ушбу электрон рақамли имзо калити сертификатининг амал қилиш муддатидан ошмаслиги керак.

Электрон рақамли имзо калити сертификатининг амал қилиши тўхтатиб турилганда рўйхатга олиш маркази электрон рақамли имзо калитлари сертификатлари реестрига тегишли ёзувни киритади ҳамда уч кун мобайнида бу тўғрисида электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгасини ёзма равишда хабардор қилади.

Ушбу электрон рақамли имзо калити сертификатининг амал қилишини қайта тиклаш электрон рақамли имзо ёпиқ калити эгасининг аризасига асосан электрон рақамли имзо калити сертификатининг амал қилиши тўхтатиб турилган муддат мобайнида амалга оширилади.

Электрон рақамли имзо калити сертификати электрон рақамли имзо ёпиқ калити эгасининг аризасига асосан бекор қилинади. Электрон рақамли имзо калити сертификатини бекор қилиш учун ариза, ариза берувчи томонидан электрон ёки қоғоз шаклида берилади.

Электрон рақамли имзо калити сертификати шунингдек рўйхатга олиш маркази томонидан электрон рақамли имзо ёпиқ калити эгасининг розилигисиз қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:

ушбу сертификатнинг амал қилиш муддати тугаганда;

электрон рақамли имзо калити сертификати берилишига асос бўлган ҳужжатнинг амал қилиши тўхтатилганда;

юридик шахснинг раҳбари ёки ваколатли шахси номидан ушбу юридик шахс вакилининг электрон рақамли имзоси калити сертификатини бекор қилиш тўғрисидаги ариза келиб тушганда;

электрон рақамли имзо эгаси ушбу Қонуннинг 36-моддасида назарда тутилган ўз мажбуриятларини бажармаган ҳоллар аниқланганда;

электрон рақамли имзо калити сертификатининг амал қилиши тўхтатиб турилган муддат тугаганда ва уни қайта тиклаш учун электрон рақамли имзо эгасининг аризаси мавжуд бўлмаганда.

Электрон рақамли имзо калити сертификатларини бекор қилиш электрон рақамли имзо эгасининг аризаси олинган ёки ушбу моддада баён қилинган ҳолатлар вужудга келган кунда рўйхатга олиш маркази томонидан амалга оширилади.

Электрон рақамли имзо калити бекор қилингандан кейин рўйхатга олиш маркази томонидан электрон рақамли имзо калитлари сертификатлари реестрига ёзув киритилади ва унинг эгасига расмий билдиришнома
(бекор қилинган сертификатлар рўйхати) юборилади.

29-модда. Жисмоний ва юридик шахсларнинг электрон рақамли

 имзо калитининг сертификатини рўйхатга олиш

 марказида сақлаш тартиби

Электрон рақамли имзо калитининг сертификатини рўйхатга олиш марказида сақлаш тартиби ҳамда муддати рўйхатга олиш маркази ва электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгаси ўртасидаги шартнома билан белгиланади.

Электрон рақамли имзо калитининг сертификатини сақлаш муддати тугаганидан кейин, у рўйхатга олиш марказининг электрон рақамли
имзолар калитлари сертификатларининг реестридан махсус ваколатли орган
буйруғи асосида чиқарилади ва электрон архивда сақлаш режимига ўтказилади.

30-модда. Жисмоний ва юридик шахсларнинг электрон рақамли

 имзо калитлари сертификатлари реестрини юритиш

 ва уларни сақлаш тартиби

Фойдаланувчиларга берилган калитлар сертификатлари реестри электрон шаклда юритилади. Электрон рақамли имзодан фойдаланувчилар учун калитлар сертификатларининг электрон шаклдаги реестрига кириш эркин бўлиши керак.

Рўйхатга олиш маркази электрон рақамли имзо калитлари сертификатлари реестрининг ўз вақтида янгиланиб борилишини
таъминлаши шарт.

Реестрдаги ўзгаришлар электрон рақамли имзо калити
сертификатини бериш, тўхтатиб туриш ва унинг амал қилишини
тиклаш ҳамда уни бекор қилиш вақтидан бошлаб амалга оширилиши
керак.

Реестрда электрон ҳужжатлар шаклида берилган, амалда бўлган, тўхтатиб қўйилган ва бекор қилинган электрон рақамли имзо калитларининг сертификатлари бўлиши керак.

Рўйхатга олиш марказининг калитлар сертификатлари реестрида электрон рақамли имзо эгаси тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

фамилияси, исми ва отасининг исми, агар электрон рақамли имзо
ёпиқ калитининг эгаси жисмоний шахс бўлса;

ташкилотнинг тўлиқ номи, агар электрон рақамли имзонинг ёпиқ калити эгаси давлат хизматларини кўрсатиш ва давлат функцияларини
бажариш жараёнида, шунингдек автоматик равишда ахборот тизимларида электрон рақамли имзо яратиш учун электрон рақамли имзонинг
ёпиқ калитидан фойдаланувчи юридик шахс бўлса;

почта манзили, телефон (факс) рақами, электрон почта манзили;

солиқ тўловчининг идентификация рақами;

электрон рақамли имзо калити сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш ва қайта тиклаш, уни бекор қилиш асоси ва санаси.

Рўйхатга олиш марказида электрон ҳужжат шаклидаги электрон рақамли имзо калити сертификатини сақлаш тартиби ва муддати
рўйхатга олиш маркази ва электрон рақамли имзо эгаси ўртасида тузиладиган шартномада белгиланади.

Бекор қилинган электрон ҳужжат шаклидаги электрон рақамли
имзо калити сертификати рўйхатга олиш марказида камида уч йилгача
сақланади.

Электрон рақамли имзо калити сертификатини сақлаш муддати тугагандан кейин у рўйхатга олиш марказининг электрон рақамли
имзо калитлари сертификатлари реестридан чиқарилади ва электрон архивда сақлаш режимига ўтказилади.

5-боб. Электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитларини ва очиқ

 калитларини яратиш, уларнинг фойдаланувчилари

 ва эгаларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, ишончли

 учинчи томон

31-модда. Электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитларини

 ва очиқ калитларини яратиш

Электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитлари ва очиқ калитлари юридик ва жисмоний шахслар томонидан ёки уларнинг мурожаатига биноан рўйхатга олиш маркази томонидан электрон рақамли имзо воситалари ёрдамида яратилиши мумкин.

32-модда. Электрон рақамли имзо ёпиқ калити

 эгасининг жавобгарлиги

Электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгаси ушбу Қонун
36-моддасида кўрсатилган мажбуриятларни бажармаганлиги оқибатида электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан рухсатсиз тарзда фойдаланилиши туфайли етказилган зарар учун тегишли электрон рақамли имзо очиқ калитининг фойдаланувчиси олдида жавобгар бўлади.

33-модда. Электрон рақамли имзонинг ёпиқ калити эгаси

Электрон рақамли имзо ёпиқ калити эгаси:

электрон рақамли имзони яратган (электрон ҳужжатга имзо қўядиган)
ва рўйхатга олиш маркази томонидан унинг номига электрон рақамли имзо калити сертификати берилган жисмоний шахсдир;

рўйхатга олиш маркази томонидан номига электрон рақамли имзо калити сертификати берилган, давлат хизматларини кўрсатиш ва давлат функцияларини бажариш жараёнида, шунингдек ахборот тизимларида автоматик тарзда электрон рақамли имзоларни яратиш учун электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан фойдаланадиган юридик шахсдир.

34-модда. Электрон рақамли имзонинг очиқ калити

 фойдаланувчиси

Электрон рақамли имзо очиқ калити фойдаланувчиси бўлиб электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш учун электрон рақамли имзонинг очиқ калитидан фойдаланувчи юридик ёки жисмоний шахс бўлиши мумкин.

Электрон рақамли имзо очиқ калити фойдаланувчиси электрон рақамли имзо очиқ калитининг электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгасига тегишлилигини ва электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлигини текшириш учун электрон рақамли имзо калити сертификатини берган рўйхатга олиш марказига мурожаат қилиш ҳамда электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлиги тасдиқланмаганлиги ҳолатлари тўғрисида электрон рақамли имзо ёпиқ калити эгасини хабардор қилиш ҳуқуқига эга.

Электрон рақамли имзо очиқ калитининг фойдаланувчиси электрон рақамли имзо ёпиқ калити эгасининг шахси тўғрисидаги маълумотлар муҳофаза қилинишини таъминлаши керак.

35-модда. Электрон рақамли имзо очиқ калити фойдаланувчилари

 ва ёпиқ калити эгаларининг ҳуқуқлари

Электрон рақамли имзо очиқ калити фойдаланувчиси ва ёпиқ калити эгаси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

рўйхатга олиш маркази томонидан тайёрлаб берилган, тўхтатиб қўйилган, қайта тикланган ва бекор қилинган электрон рақамли имзо калитлари сертификатлари рўйхатини олиш;

рўйхатга олиш марказининг электрон рақамли имзо калитлари сертификатлари реестрида бўлган электрон рақамли имзо калити сертификатини электрон шаклда олиш;

рўйхатга олиш маркази томонидан тайёрланган бекор қилинган электрон рақамли имзо калитлари сертификатлари рўйхатини электрон рақамли имзо калитлари сертификатлари ҳолатини текшириш учун қўллаш.

Электрон рақамли имзо ёпиқ калити эгаси электрон рақамли имзо калити сертификатининг амал қилиш муддатини узайтириш ёки янгилаш учун сўров юбориш ҳуқуқига эга.

Мазкур сўров рўйхатга олиш марказига амалда бўлган электрон рақамли имзо калити сертификатининг амал қилиш муддати тугашидан камида икки ҳафта олдин юборилиши керак.

36-модда. Электрон рақамли имзо очиқ калити фойдаланувчилари

 ва ёпиқ калити эгаларининг мажбуриятлари

Электрон рақамли имзо очиқ калитининг фойдаланувчиси электрон рақамли имзо ёпиқ калити эгаси тўғрисидаги шахсий маълумотларнинг муҳофаза қилинишини таъминлаши шарт.

Электрон рақамли имзонинг ёпиқ калити эгаси:

ёпиқ калитни махфий сақлаши, унинг йўқотилиши, ошкор бўлиши, ўзгартирилиши ёки ундан рухсатсиз фойдаланишнинг олдини олиш учун мумкин бўлган барча чораларини кўриши;

агар унга ушбу калитлар бошқа шахслар томонидан фойдаланилаётганлиги ёки илгари фойдаланилганлиги маълум бўлса, электрон рақамли имзо ёпиқ калитларидан фойдаланмаслиги;

электрон рақамли имзо ёпиқ калитидан фақат сертификатда белгиланган тегишли соҳаларда ва рухсат берилган мақсадларда фойдаланиши;

электрон рақамли имзо ёпиқ калитидан фойдаланиш режимининг бузилганлиги ёки бузилиши мумкинлиги тўғрисида электрон рақамли имзо калити сертификатини берган рўйхатга олиш марказини хабардор қилиши
ва электрон рақамли имзо калити сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туришни ёки уни бекор қилишни талаб қилиши;

ўз вакили ҳисобланган юридик шахснинг қайта ташкил этилиши
ёки тугатилиши тўғрисида рўйхатга олиш марказига хабардор қилиши шарт.

Рўйхатга олиш жараёнидан ўтадиган электрон рақамли имзо ёпиқ калити эгалари ушбу Қонун ва тегишли шартнома билан белгиланадиган турдаги ва шаклдаги рўйхатга олиш ва идентификация ахборотини
тақдим этиши шарт.

Агарда электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгаси юридик шахс бўлса, унинг раҳбари юридик шахснинг қайта тузилиши ёки тугатилиши ҳолатлари бўлган тақдирда рўйхатга олиш марказига бу ҳақида хабар
қилиши шарт.

Юридик шахснинг раҳбари юридик шахснинг вакили лавозимидан озод этилганда рўйхатга олиш марказига бу ҳақида ўн кун муддатда хабар
қилиши шарт.

Агарда электрон рақамли имзонинг ёпиқ калити эгаси давлат хизматларини кўрсатиш ва давлат функцияларини бажариш жараёнида, шунингдек ахборот тизимларида автоматик тарзда электрон рақамли
имзоларни яратиш учун электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан фойдаланаётган юридик шахс ҳисобланса, электрон рақамли имзонинг
ёпиқ калитидан фойдаланишга масъул шахс юридик шахснинг раҳбари
саналади.

37-модда. Ишончли учинчи томон

Ўзбекистон Республикасининг ишончли учинчи томони (кейинги ўринларда – ишончли учинчи томон) – трансчегаравий ўзаро алоқалар доирасида хорижий электрон рақамли имзони ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида берилган электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлигини тасдиқлайдиган хизмат.

Хорижий давлатларнинг электрон рақамли имзолари калитлари сертификатлари, электрон рақамли имзо калитлари сертификатларини ўзаро
тан олишни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида белгиланган тартибда ёки ишончли учинчи томон тарафидан ҳақиқийлигини тасдиқлаш йўли билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида
тан олинади.

Ишончли учинчи томон ахборот алмашинувидаги иштирокчиларнинг трансчегаравий ахборот алоқаси жараёнида электрон ҳужжатлар
ва хабарларнинг ишончлилиги ва бутунлигининг сақланганлиги кафолатини улардаги электрон рақамли имзоларни текшириш орқали таъминлаш
бўйича хизматларни кўрсатиш учун ахборот воситачиси сифатида
ташкил этилади.

Ўз ҳаракатлари билан ишончли учинчи томон ахборот алмашинуви иштирокчилари учун ҳамда тегишли электрон ҳужжат алмашинувида фойдаланувчилар учун ушбу ҳужжатнинг юридик кучга эга эканлигини тасдиқлайди.

Ишончли учинчи томоннинг фаолиятини ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

6-боб. Якунловчи қоидалар

38-модда. Низоларни ҳал этиш

Электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасида юзага келадиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.

39-модда. Электрон рақамли имзо тўғрисидаги қонунчиликни

 бузганлик учун жавобгарлик

Электрон рақамли имзо тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

40-модда. Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун

 ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш

Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

1) Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 11 декабрда қабул қилинган “Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги 562-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, № 1-2, 12-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, № 8, 312-модда; 2018 йил, № 4, 224-модда);

2) Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг “Электронрақамли имзо тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида”
2003 йил 11 декабрдаги 562-II-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 12-модда);

3) Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ–391-сон Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й.,
33-сон, 439-модда) 29-моддаси;

4) Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим Қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ–683-сон Қонуни (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 06.07.2021 й., 3/21/699/0635-сон) 156-моддаси;

5) Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим Қонун ҳужжатларига ўзгартиш
ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ–475-сон Қонуни (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон) 46-моддаси;

6) Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим Қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ–475-сон Қонуни (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон) 46-моддаси.

41-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини,

 тушунтирилишини таъминлаш

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

42-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

43-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси

 Президенти                                                      Ш. Мирзиёев

***

“Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги қонун лойиҳасига

ТАҚҚОСЛАШ ЖАДВАЛИ

Амалдаги таҳрир

Таклиф этилаётган таҳрир

Асослантириш

1-боб. Умумий қоидалар

1-боб. Умумий қоидалар

Ўзгаришсиз.

1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади

Ушбу Қонуннинг мақсади электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади

Ушбу Қонуннинг мақсади электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Ўзгаришсиз.

2-модда. Электрон рақамли имзо тўғрисидаги қонунчилик

Электрон рақамли имзо тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг электрон рақамли имзо тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

2-модда. Электрон рақамли имзо тўғрисидаги қонунчилик

Электрон рақамли имзо тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг электрон рақамли имзо тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

Ўзгаришсиз.

3-модда. Асосий тушунчалар

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

электрон рақамли имзо – электрон ҳужжатдаги мазкур электрон ҳужжат ахборотини электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан фойдаланган ҳолда махсус ўзгартириш натижасида ҳосил қилинган ҳамда электрон рақамли имзонинг очиқ калити ёрдамида электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик йўқлигини аниқлаш
ва электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгасини идентификация қилиш имкониятини берадиган имзо;

тўлдирилмоқда

тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

электрон рақамли имзонинг очиқ калити – электрон рақамли имзо воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳосил қилинган, электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитига мос келувчи, ахборот тизимининг ҳар қандай фойдаланувчиси фойдалана оладиган ва электрон ҳужжатдаги электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш учун мўлжалланган белгилар кетма-кетлиги;

электрон рақамли имзонинг ёпиқ калити – электрон рақамли имзо воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳосил қилинган, фақат имзо қўювчи шахснинг ўзига маълум бўлган ва электрон ҳужжатда электрон рақамли имзони яратиш учун мўлжалланган белгилар кетма-кетлиги;

электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш – электрон рақамли имзонинг электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгасига тегишлилиги
ва электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик йўқлиги текширилгандаги ижобий натижа;

электрон ҳужжат – электрон шаклда қайд этилган, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳамда электрон ҳужжатнинг уни идентификация қилиш имконини берадиган бошқа реквизитларига эга бўлган ахборот.

тўлдирилмоқда

3-модда. Асосий тушунчалар

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

электрон рақамли имзо – электрон ҳужжатдаги мазкур электрон ҳужжат ахборотини электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан фойдаланган ҳолда махсус ўзгартириш натижасида ҳосил қилинган ҳамда электрон рақамли имзонинг очиқ калити ёрдамида электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик йўқлигини аниқлаш
ва электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгасини идентификация қилиш имкониятини берадиган имзо;

электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш маркази (кейинги ўринларда – рўйхатга олиш маркази) – Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида аккредитациядан ўтган ва электрон рақамли имзо калитларини рўйхатга олиш бўйича фаолият юритадиган юридик шахс;

электрон рақамли имзо калитининг сертификати – электрон рақамли имзонинг очиқ калитини электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитига мослигини тасдиқлайдиган ва электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгасига рўйхатга олиш маркази ёки рўйхатга олиш марказининг ишончли вакили томонидан берилган ҳужжат;

электрон рақамли имзо калитининг сертификати эгаси – ушбу қонунда белгиланган тартибда электрон рақамли имзо калитининг сертификати берилган юридик ва жисмоний шахс;

электрон рақамли имзонинг очиқ калити – электрон рақамли имзо воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳосил қилинган, электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитига мос келувчи, ахборот тизимининг ҳар қандай фойдаланувчиси фойдалана оладиган ва электрон ҳужжатдаги электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш учун мўлжалланган белгилар кетма-кетлиги;

электрон рақамли имзонинг ёпиқ калити – электрон рақамли имзо воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳосил қилинган, фақат имзо қўювчи шахснинг ўзига маълум бўлган ва электрон ҳужжатда электрон рақамли имзони яратиш учун мўлжалланган белгилар кетма-кетлиги;

электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш – электрон рақамли имзонинг электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгасига тегишлилиги
ва электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик йўқлиги текширилгандаги ижобий натижа;

электрон ҳужжат – электрон шаклда қайд этилган, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган, вақт штампига эга ҳамда электрон ҳужжатнинг уни идентификация қилиш имконини берадиган бошқа реквизитларига эга бўлган ахборот;

вақт штампи – электрон рақамли имзо билан имзоланган, имзоланаётган ахборотга бевосита алоқадор ва имзоланаётган ҳужжатнинг кўрсатилган вақтда мавжудлигини тасдиқловчи электрон ҳужжат шакли.

Ўзгаришсиз.

Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил
26 сентябрдаги 215-сон қарори билан тасдиқланган Электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш марказларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-банди келиб чиқиб тўлдирилмоқда.

Қонун лойиҳаси билан электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш тартиби белгиланаётганлиги муносабати билан мазкур тушунча киритилмоқда.

Қонун лойиҳаси билан электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш тартиби белгиланаётганлиги муносабати билан мазкур тушунча киритилмоқда.

Ўзгаришсиз.

Ўзгаришсиз.

Ўзгаришсиз.

“Вақт штампи” тушунчаси белгиланиши муносабати билан таҳририй ўзгартиш киритилмоқда.

Имзоланган ҳужжатда вақт штампининг мавжудлиги электрон рақамли имзонинг амал қилиш муддатини узайтириш имконини беради.

7-модда. Электрон рақамли имзо билан қўлда ўзи қўйган имзонинг бир хил аҳамиятга эга эканлигини эътироф этиш шартлари

Электрон ҳужжатдаги электрон рақамли имзо айни бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга риоя этилган тақдирда қоғоз ҳужжатга қўлда ўзи қўйган имзо билан бир хил аҳамиятга эгадир, агар:

электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлиги тасдиқланган бўлса;

электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлиги тасдиқланган пайтда ёки имзолаш пайтини белгиловчи далиллар бўлганда электрон ҳужжат имзоланаётган пайтда электрон рақамли имзо калитининг сертификати амал қилиб турган бўлса;

электрон рақамли имзодан электрон рақамли имзо калитининг сертификатида кўрсатилган мақсадларда фойдаланилаётган бўлса.

тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

4-модда. Электрон рақамли имзо билан қўлда ўзи қўйган имзонинг бир хил аҳамиятга эга эканлигини эътироф этиш шартлари

Жисмоний шахс томонидан қўйилган электрон ҳужжатдаги электрон рақамли имзо айни бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга риоя этилган ҳолда, қоғоз ҳужжатга қўлда ўзи қўйган имзо билан бир хил аҳамиятга эгадир, агар:

электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлиги тасдиқланган бўлса;

электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлиги тасдиқланган пайтда ёки имзолаш пайтини белгиловчи далиллар бўлганда электрон ҳужжат имзоланаётган пайтда электрон рақамли имзо калитининг сертификати амал қилиб турган бўлса;

электрон рақамли имзодан электрон рақамли имзо калитининг сертификатида кўрсатилган мақсадларда фойдаланилаётган бўлса;

электрон рақамли имзо калитининг сертификати аккредитациядан ўтган ҳамда амалда бўлган рўйхатга олиш маркази томонидан берилган бўлса.

Юридик шахснинг вакили томонидан қўйилган электрон ҳужжатдаги электрон рақамли имзо айни бир вақтнинг ўзида ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шартларга риоя этилган тақдирда, қоғоз ҳужжатга қўлда ўзи қўйган имзо ва юридик шахснинг муҳри билан бир хил аҳамиятга эгадир.

Электрон рақамли имзо билан имзоланган электрон ҳужжатлар қўл билан ёзма имзо чекилган ҳужжатлар билан бир хил кучга эга эканлигидан келиб чиқиб, юридик шахс томонидан қўйилган электрон рақамли имзо муҳр қўйиш орқали тасдиқланган қоғоз ҳужжат билан бир хил кучга эга эканлиги белгиланмоқда.

Электрон рақамли имзони текшириш жараёни рўйхатга олиш марказининг электрон рақамли имзо калити сертификати ҳақиқийлиги ва амалда бўлганлигини текширишни талаб этади.

Австралия, Корея, Германия, АҚШ, Буюк Британия, Нидерландия, Франция, Сингапур, Швеция, Россия ва Қозоғистон тажрибасидан келиб чиққан ҳолда юридик шахсларга электрон рақамли имзодан фойдаланишга рухсат этилмоқда.

8-модда. Электрон рақамли имзо воситалари

Электрон рақамли имзо воситалари электрон ҳужжатда электрон рақамли имзо яратилишини, электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлиги тасдиқланишини, электрон рақамли имзонинг ёпиқ ва очиқ калитлари яратилишини таъминлайдиган барча техникавий ва дастурий воситалардан иборат бўлади.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

Электрон рақамли имзо воситалари қонунчиликда белгиланган тартибда сертификатлаштирилиши лозим.

Тўлдирилмоқда

5-модда. Электрон рақамли имзо воситалари ва улардан фойдаланиш

Электрон рақамли имзо воситалари электрон ҳужжатда электрон рақамли имзо яратилишини, электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлиги тасдиқланишини, электрон рақамли имзонинг ёпиқ ва очиқ калитлари яратилишини таъминлайдиган барча техникавий ва дастурий воситалардан иборат бўлади.

Ихтиёридаги мавжуд маълумотларни алмашиш мақсадида давлат органлари ўртасидаги идоралараро электрон алоқалар, шунингдек давлат органларига юклатилган вазифаларни бажаришда идоравий тизимлардаги иш миллий электрон рақамли имзо воситаларидан (Ўзбекистон Республикасининг миллий стандартлари асосида ишлаб чиқилган электрон рақамли имзо воситалари) фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

Давлат хизматлари кўрсатилишида халқаро электрон рақамли имзо воситаларидан (халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқилган электрон рақамли имзо воситаларидан) фойдаланишга йўл қўйилади.

Электрон рақамли имзо воситаларидан эгасининг шахсини ҳамда Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тасдиқлайдиган ҳужжатларда фойдаланиш мумкин.

Махфий маълумотларга эга бўлган электрон ҳужжатларга имзо қўйишда электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитига қўшимча талаблар қўйилиши мумкин.

Электрон рақамли имзо воситалари қонунчиликда белгиланган тартибда ахборот хавфсизлиги талаблари бўйича сертификатлаштирилиши лозим.

Ахборот тизими эгаси бошқа ахборот тизимларида халқаро ёки миллий электрон рақамли имзо воситаларидан фойдаланиши мумкин.

Таҳририй ўзгартиш киритилмоқда.

Идоралараро электрон ҳамкорликда давлат органларининг махфий маълумотлари ахборот хавфсизлигини таъминлаш мақсадида фақат миллий ЭРИ алгоритмларидан фойдаланишга рухсат этилмоқда.

Трансчегаравий иқтисодий алоқаларда, шунингдек, чет эл инвесторлари учун қулайликлар яратиш мақсадида назарда тутилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида идентификация
ID-карталарни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6065-сон Фаромонига мувофиқ, чипга идентификация ID-карта эгасининг электрон рақамли имзо калитининг сертификати киритилади.

Махфий маълумотларга эга бўлган электрон ҳужжатларга имзо қўйишда махфийликни таъминлаш мақсадида белгиланмоқда.

Электрон рақамли имзо воситаларидан фойдаланишда киберхавфсизликни таъминлаш мақсадида киритилмоқда.

“Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонуннинг 20-моддасига асосан киритилмоқда.

Тўлдирилмоқда

2-боб. Электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасини давлат томонидан тартибга солиш

4-модда. Электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасини давлат томонидан тартибга солиш

Электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва у махсус ваколат берган орган амалга оширади.

6-модда. Электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасини давлат томонидан тартибга соладиган органлар

Электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасини давлат томонидан тартибга солиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасидаги махсус ваколатли орган томонидан амалга оширилади.

Таҳририй ўзгартишлар киритилмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

7-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади;

электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасида давлат ва бошқа дастурларни тасдиқлайди ҳамда уларнинг амалга оширилиши устидан назорат қилади;

электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилади;

рўйхатга олиш марказларини аккредитациядан ўтказиш, қайта аккредитациялаш ва тугатиш тартибини белгилайди;

Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари консуллик бўлимлари ва консуллик муассасалари орқали электрон рақамли имзо бериш тартибини белгилайди;

ишончли учинчи томоннинг фаолият кўрсатиш тартибини белгилайди;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Амалда соҳани давлат томонидан тартибга солишда Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари мавҳумлигича қолмоқда.

Амалда соҳани давлат томонидан тартибга солишда Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари мавҳумлигича қолмоқда.

5-модда. Махсус ваколатли орган

Электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва у махсус ваколат берган орган амалга оширади.

Махсус ваколатли орган:

электрон рақамли имзодан фойдаланиш стандартлари, нормалари ва қоидаларини ишлаб чиқади;

электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш марказларини (бундан буён матнда рўйхатга олиш маркази деб юритилади) давлат рўйхатидан ўтказади;

рўйхатга олиш марказлари ваколатли шахсларига тегишли электрон рақамли имзолар калитлари сертификатларининг ягона давлат реестрини юритади ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг ундан эркин фойдалана олишини таъминлайди;

рўйхатга олиш марказларининг ваколатли шахсларига электрон рақамли имзолар калитлари сертификатларини беради;

юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатига биноан рўйхатга олиш марказлари ваколатли шахсларининг электрон рақамли имзоси ҳақиқийлигини тасдиқлайди;

қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

8-модда. Электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасида махсус ваколатли органнинг ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасидаги махсус ваколатли органдир (бундан буён матнда махсус ваколатли орган деб юритилади).

Махсус ваколатли орган:

электрон рақамли имзодан фойдаланиш стандартлари, нормалари ва қоидаларини ишлаб чиқади;

рўйхатга олиш марказларини аккредитациядан ўтказади;

рўйхатга олиш марказларига тегишли электрон рақамли имзолар калитлари сертификатларининг ягона давлат реестрини юритади ҳамда юридик
ва жисмоний шахсларнинг ундан эркин фойдалана олишини таъминлайди;

рўйхатга олиш марказларига электрон рақамли имзолар калитлари сертификатларини беради;

юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатига биноан рўйхатга олиш марказларининг электрон рақамли имзоси ҳақиқийлигини тасдиқлайди.

Махсус ваколатли орган қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Таҳририй ўзгартишлар киритилмоқда.

Қонунчилик техникаси талабларидан келиб чиққан ҳолда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бевосита махсус ваколатли орган этиб белгиланмоқда.

Таҳририй ўзгартишлар киритилмоқда.

Тўлдирилмоқда

3-боб. Рўйхатга олиш марказлари, уларни аккредитациядан ўтказиш, қайта рўйхатга олиш ва тугатиш ҳамда уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

Қонунчилик техникаси талабларидан келиб чиққан ҳолда тўлдирилмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

9-модда. Рўйхатга олиш маркази фаолиятига қўйиладиган асосий талаблар

Рўйхатга олиш маркази электрон рақамли имзо калитларини рўйхатга олиш бўйича ўз фаолиятини махсус ваколатли органда аккредитациядан ўтгандан кейин ва рўйхатга олиш марказининг электрон рақамли имзо калити сертификатини олгандан кейин амалга ошириши керак.

Рўйхатга олиш маркази:

электрон рақамли имзони шакллантириш ва текшириш, калитлар сертификатларини сақлаш, шакллантиришнинг ахборот хавфсизлиги талаблари бўйича сертификатлаштирилган аппарат воситаларига;

ахборот хавфсизлиги талаблари бўйича сертификатланган электрон рақамли имзо воситаларига, калитлар сертификатларини шакллантириш, сақлаш воситаларига;

лицензияга ва ахборот хавфсизлиги талаблари бўйича сертификатга эга тизимли ва амалий дастурий таъминотга;

электрон рақамли имзо калитларини ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш бўйича зарур ҳужжатларга;

ахборотларни муҳофаза қилиш соҳасида иш тажрибасига эга бўлган мутахассисларга;

махфий ахборот сақланишини таъминлайдиган шароитларга эга бўлиши керак.

Рўйхатга олиш марказининг ахборот тизими белгиланган талабларга мувофиқ рухсатсиз фойдаланишдан муҳофаза қилинган бўлиши керак.

Ташкилот муассисларининг ҳеч бўлмаганда биттаси Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлиши керак.

Қонуннинг тўғридан-тўғри амал қилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 26 сентябрдаги 215-сон қарори билан тасдиқланган Электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш марказларининг фаолият юритиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-7-бандларидаги нормалар қонун лойиҳасига ўтказилмоқда.

Тўлдирилмоқда

10-модда. Рўйхатга олиш марказини аккредитациядан ўтказиш

Рўйхатга олиш марказини аккредитациядан ўтказиш:

аризани кўриб чиқишни ва рўйхатга олиш марказини аккредитациядан ўтказиш ёки аккредитациядан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилишни;

аккредитациядан ўтганлик тўғрисида гувоҳнома беришни;

рўйхатга олиш марказларига электрон рақамли имзолар калитлари сертификатларини беришни ўз ичига олади.

Қонуннинг тўғридан-тўғри амал қилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 26 сентябрдаги 215-сон қарори билан тасдиқланган Электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш марказларининг фаолият юритиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-бандидаги нормалар қонун лойиҳасига ўтказилмоқда.

Тўлдирилмоқда

11-модда. Рўйхатга олиш марказини аккредитациядан ўтказиш тўғрисида ариза бериш ва уни кўриб чиқиш тартиби

Рўйхатга олиш марказини аккредитациядан ўтказиш учун ариза берувчи махсус ваколатли органга ариза берувчи ташкилотнинг раҳбари имзоси билан тасдиқланган рўйхатга олиш тўғрисидаги аризани ва иловаларни веб-портал орқали тақдим этади.

Рўйхатга олиш марказини аккредитациядан ўтказиш тўғрисидаги аризага қуйидагилар илова қилинади:

ариза берувчи ташкилотнинг раҳбари тўғрисидаги маълумотлар;

махсус ваколатли орган билан ўзаро алоқа қилиш учун танланган шахсга ишонч хати;

рўйхатга олиш марказининг ахборот хавфсизлиги талабларини ўз ичига оладиган унинг ахборот тизими бўйича лойиҳа ҳужжатлари;

очиқ калит (агар у мавжуд бўлса)
ва унинг қўлланиш соҳаси тўғрисидаги маълумот.

Махсус ваколатли орган рўйхатга олиш марказини аккредитациядан ўтказиш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар
ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу моддада назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.

Қонуннинг тўғридан-тўғри амал қилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 26 сентябрдаги 215-сон қарори билан тасдиқланган Электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш марказларининг фаолият юритиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-бандидаги нормалар қонун лойиҳасига ўтказилмоқда.

Тўлдирилмоқда

12-модда. Ариза берувчининг мажбуриятлари

Ариза берувчи:

ахборот хавфсизлиги талаблари бўйича сертификатланган аппарат
ва лицензияланган дастурий воситалар рўйхатини уларга тегишли бўлган сертификатлар, лицензиялар ва бошқа техник ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этишга;

ахборот хавфсизлиги, техника хавфсизлиги талабларига ва ёнғинга қарши талабларга жавоб берадиган зарур хоналарга эга бўлишга;

махфий ахборотнинг сақланишини
ва рухсат берилмаган фойдаланишдан ҳимоя қилинишини таъминлашга мажбурдир.

Қонуннинг тўғридан-тўғри амал қилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 26 сентябрдаги 215-сон қарори билан тасдиқланган Электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш марказларининг фаолият юритиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-бандидаги нормалар қонун лойиҳасига ўтказилмоқда.

Тўлдирилмоқда

13-модда. Рўйхатга олиш марказини аккредитациядан ўтказиш учун ҳужжатлар тақдим этишда баён қилинган маълумотларнинг ўзгариши

Рўйхатга олиш марказини аккредитациядан ўтказиш учун ҳужжатлар тақдим этишда баён қилинган маълумотлар ўзгарган тақдирда ариза берувчи бу ҳақда уч кун муддатда ёзма шаклда махсус ваколатли органни хабардор қилиши шарт.

Қонуннинг тўғридан-тўғри амал қилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 26 сентябрдаги 215-сон қарори билан тасдиқланган Электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш марказларининг фаолият юритиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 13-бандидаги нормалар қонун лойиҳасига ўтказилмоқда.

Тўлдирилмоқда

14-модда. Рўйхатга олиш марказини аккредитациядан ўтказиш ёки аккредитациядан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш

Махсус ваколатли орган рўйхатга олиш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб бир ой муддатда аризани кўриб чиқади ва тақдим этилган маълумотлар асосида рўйхатга олиш марказини аккредитациядан ўтказиш ёки аккредитациядан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Рўйхатга олиш маркази аккредитациядан ўтказилганлиги учун тўлов ундирилмайди.

Қонуннинг тўғридан-тўғри амал қилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 26 сентябрдаги 215-сон қарори билан тасдиқланган Электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш марказларининг фаолият юритиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 14-бандидаги нормалар қонун лойиҳасига ўтказилмоқда.

Тўлдирилмоқда

15-модда. Аккредитациядан ўтганлик тўғрисида гувоҳнома бериш

Аккредитациядан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, махсус ваколатли орган рўйхатга олиш марказига Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали аккредитациядан ўтганлик тўғрисида гувоҳнома электрон кўринишда QR-код (матрик штрихли код) билан муҳрланган ҳолда берилади. Махсус ваколатли орган электрон кўринишдаги гувоҳномаларнинг репозитарийсини юритади.

Аккредитациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома ариза берувчининг талабига асосан энг кўпи билан 5 йилгача амал қилиш муддатга берилади.

Қонуннинг тўғридан-тўғри амал қилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 26 сентябрдаги 215-сон қарори билан тасдиқланган Электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш марказларининг фаолият юритиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 10-бандидаги нормалар қонун лойиҳасига ўтказилмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

16-модда. Рўйхатга олиш марказини аккредитациядан ўтказишни рад этилиши

Қуйидаги ҳолларда рўйхатга олиш марказини аккредитациядан ўтказиш рад этилиши мумкин:

ариза берувчи томонидан ушбу Қонуннинг 11 ва 12-моддаларида баён қилинган талабларнинг бажарилмаслиги;

Ўзбекистон Республикасида ана шундай номдаги рўйхатга олиш маркази рўйхатдан ўтказилганлиги;

ариза берувчи ташкилот муассисларидан ҳеч бўлмаганда биттаси Ўзбекистон Республикаси резиденти ҳисобланмаслиги.

Рўйхатга олиш марказини аккредитациядан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарор асосланиши ва қарор қабул қилингандан сўнг 3 кун мобайнида ёзма шаклда ариза берувчига юборилиши керак.

Қонуннинг тўғридан-тўғри амал қилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 26 сентябрдаги 215-сон қарори билан тасдиқланган Электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш марказларининг фаолият юритиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 11-бандидаги нормалар қонун лойиҳасига ўтказилмоқда.

Тўлдирилмоқда

17-модда. Рўйхатга олиш марказини қайта рўйхатга олиш

Рўйхатга олиш маркази ушбу рўйхатга олиш марказининг муассиси (муассислари), номи, манзили ўзгариши, шунингдек аккредитациядан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддати тамом бўлиши муносабати билан қайта рўйхатдан ўтказилади.

Аккредитациядан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддати тамом бўлгандан кейин рўйхатга олиш маркази гувоҳноманинг амал қилиш муддати тамом бўлишидан камида бир ой олдин қайта рўйхатга олиш тўғрисида ариза юборади.

Қайта рўйхатга олиш рўйхатга олиш сингари тартибда амалга оширилади.

Қонуннинг тўғридан-тўғри амал қилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 26 сентябрдаги 215-сон қарори билан тасдиқланган Электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш марказларининг фаолият юритиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 18-19-бандларидаги нормалар қонун лойиҳасига ўтказилмоқда.

Тўлдирилмоқда

18-модда. Аккредитациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг йўқолиши

Аккредитациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома йўқолганда (йўқотилганда, йўқ қилинганда ва бошқа ҳолларда) рўйхатга олиш марказининг мурожаати асосида махсус ваколатли орган томонидан электрон кўринишдаги гувоҳномаларнинг репозитарийсида сақланган QR-код (матрик штрихли код) билан муҳрланган гувоҳнома тиклаб берилади.

Қонуннинг тўғридан-тўғри амал қилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 26 сентябрдаги 215-сон қарори билан тасдиқланган Электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш марказларининг фаолият юритиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 13-бандидаги нормалар қонун лойиҳасига ўтказилмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

19-модда. Гувоҳномани амал қилишини тўхтатиб туриш ва бекор қилиш

Рўйхатга олиш марказининг аккредитациядан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномасининг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилиши мумкин:

қонунчилик, шу жумладан ахборот хавфсизлиги соҳасида қонун бузилишлари кузатилганда;

махсус ваколатли органнинг аниқланган камчиликларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарори бажарилмаганда;

рўйхатга олиш марказининг аккредитациядан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномасини амал қилиши муддатини тўхтатиш махсус ваколатли орган томонидан ёки суд қарорига асосан амалга оширилади.

Гувоҳномани амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор у қабул қилинган кундан бошлаб уч кун мобайнида ёзма шаклда етказилади. Суднинг гувоҳномани амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори қонунчиликда ўрнатилган муддатларда етказилади.

Суд қароридаги гувоҳномани амал қилишини тўхтатишга сабаб бўлган ҳолатларни бартараф этиш учун белгиланган муддат олти ойдан ошмаслиги лозим. Бунда бартараф этиш учун муддатни махсус ваколатли орган ёки суд белгилаши шарт.

Гувоҳномани амал қилишини тўхтатиб туриш муддати мазкур гувоҳноманинг амал қилиш муддатидан ошмаслиги керак.

Рўйхатга олиш маркази томонидан гувоҳномани амал қилишини тўхтатишга сабаб бўлган ҳолатлар бартараф этилган тақдирда, гувоҳномани амал қилишини тўхтатиш бўйича қарор қабул қилган махсус ваколатли орган ёки суд кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганлиги тўғрисидаги тасдиқномани олган кундан бошлаб уч кун муддатда гувоҳномани амал қилишини тиклаш тўғрисидаги қарор қабул қилиши шарт.

Рўйхатга олиш марказининг аккредитациядан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси қуйидаги ҳолларда махсус ваколатли орган қарори билан бекор қилиниши мумкин:

ариза берувчи ташкилотнинг аризасига кўра;

аккредитациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддати тамом бўлишига кўра;

рўйхатга олиш марказини таъсис этган юридик шахснинг аккредитациядан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома бекор қилинганда.

Аккредитациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома:

қонунчиликка, шу жумладан ахборот хавфсизлиги соҳасидаги қонун ҳужжатларига мунтазам равишда риоя қилинмаган тақдирда;

аккредитациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши тўхтатиб турилишига олиб келган қонунни бузишлар махсус ваколатли орган томонидан белгиланган муддатларда бартараф этилмаган тақдирда ҳам бекор қилинади.

Махсус ваколатли органнинг рўйхатга олиш марказини аккредитациядан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки бекор қилиш тўғрисидаги қарори устидан белгиланган тартибда судга шикоят қилиш мумкин.

Қонуннинг тўғридан-тўғри амал қилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 26 сентябрдаги 215-сон қарори билан тасдиқланган Электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш марказларининг фаолият юритиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 20-22-бандларидаги нормалар қонун лойиҳасига ўтказилмоқда.

18-модда. Рўйхатга олиш марказини тугатиш

Рўйхатга олиш маркази қонунчиликда белгиланган тартибда тугатилиши мумкин.

Рўйхатга олиш маркази тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан бир ой мобайнида бу ҳақда махсус ваколатли органга, шунингдек мазкур рўйхатга олиш марказининг электрон рақамли имзолар калитлари сертификатларининг реестрига киритилган электрон рақамли имзо ёпиқ калитларининг барча эгаларига хабар қилиши шарт.

Рўйхатга олиш маркази тугатилган тақдирда, мазкур рўйхатга олиш маркази томонидан берилган электрон рақамли имзолар калитларининг сертификатлари электрон рақамли имзо ёпиқ калитлари эгаларининг розилиги билан бошқа рўйхатга олиш марказларига топширилиши мумкин.

Бошқа рўйхатга олиш марказларига топширилмаган электрон рақамли имзолар калитларининг сертификатлари бекор қилинади ва махсус ваколатли органга сақлаш учун топширилиб, бу ҳақда электрон рақамли имзолар очиқ калитларининг фойдаланувчилари хабардор қилинади.

20-модда. Рўйхатга олиш марказини тугатиш

Рўйхатга олиш маркази қонунчиликда белгиланган тартибда тугатилиши мумкин.

Рўйхатга олиш маркази тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан бир ой мобайнида бу ҳақда махсус ваколатли органга, шунингдек мазкур рўйхатга олиш марказининг электрон рақамли имзолар калитлари сертификатларининг реестрига киритилган электрон рақамли имзо ёпиқ калитларининг барча эгаларига хабар қилиши шарт.

Рўйхатга олиш маркази тугатилган тақдирда, мазкур рўйхатга олиш маркази томонидан берилган электрон рақамли имзолар калитларининг сертификатлари махсус ваколатли орган розилиги билан бошқа рўйхатга олиш марказларига топширилиши мумкин.

Бошқа рўйхатга олиш марказларига топширилмаган электрон рақамли имзолар калитларининг сертификатлари бекор қилинади ва махсус ваколатли органга сақлаш учун топширилиб, бу ҳақда электрон рақамли имзолар очиқ калитларининг фойдаланувчилари хабардор қилинади.

Таҳририй ўзгартишлар киритилмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

21-модда. Электрон рақамли имзо калитлари сертификатларини олиш тўғрисидаги аризани бериш ва кўриб чиқиш тартиби

Электрон рақамли имзо калитлари сертификатларини олиш учун рўйхатга олиш маркази махсус ваколатли органга электрон рақамли имзо калитлари сертификатларига киритиш учун зарур бўлган ушбу рўйхатга олиш маркази тўғрисидаги маълумотларни, ариза берувчи ташкилот раҳбарининг имзоси ва думалоқ муҳри билан тасдиқланган ҳолда қоғоз ҳужжат шаклида тақдим этиши шарт.

Электрон рақамли имзо калитлари сертификатларини олиш учун маълумотларни тақдим этиш аккредитациядан ўтказиш тўғрисидаги ариза берилаётган пайтда ёки аккредитациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддати мобайнида амалга оширилади.

Рўйхатга олиш марказининг электрон рақамли имзо калити сертификати электрон ҳужжат шаклида яратилади.

Қонуннинг тўғридан-тўғри амал қилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 26 сентябрдаги 215-сон қарори билан тасдиқланган Электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш марказларининг фаолият юритиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 15-17-бандларидаги нормалар қонун лойиҳасига ўтказилмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

22-модда. Рўйхатга олиш марказлари электрон рақамли имзоси калитлари сертификатларининг ягона давлат реестри

Махсус ваколатли орган рўйхатга олиш марказларининг электрон рақамли имзоси калитлари сертификатларининг ягона давлат реестрини (кейинги ўринларда – Ягона давлат реестри) юритади ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг ундан эркин фойдаланишини таъминлайди.

Ягона давлат реестрида қуйидагилар кўрсатилади:

рўйхатга олиш маркази тўғрисидаги маълумотлар (рўйхатга олиш марказининг номи, почта манзили, телефон (факс) рақами, электрон почта манзили, аккредитациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома берилган сана, тартиб рақами ва унинг амал қилиш муддати, қайта рўйхатдан ўтказилиши, амал қилишининг тўхтатиб турилиши ва қайта тикланиши, бекор қилинишининг асоси ва санаси);

рўйхатга олиш марказининг ваколатли шахслари тўғрисидаги маълумотлар;

электрон рақамли имзо калити сертификатининг узайтирилиши, тўхтатиб турилиши, қайта тикланиши ва бекор қилинишининг асоси ва санаси.

Рўйхатга олиш марказларининг электрон рақамли имзоси калитлари сертификатларидан фақат Ягона давлат реестрига киритилгандан кейин фойдаланиш мумкин. Ушбу сертификатлардан имзолар калитлари сертификатларини тасдиқлаш билан боғлиқ бўлмаган мақсадлар учун фойдаланишга йўл қўйилмайди.

Сертификат Ягона давлат реестридан чиқарилгандан тақдирда махсус ваколатли орган бир иш куни мобайнида рўйхатга олиш марказига тегишли билдиришнома юборади.

Рўйхатга олиш марказининг сертификати Ягона давлат реестридан чиқарилган пайтдан бошлаб ҳақиқий ҳисобланмайди.

Фойдаланилаётган электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитига ишонч йўқолган тақдирда рўйхатга олиш маркази махсус ваколатли органни бундан хабардор қилади. Махсус ваколатли орган билдиришнома олингандан кейин сертификатнинг амал қилинишини тўхтатиб қўяди ва мазкур рўйхатга олиш марказининг сертификатини бекор қилинган сертификатлар рўйхатига киритади.

Қонуннинг тўғридан-тўғри амал қилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 26 сентябрдаги 215-сон қарори билан тасдиқланган Электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш марказларининг фаолият юритиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 26-30-бандларидаги нормалар қонун лойиҳасига ўтказилмоқда.

6-модда. Рўйхатга олиш маркази

Рўйхатга олиш маркази махсус ваколатли органда давлат рўйхатидан ўтган ва ушбу Қонунда назарда тутилган вазифаларни бажараётган юридик шахсдир.

тўлдирилмоқда

Рўйхатга олиш маркази:

тўлдирилмоқда

тўлдирилмоқда

электрон рақамли имзо ёпиқ калити муҳофаза қилинишини таъминлайди;

электрон рақамли имзоларнинг ёпиқ
ва очиқ калитларини яратади;

юридик ва жисмоний шахсларга электрон рақамли имзолар калитларининг сертификатларини электрон ҳужжатлар шаклида ва қоғоз ҳужжатлар шаклида беради;

электрон рақамли имзолар калитлари сертификатларининг амал қилишини тўхтатиб туради ва қайта тиклайди, шунингдек уларни бекор қилади;

тўлдирилмоқда

тўлдирилмоқда

тўлдирилмоқда

тўлдирилмоқда

тўлдирилмоқда

электрон рақамли имзолар калитлари сертификатларининг реестрини юритади, унинг ўз вақтида янгиланишини ҳамда ундан юридик ва жисмоний шахсларнинг эркин фойдалана олиш имкониятини таъминлайди;

юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатига биноан электрон рақамли имзолар калитлари сертификатларининг кўчирма нусхалари берилишини, шунингдек электрон рақамли имзолар калитларининг тўхтатиб турилган ва бекор қилинган сертификатлари тўғрисидаги маълумотлардан эркин фойдаланилишини таъминлайди;

тўлдирилмоқда

юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатига биноан электрон ҳужжатлардаги электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлигини тасдиқлайди;

электрон рақамли имзоли қоғоздаги электрон ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини тасдиқлайди;

электрон рақамли имзо калитининг сертификатидан бундан буён фойдаланиш имкониятига таъсир этиши мумкин бўлган ҳоллар ҳақида электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгасини хабардор қилади;

электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгаларини электрон рақамли имзодан фойдаланиш қоидаларига ўқитиш имкониятини таъминлайди.

тўлдирилмоқда

23-модда. Рўйхатга олиш марказларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Рўйхатга олиш маркази тегишли ёпиқ калитга путур етказиш ҳолати аниқланган тақдирда, бекор қилинган электрон рақамли имзо калити сертификати эгасини хабардор қилган ҳамда асосланган сабабларни кўрсатган ҳолда электрон рақамли имзо калити сертификатини бекор қилиш ҳуқуқига эга.

Рўйхатга олиш маркази учинчи шахсларга (кейинги ўринларда – бўйсунувчи рўйхатга олиш марказлари) рўйхатга олиш маркази номидан
электрон рақамли имзолар калитлари сертификатларини яратиш ва тақдим этиш бўйича ваколатлар бериш ҳуқуқига эга. Бунда рўйхатга олиш маркази, бўйсунувчи рўйхатга олиш марказлари фаолияти учун масъулдир.

Рўйхатга олиш маркази қуйидаги мажбуриятларга эга:

махсус ваколатли органни ахборот технологияларидаги, воситалар таркиби ва жойлашувидаги ҳамда ахборотлаштириш тизимларидаги, улардан фойдаланишда чора-тадбирлар самарадорлиги
ва ахборотларни муҳофаза қилиш воситаларига таъсир қилиши мумкин бўлган шарт-шароитлардаги барча ўзгаришлар тўғрисида хабардор қилиш;

рўйхатга олиш марказининг электрон рақамли имзо ёпиқ калитидан фақат у томонидан берилган очиқ калитлар сертификатлари имзоси ва бекор қилинган сертификатлар рўйхатлари учун фойдаланиш;

ушбу Қонунга мувофиқ рўйхатга олиш маркази ёпиқ калитини муҳофаза қилиш чора- тадбирларини кўриш;

рўйхатга олиш маркази томонидан генерация қилинган вақтдан то ёпиқ калит эгасига берилгунга қадар юридик
ва жисмоний шахсларнинг
электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг муҳофаза қилинишини таъминлаш;

электрон рақамли имзо эгаларининг рўйхатга олиш ахборотларини ошкор қилмаслик, бундан электрон рақамли имзо калитлари сертификатлари эгаларини идентификациялаш учун фойдаланиладиган ва тайёрланаётган сертификатларга киритиладиган ахборотлар мустасно;

рўйхатга олинган электрон рақамли имзо эгасига унинг аризасига кўра амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ахборот хавфсизлиги талаблари бўйича сертификатланган электрон рақамли имзо воситаларидан фойдаланган ҳолда ёпиқ ва очиқ калитлар тайёрлаш;

калитларни генерациялаш жараёнини бажарувчи дастурий ва (ёки) аппарат дастурий воситаларидан фойдаланиш бўйича талабларга мувофиқ калитни ўзга маълумотлар манбаига ёзибқўйиш;

калитларни генерациялаш жараёнини ва калитларни ўзга маълумотлар манбаига ёзишни фақатгина қонунчиликка мувофиқ ахборот хавфсизлиги талаблари бўйича сертификатлаштирилган дастурий
ва (ёки) аппарат дастурий воситаларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш;

тайёрланадиган электрон рақамли имзо калитлари сертификатларининг рўйхатга олинувчи (серияли) тартиб рақамларининг ноёблигини таъминлаш;

тайёрланган очиқ калитлар сертификатларидаги очиқ калитлар қийматининг ноёблигини таъминлаш;

электрон рақамли имзо калитлари сертификатлари реестрининг Интернет тармоғидаги тўлиқ манзилини рўйхатга олиш маркази фойдаланувчиларининг электрон рақамли имзо калитлари сертификатларига киритиш;

электрон рақамли имзолар калитлари сертификатларининг реестрини юритиш, унинг ўз вақтида янгиланишини ҳамда ундан юридик ва жисмоний шахсларнинг эркин фойдалана олиш имкониятини таъминлаш;

ушбу рўйхатга олиш маркази томонидан берилган электрон рақамли имзолар калитларининг тўхтатиб турилган ва бекор қилинган сертификатлари тўғрисидаги маълумотлардан эркин фойдаланилишини таъминлаш;

электрон рақамли имзо калитларидан барча операцион тизимлар ва қурилмаларда, шу жумладан мобил қурилмаларда фойдаланиш имкониятини таъминлаш бўйича чоралар кўриш;

юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатига биноан электрон ҳужжатлардаги электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш;

чиқариб ташланмоқда

электрон рақамли имзо калитининг сертификатидан бундан буён фойдаланиш имкониятига таъсир этиши мумкин бўлган ҳоллар ҳақида электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгасини хабардор қилиш;

электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгаларига электрон рақамли имзодан фойдаланиш қоидаларини ўргатиш имкониятини таъминлаш;

электрон рақамли имзо сертификатларини ишончли сақлаш (булут) тизимини ишлаб чиқиш;

вақт штампини қўйиш ҳамда
бу амалиётни тасдиқлаш орқали электрон ҳужжат имзоланган аниқ вақтни қайд этиш бўйича хизмат тақдим этиш.

Рўйхатга олиш маркази махсус ваколатли органга қуйидагиларни тақдим этиши шарт:

аккредитациядан ўтган рўйхатга олиш марказининг фаолияти юзасидан назорат ва мониторингни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳужжатлар;

қонунчиликда белгиланган ва чекланган тартибда бошқа зарур ахборотлар, ҳужжатлар ва материаллар;

қонунчилик ва ушбу Қонун билан берилган вазифаларни амалга ошириш давомида аниқланган шахсий маълумотларни ошкор этмаслик, бундан қонунда назарда тутилган ҳолатлар мустасно.

Қонуннинг тўғридан-тўғри амал қилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 26 сентябрдаги 215-сон қарори билан тасдиқланган Электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш марказларининг фаолият юритиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 45-бандидаги нормалар қонун лойиҳасига ўтказилмоқда.

Қонуннинг тўғридан-тўғри амал қилишини таъминлаш мақсадида
Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил
26 сентябрдаги 215-сон қарори билан тасдиқланган Электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш марказларининг фаолият юритиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 45-бандидаги нормалар қонун лойиҳасига ўтказилмоқда.

Қонуннинг тўғридан-тўғри амал қилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 26 сентябрдаги 215-сон қарори билан тасдиқланган Электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш марказларининг фаолият юритиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 45-бандидаги нормалар қонун лойиҳасига ўтказилмоқда.

Қонуннинг тўғридан-тўғри амал қилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 26 сентябрдаги 215-сон қарори билан тасдиқланган Электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш марказларининг фаолият юритиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 45-бандидаги нормалар қонун лойиҳасига ўтказилмоқда.

Қонуннинг тўғридан-тўғри амал қилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 26 сентябрдаги 215-сон қарори билан тасдиқланган Электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш марказларининг фаолият юритиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 45-бандидаги нормалар қонун лойиҳасига ўтказилмоқда.

Қонуннинг тўғридан-тўғри амал қилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 26 сентябрдаги 215-сон қарори билан тасдиқланган Электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш марказларининг фаолият юритиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 45-бандидаги нормалар қонун лойиҳасига ўтказилмоқда.

6-модда. Рўйхатга олиш маркази

Рўйхатга олиш маркази билан юридик
ва жисмоний шахслар ўртасидаги муносабатлар шартнома асосида амалга оширилади.

Рўйхатга олиш марказининг юридик
ва жисмоний шахслар учун яратилган электрон рақамли имзоларнинг ёпиқ калитларини сақлаши ҳамда электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш мақсадига тўғри келмайдиган маълумотларни сўраб олиши тақиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги рўйхатга олиш маркази томонидан берилган электрон рақамли имзо калити сертификатига эга бўлган шахслар давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматлардан эркин фойдалана олади.

Тўлдирилмоқда

24-модда. Рўйхатга олиш марказларининг юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро муносабатлари

Рўйхатга олиш маркази билан юридик
ва жисмоний шахслар ўртасидаги муносабатлар шартнома асосида амалга оширилади.

Рўйхатга олиш марказига юридик
ва жисмоний шахслар учун яратилган электрон рақамли имзоларнинг ёпиқ калитларини сақлаш ҳамда электрон рақамли имзо калити сертификатини бериш мақсадига тўғри келмайдиган маълумотларни сўраб олиш тақиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги рўйхатга олиш маркази томонидан берилган электрон рақамли имзо калити сертификатига эга бўлган шахслар давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматлардан эркин фойдалана олади.

Рўйхатга олиш маркази айби билан электрон рақамли имзо эгасининг ёпиқ калитига путур етказилганда, мазкур марказ электрон рақамли имзо эгаси олдида етказилган моддий зарар учун жавобгар бўлади, шунингдек электрон рақамли имзо эгасига янги электрон рақамли имзо калити сертификатини бепул тайёрлайди ва беради.

Таҳририй ўзгартишлар киритилмоқда.

Қонуннинг тўғридан-тўғри амал қилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг
2005 йил 26 сентябрдаги 215-сон қарори билан тасдиқланган Электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш марказларининг фаолият юритиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 45-бандидаги нормалар қонун лойиҳасига ўтказилмоқда.

Тўлдирилмоқда

4-боб. Жисмоний ва юридик шахсларнинг электрон рақамли имзо калитлари сертификати

Қонунчилик техникаси талабларидан келиб чиққан ҳолда тўлдирилмоқда.

13-модда. Электрон рақамли имзо калитининг сертификати

Электрон рақамли имзо калитининг сертификати электрон рақамли имзонинг очиқ калити электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитига мослигини тасдиқлайдиган ва электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгасига рўйхатга олиш маркази томонидан берилган ҳужжатдан иборат бўлади.

Электрон рақамли имзо калитининг сертификати электрон ҳужжат шаклида ва қоғоз ҳужжат шаклида тайёрланиши мумкин.

Электрон рақамли имзо калитининг сертификатида қуйидагилар кўрсатилиши керак:

электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгаси бўлган жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми;

агар электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгаси юридик шахснинг вакили бўлса, шу юридик шахснинг номи;

унинг тартиб рақами ва амал қилиш муддати;

электрон рақамли имзонинг очиқ калити;

электрон рақамли имзонинг очиқ калитидан фойдаланишда ёрдам бериши мумкин бўлган электрон рақамли имзо воситаларининг номи;

мазкур сертификатни берган рўйхатга олиш марказининг номи ва жойлашган манзили;

электрон рақамли имзодан фойдаланиш мақсадлари тўғрисидаги маълумотлар;

электрон рақамли имзолар калитлари сертификатлари реестрининг электрон манзили.

Тўлдирилмоқда

Электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгаси ташаббуси билан электрон рақамли имзо калити сертификатига бошқа маълумотлар ҳам киритилиши мумкин.

25-модда. Жисмоний ва юридик шахсларнинг электрон рақамли имзо калити сертификати

Жисмоний ва юридик шахсларнинг электрон рақамли имзо калитининг сертификати рўйхатга олиш маркази томонидан электрон рақамли имзо ёпиқ калити эгасига берилган ва электрон рақамли имзо очиқ калитининг электрон рақамли имзо ёпиқ калитига мослигини тасдиқлайдиган электрон ҳужжатдир.

чиқариб ташланмоқда

Электрон рақамли имзо калитининг сертификатида қуйидагилар кўрсатилиши керак:

электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгаси бўлган жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ва шахсий идентификация рақами (ёки норезидент солиқ тўловчининг идентификация рақами);

агар электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгаси юридик шахснинг вакили бўлса, вакилнинг лавозими, шу юридик шахснинг номи, почта манзили ва юридик шахснинг солиқ тўловчи идентификация рақами;

сертификатнинг ноёб идентификация рақами ва амал қилиш муддати;

электрон рақамли имзонинг очиқ калити;

электрон рақамли имзонинг очиқ калитидан фойдаланишда ёрдам бериши мумкин бўлган электрон рақамли имзо воситаларининг номи;

мазкур сертификатни берган рўйхатга олиш марказининг номи ва жойлашган манзили (почта манзили);

электрон рақамли имзодан фойдаланиш мақсадлари тўғрисидаги маълумотлар;

электрон рақамли имзолар калитлари сертификатлари реестрининг электрон манзили.

Агар давлат функцияларини бажаришда ва ахборот тизимлари орқали давлат хизматларидан фойдаланишда, шунингдек электрон рақамли имзо қўйишда фойдаланилаётган электрон рақамли имзо ёпиқ калити эгаси юридик шахс бўлса, сертификатда жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исмини ва шахсий идентификация рақами (ёки норезидент солиқ тўловчининг идентификация рақами)ни ва юридик шахснинг вакили лавозимини кўрсатмасликка йўл қўйилади.

Электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгаси ташаббуси билан электрон рақамли имзо калити сертификатига бошқа маълумотлар ҳам киритилиши мумкин.

Таҳририй ўзгартиш киритилмоқда.

Таҳририй ўзгартиш киритилмоқда.

Жараённи тезлаштириш ва асоссиз молиявий харажатларни камайтириш мақсадида чиқариб ташланмоқда.

“Электрон ҳукумат тўғрисида”ги Қонун талабларига мувофиқлаштирилмоқда.

Таҳририй ўзгартиш киритилмоқда.

Таҳририй ўзгартиш киритилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 мартдаги ПҚ–4642-сон қарорига мувофиқ, давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ва ресурсларида ахборотни шакллантириш, сақлаш ва қайта ишлаш фақат жисмоний шахслар – учун жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР), юридик шахслар учун – солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) ноёб идентификаторлардан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

14-модда. Электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш

Электрон рақамли имзо калитининг сертификати рўйхатга олиш маркази томонидан берилади.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

Электрон ҳужжат шаклидаги электрон рақамли имзо калитининг сертификати берилаётганда у рўйхатга олиш маркази ваколатли шахсининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

Қоғоз ҳужжат шаклидаги электрон рақамли имзо калитининг сертификати икки нусхада расмийлаштирилади. Бундай сертификатнинг ҳар бир нусхаси рўйхатга олиш марказининг ваколатли шахси томонидан имзоланиши
ва рўйхатга олиш марказининг муҳри билан тасдиқланиши керак. Электрон рақамли имзо калити сертификатининг бир нусхаси электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгасига берилади, бошқа нусхаси эса рўйхатга олиш марказида сақланади.

Электрон ҳужжатлар шаклидаги электрон рақамли имзолар калитлари сертификатларининг кўчирма нусхаларини беришга доир хизматлар рўйхатга олиш маркази томонидан бепул кўрсатилади.

26-модда. Жисмоний ва юридик шахсларнинг электрон рақамли имзо калити сертификатини бериш

Электрон рақамли имзо калитлари сертификатлари юридик ва жисмоний шахсларнинг электрон рақамли имзо калити сертификатини рўйхатга олиш
ва уни олишга бўлган аризаси билан қилган мурожаатига кўра
рўйхатга олиш маркази томонидан берилади. Мурожаат қилган шахс учун рўйхатга олиш марказининг оммавий офертаси билан олдиндан танишиши лозим.

Аризани кўриб чиқиш муддати беш иш кунидан ошмаслиги керак. Электрон рақамли имзо калитининг сертификати рўйхатга олиш маркази томонидан электрон рақамли имзо ёпиқ калити эгасининг шахси тасдиқлангандан сўнг берилади.

Электрон рақамли имзо калити сертификатини рўйхатга олиш ва уни олиш учун бериладиган ариза шакли ҳамда рўйхатга олиш маркази томонидан юридик ва жисмоний шахсга электрон рақамли имзо калити сертификатини бериш, шунингдек электрон рақамли имзо калитлари сертификатлари реестрини юритиш учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхати рўйхатга олиш маркази томонидан белгиланади.

Рўйхатга олиш марказига электрон рақамли имзо калитлари сертификатларини бериш мақсадларига мувофиқ бўлмаган маълумотларни сўраб олиш тақиқланади.

Ариза берилгунга қадар ариза берувчи электрон рақамли имзо очиқ ва ёпиқ калитларини мустақил яратиши ва очиқ калитни рўйхатга олиш учун рўйхатга олиш марказига тақдим этиши мумкин.

Электрон рақамли имзонинг очиқ
ва ёпиқ калитларини яратиш юридик
ва жисмоний шахсларнинг аризасига кўра рўйхатга олиш маркази томонидан
амалга оширилиши мумкин.

Юридик ва жисмоний шахслар бир нечта электрон рақамли имзо калитларига эга бўлиши мумкин. Ҳар бир электрон рақамли имзо калитининг сертификати белгиланган тартибда алоҳида рўйхатга олинади.

Электрон рақамли имзо очиқ ва ёпиқ калитларини яратиш, электрон рақамли имзо калитини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзо калити сертификатини бериш бўйича хизматлар пулли ҳисобланади.

Кўрсатиладиган пулли хизматлар таркиби ва қиймати белгиланган тартибда шартномавий асосда белгиланади.

Электрон рақамли имзо калити сертификатининг амал қилиш муддати электрон рақамли имзо калити рўйхатга олинган вақтдан бошлаб 24 ойдан ошмаслиги керак.

Электрон рақамли имзо калитининг сертификати берилаётганда у рўйхатга олиш марказининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

Электрон рақамли имзо калити сертификатини беришда рўйхатга олиш маркази томонидан электрон рақамли имзо эгасига электрон рақамли имзодан фойдаланиш ва уни сақлаш қоидалари тўғрисида, шунингдек электрон рақамли имзо эгасининг мажбуриятлари
ва жавобгарлиги тўғрисида тўлиқ ахборот берилиши керак.

Электрон рақамли имзо калитини рўйхатга олиш электрон рақамли имзо калити сертификатини рўйхатга олиш марказининг электрон рақамли имзо калитлари сертификатлари реестрига киритиш йўли билан амалга оширилади.

Электрон рақамли имзо калитлари рўйхатга олиш марказларининг ишончли сақлаш (булут) тизимида электрон рақамли имзо калитлари сертификати эгасининг камида икки факторли аутентификацияси билан сақланиши лозим.

Қонуннинг тўғридан-тўғри амал қилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 26 сентябрдаги 215-сон қарори билан тасдиқланган Электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш марказларининг фаолият юритиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-22-бандларидаги нормалар қонун лойиҳасига ўтказилмоқда.

27-модда. Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари консуллик бўлимлари ва консуллик муассасалари орқали электрон рақамли имзо калити сертификатини бериш

Хорижда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек чет давлат жисмоний ва юридик шахслар ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар электрон рақамли имзо калитининг сертификатини Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари консуллик бўлимлари ва консуллик муассасалари орқали олиши мумкин.

Электрон рақамли имзо калитлари сертификатларини Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари консуллик бўлимлари
ва консуллик муассасалари орқали олиш учун Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари ва қонунчилигида белгиланган миқдорда консуллик йиғимлари, шунингдек консуллик ҳаракатларини амалга оширилганлик билан боғлиқ ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирилади.

Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари консуллик бўлимлари ва консуллик муассасалари томонидан электрон рақамли имзо калити сертификатини бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги “Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш
ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–6269-сон Фармонининг
10-бандига мувофиқ киритилмоқда.

15-модда. Электрон рақамли имзо калити сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш

Электрон рақамли имзо калити сертификатининг амал қилиши электрон рақамли имзо ёпиқ калити эгасининг аризаси асосида, аризада кўрсатилган муддатга, лекин мазкур сертификатнинг амал қилиш муҳлатидан кўп бўлмаган муддатга рўйхатга олиш маркази томонидан тўхтатиб турилиши мумкин.

Электрон рақамли имзо ёпиқ калити эгасининг электрон рақамли имзо калити сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси тушганда рўйхатга олиш маркази электрон рақамли имзолар калитлари сертификатларининг реестрига тегишли ёзув киритади ва айни бир вақтнинг ўзида бу ҳақда электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгасини хабардор қилади.

Электрон рақамли имзо калити сертификатининг амал қилиши тўхтатиб турилган муддат ичида рўйхатга олиш маркази электрон рақамли имзо ёпиқ калити эгасининг аризасига биноан мазкур сертификатнинг амал қилишини қайта тиклаши мумкин

16-модда. Электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бекор қилиш

Электрон рақамли имзо калитининг сертификати электрон рақамли имзо ёпиқ калити эгасининг аризаси асосида рўйхатга олиш маркази томонидан бекор қилиниши мумкин.

Рўйхатга олиш маркази, электрон рақамли имзо ёпиқ калити эгасининг розилигидан қатьи назар, қуйидаги ҳолларда электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бекор қилиши шарт, агар:

мазкур сертификатнинг амал қилиш муддати тугаган бўлса;

электрон рақамли имзо калитининг сертификати берилишига асос бўлган ҳужжатнинг амал қилиши тугатилганлиги аниқ маълум бўлса;

Тўлдирилмоқда

электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгаси ушбу Қонун 10-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ўз мажбуриятларини бажармаган ҳоллар аниқланган бўлса.

Электрон рақамли имзо калити сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш муддати тугаган ва электрон рақамли имзо ёпиқ калити эгасининг уни қайта тиклаш ҳақида аризаси бўлмаган тақдирда ҳам электрон рақамли имзо калитининг сертификати бекор қилиниши керак.

Электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бекор қилиш электрон рақамли имзо ёпиқ калити эгасининг аризаси олинган ёки ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларида баён қилинган ҳолатлар юзага келган кунда рўйхатга олиш маркази томонидан амалга оширилади.

Электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бекор қилиш тўғрисидаги ёзув рўйхатга олиш маркази томонидан электрон рақамли имзолар калитлари сертификатларининг реестрига киритилиб, бу ҳақда электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгаси хабардор қилинади.

28-модда. Жисмоний ва юридик шахсларнинг электрон рақамли имзо калити сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш ва бекор қилиш

Электрон рақамли имзо калити сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш электрон рақамли имзо ёпиқ калити эгасининг аризаси асосида амалга оширилади.

Электрон рақамли имзо калити сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш учун ариза ариза берувчи томонидан электрон ёки қоғоз кўринишда берилади.

Электрон рақамли имзо калити сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш муддати ушбу электрон рақамли имзо калити сертификатининг амал қилиш муддатидан ошмаслиги керак.

Электрон рақамли имзо калити сертификатининг амал қилиши тўхтатиб турилганда рўйхатга олиш маркази электрон рақамли имзо калитлари сертификатлари реестрига тегишли ёзувни киритади ҳамда уч кун мобайнида бу тўғрисида электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгасини ёзма равишда хабардор қилади.

Ушбу электрон рақамли имзо калити сертификатининг амал қилишини қайта тиклаш электрон рақамли имзо ёпиқ калити эгасининг аризасига асосан электрон рақамли имзо калити сертификатининг амал қилиши тўхтатиб турилган муддат мобайнида амалга оширилади.

Электрон рақамли имзо калити сертификати электрон рақамли имзо ёпиқ калити эгасининг аризасига асосан бекор қилинади. Электрон рақамли имзо калити сертификатини бекор қилиш учун ариза, ариза берувчи томонидан электрон ёки қоғоз шаклида берилади.

Электрон рақамли имзо калити сертификати шунингдек рўйхатга олиш маркази томонидан электрон рақамли имзо ёпиқ калити эгасининг розилигисиз қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:

ушбу сертификатнинг амал қилиш муддати тугаганда;

электрон рақамли имзо калити сертификати берилишига асос бўлган ҳужжатнинг амал қилиши тўхтатилганда;

юридик шахснинг раҳбари ёки ваколатли шахси номидан ушбу юридик шахс вакилининг электрон рақамли имзоси калити сертификатини бекор қилиш тўғрисидаги ариза келиб тушганда;

электрон рақамли имзо эгаси ушбу Қонуннинг 36-моддасида назарда тутилган ўз мажбуриятларини бажармаган ҳоллар аниқланганда;

электрон рақамли имзо калити сертификатининг амал қилиши тўхтатиб турилган муддат тугаганда ва уни қайта тиклаш учун электрон рақамли имзо эгасининг аризаси мавжуд бўлмаганда.

Электрон рақамли имзо калити сертификатларини бекор қилиш электрон рақамли имзо эгасининг аризаси олинган ёки ушбу моддада баён қилинган ҳолатлар вужудга келган кунда рўйхатга олиш маркази томонидан амалга оширилади.

Электрон рақамли имзо калити бекор қилингандан кейин рўйхатга олиш маркази томонидан электрон рақамли имзо калитлари сертификатлари реестрига ёзув киритилади ва унинг эгасига расмий билдиришнома (бекор қилинган сертификатлар рўйхати) юборилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил
26 сентябрдаги 215-сон қарори билан тасдиқланган Электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш марказларининг фаолият юритиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 37-44-бандларидаги нормаларга мувофиқлаштирилмоқда.

17-модда. Электрон рақамли имзо калитининг сертификатини рўйхатга олиш марказида сақлаш тартиби

Электрон ҳужжат шаклидаги электрон рақамли имзо калитининг сертификатини рўйхатга олиш марказида сақлаш тартиби ҳамда муддати рўйхатга олиш маркази ва электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгаси ўртасидаги шартнома билан белгиланади.

Электрон ҳужжат шаклидаги электрон рақамли имзо калитининг бекор қилинган сертификати рўйхатга олиш марказида камида уч йил сақланади.

Электрон ҳужжат шаклидаги электрон рақамли имзо калитининг сертификатини сақлаш муддати тугаганидан кейин, у рўйхатга олиш марказининг электрон рақамли имзолар калитлари сертификатларининг реестридан чиқарилади ва сақлашнинг архив режимига ўтказилади.

Қоғоз ҳужжат шаклидаги электрон рақамли имзо калитининг сертификати қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сақланади.

Электрон рақамли имзо калитининг сертификати йўқолган тақдирда, рўйхатга олиш маркази электрон рақамли имзо калити сертификатининг дубликатини бериши мумкин.

29-модда. Жисмоний ва юридик шахсларнинг электрон рақамли имзо калитининг сертификатини рўйхатга олиш марказида сақлаш тартиби

Электрон рақамли имзо калитининг сертификатини рўйхатга олиш марказида сақлаш тартиби ҳамда муддати рўйхатга олиш маркази ва электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгаси ўртасидаги шартнома билан белгиланади.

Чиқариб ташланмоқда

Электрон рақамли имзо калитининг сертификатини сақлаш муддати тугаганидан кейин, у рўйхатга олиш марказининг электрон рақамли имзолар калитлари сертификатларининг реестридан чиқарилади ва электрон архивда сақлаш режимига ўтказилади.

Чиқариб ташланмоқда

Таҳририй ўзгартиш киритилмоқда.

Таҳририй ўзгартиш киритилмоқда.

Жараённи тезлаштириш ва асоссиз молиявий харажатларни камайтириш мақсадида чиқариб ташланмоқда.

Таҳририй ўзгартиш киритилмоқда.

Жараённи тезлаштириш ва асоссиз молиявий харажатларни камайтириш мақсадида чиқариб ташланмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

30-модда. Жисмоний ва юридик шахсларнинг электрон рақамли имзо калитлари сертификатлари реестрини юритиш ва уларни сақлаш тартиби

Фойдаланувчиларга берилган калитлар сертификатлари реестри электрон шаклда юритилади. Электрон рақамли имзодан фойдаланувчилар учун калитлар сертификатларининг электрон шаклдаги реестрига кириш эркин бўлиши керак.

Рўйхатга олиш маркази электрон рақамли имзо калитлари сертификатлари реестрининг ўз вақтида янгиланиб борилишини таъминлаши шарт. Реестрдаги ўзгаришлар электрон рақамли имзо калити сертификатини бериш, тўхтатиб туриш ва унинг амал қилишини тиклаш ҳамда уни бекор қилиш вақтидан бошлаб амалга оширилиши керак.

Реестрда электрон ҳужжатлар шаклида берилган, амалда бўлган, тўхтатиб қўйилган ва бекор қилинган электрон рақамли имзо калитларининг сертификатлари бўлиши керак.

Рўйхатга олиш марказининг калитлар сертификатлари реестрида электрон рақамли имзо эгаси тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

фамилияси, исми ва отасининг исми, агар электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгаси жисмоний шахс бўлса;

ташкилотнинг тўлиқ номи, агар электрон рақамли имзонинг ёпиқ калити эгаси давлат хизматларини кўрсатиш
ва давлат функцияларини бажариш жараёнида, шунингдек автоматик равишда ахборот тизимларида электрон рақамли имзо яратиш учун электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан фойдаланувчи юридик шахс бўлса;

почта манзили, телефон (факс) рақами, электрон почта манзили;

солиқ тўловчининг идентификация рақами;

электрон рақамли имзо калити сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш ва қайта тиклаш,
уни бекор қилиш асоси ва санаси.

Рўйхатга олиш марказида электрон ҳужжат шаклидаги электрон рақамли имзо калити сертификатини сақлаш тартиби ва муддати рўйхатга олиш маркази ва электрон рақамли имзо эгаси ўртасида тузиладиган шартномада белгиланади.

Бекор қилинган электрон ҳужжат шаклидаги электрон рақамли имзо калити сертификати рўйхатга олиш марказида камида уч йилгача сақланади.

Электрон рақамли имзо калити сертификатини сақлаш муддати тугагандан кейин у рўйхатга олиш марказининг электрон рақамли имзо калитлари сертификатлари реестридан чиқарилади ва электрон архивда сақлаш режимига ўтказилади.

Қонуннинг тўғридан-тўғри амал қилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 26 сентябрдаги 215-сон қарори билан тасдиқланган Электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш марказларининг фаолият юритиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 29-36-бандларидаги нормалар қонун лойиҳасига ўтказилмоқда.

5-боб. Электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитларини ва очиқ калитларини яратиш, уларнинг фойдаланувчилари ва эгаларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, ишончли учинчи томон

Қонунчилик техникаси талабларидан келиб чиққан ҳолда тўлдирилмоқда.

9-модда. Электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитларини ва очиқ калитларини яратиш

Электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитлари ва очиқ калитлари юридик ва жисмоний шахслар томонидан ёки уларнинг мурожаатига биноан рўйхатга олиш маркази томонидан электрон рақамли имзо воситалари ёрдамида яратилиши мумкин.

31-модда. Электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитларини ва очиқ калитларини яратиш

Электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитлари ва очиқ калитлари юридик ва жисмоний шахслар томонидан ёки уларнинг мурожаатига биноан рўйхатга олиш маркази томонидан электрон рақамли имзо воситалари ёрдамида яратилиши мумкин.

Ўзгаришсиз.

11-модда. Электрон рақамли имзо ёпиқ калити эгасининг жавобгарлиги

Электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгаси ушбу Қонун 10-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган мажбуриятларни бажармаганлиги оқибатида электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан рухсатсиз тарзда фойдаланилиши туфайли етказилган зарар учун тегишли электрон рақамли имзо очиқ калитининг фойдаланувчиси олдида жавобгар бўлади.

32-модда. Электрон рақамли имзо ёпиқ калити эгасининг жавобгарлиги

Электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгаси ушбу Қонун 36-моддасида кўрсатилган мажбуриятларни бажармаганлиги оқибатида электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан рухсатсиз тарзда фойдаланилиши туфайли етказилган зарар учун тегишли электрон рақамли имзо очиқ калитининг фойдаланувчиси олдида жавобгар бўлади.

Таҳририй ўзгартиш киритилмоқда.

10-модда. Электрон рақамли имзонинг ёпиқ калити эгаси

Электрон рақамли имзони яратган (электрон ҳужжатга имзо қўйган) ва рўйхатга олиш маркази томонидан унинг номига электрон рақамли имзо калити сертификати берилган жисмоний шахс электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгаси бўлади.

тўлдирилмоқда

33-модда. Электрон рақамли имзонинг ёпиқ калити эгаси

Электрон рақамли имзо ёпиқ калити эгаси қуйидагилардир:

электрон рақамли имзони яратган (электрон ҳужжатга имзо қўядиган) ва рўйхатга олиш маркази томонидан унинг номига электрон рақамли имзо калити сертификати берилган жисмоний шахсдир;

рўйхатга олиш маркази томонидан номига электрон рақамли имзо калити сертификати берилган, давлат хизматларини кўрсатиш ва давлат функцияларини бажариш жараёнида шунингдек ахборот тизимларида автоматик тарзда электрон рақамли имзоларни яратиш учун электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан фойдаланадиган юридик шахсдир.

Таҳририй ўзгартиш киритилмоқда.

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ,
электрон рақамли имзо калити фақат жисмоний шахсга тегишли бўлиши мумкин.

Ушбу лойиҳага мувофиқ, эндиликда сертификат эгаси сифатида юридик шахсни ҳам кўрсатиш таклиф этилмоқда.

12-модда. Электрон рақамли имзо очиқ калитининг фойдаланувчиси

Электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш учун электрон рақамли имзонинг очиқ калитидан фойдаланаётган юридик ёки жисмоний шахс электрон рақамли имзо очиқ калитининг фойдаланувчиси бўлиши мумкин.

Электрон рақамли имзо очиқ калитининг фойдаланувчиси электрон рақамли имзонинг очиқ калити электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгасига тегишлилигини ва электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлигини текшириш учун электрон рақамли имзо калитининг сертификатини берган рўйхатга олиш марказига мурожаат этишга, шунингдек электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлиги тасдиқланмаган ҳоллар ҳақида электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгасига хабар қилишга ҳақли.

Электрон рақамли имзо очиқ калитининг фойдаланувчиси электрон рақамли имзо ёпиқ калити эгасининг шахси тўғрисидаги маълумотлар муҳофаза қилинишини таъминлаши керак.

34-модда. Электрон рақамли имзонинг очиқ калити фойдаланувчиси

Электрон рақамли имзо очиқ калити фойдаланувчиси бўлиб электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш учун электрон рақамли имзонинг очиқ калитидан фойдаланувчи юридик
ёки жисмоний шахс бўлиши мумкин.

Электрон рақамли имзо очиқ калити фойдаланувчиси электрон рақамли
имзо очиқ калитининг электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгасига тегишлилигини ва электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлигини текшириш учун электрон рақамли имзо калити сертификатини берган рўйхатга олиш марказига мурожаат қилиш ҳамда электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлиги тасдиқланмаганлиги ҳолатлари тўғрисида электрон рақамли имзо ёпиқ калити эгасини хабардор қилиш ҳуқуқига эга.

Электрон рақамли имзо очиқ калитининг фойдаланувчиси электрон рақамли имзо ёпиқ калити эгасининг шахси тўғрисидаги маълумотлар муҳофаза қилинишини таъминлаши керак.

Таҳририй ўзгартишлар киритилмоқда.

Таҳририй ўзгартишлар киритилмоқда.

Тўлдирилмоқда

35-модда. Электрон рақамли имзо очиқ калити фойдаланувчилари ва ёпиқ калити эгаларининг ҳуқуқлари

Электрон рақамли имзо очиқ калити фойдаланувчиси ва ёпиқ калити эгаси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

рўйхатга олиш маркази томонидан тайёрланган берилган, тўхтатиб қўйилган, қайта тикланган ва бекор қилинган электрон рақамли имзо калитлари сертификатлари рўйхатини олиш;

рўйхатга олиш марказининг электрон рақамли имзо калитлари сертификатлари реестрида бўлган электрон рақамли имзо калити сертификатини электрон шаклда олиш;

рўйхатга олиш маркази томонидан тайёрланган бекор қилинган электрон рақамли имзо калитлари сертификатлари рўйхатини электрон рақамли имзо калитлари сертификатлари ҳолатини текшириш учун қўллаш.

Электрон рақамли имзо ёпиқ калити эгаси электрон рақамли имзо калити сертификатини янгилаш учун сўров юбориш ҳуқуқига эга. Сўров рўйхатга олиш марказига амалда бўлган электрон рақамли имзо калити сертификатининг амал қилиш муддати тугашидан камида икки ҳафта олдин юборилиши керак.

Қонуннинг тўғридан-тўғри амал қилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 26 сентябрдаги 215-сон қарори билан тасдиқланган Электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш марказларининг фаолият юритиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 48-49-бандларидаги нормалар қонун лойиҳасига ўтказилмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

36-модда. Электрон рақамли имзо очиқ калити фойдаланувчилари ва ёпиқ калити эгаларининг мажбуриятлари

Электрон рақамли имзо очиқ калитининг фойдаланувчиси электрон рақамли имзо ёпиқ калити эгаси тўғрисидаги шахсий маълумотларнинг муҳофаза қилинишини таъминлаши шарт.

Электрон рақамли имзонинг ёпиқ калити эгаси:

ёпиқ калитни махфий сақлаши, унинг йўқотилиши, ошкор бўлиши, ўзгартирилиши ёки ундан рухсатсиз фойдаланишнинг олдини олиш учун мумкин бўлган барча чораларини кўриши;

агар унга ушбу калитлар бошқа шахслар томонидан фойдаланилаётганлиги ёки илгари фойдаланилганлиги маълум бўлса, электрон рақамли имзо ёпиқ калитларидан фойдаланмаслиги;

электрон рақамли имзо ёпиқ калитидан фақат сертификатда белгиланган тегишли соҳаларда фойдаланиш рухсат берилган мақсадларда фойдаланиши;

электрон рақамли имзо ёпиқ калитига кириш режимининг бузилганлиги ёки бузилиши мумкинлиги тўғрисида электрон рақамли имзо калити сертификатини берган рўйхатга олиш марказини хабардор қилиши ва электрон рақамли имзо калити сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туришни ёки уни бекор қилишни талаб қилиши;

ўз вакили ҳисобланган юридик шахснинг қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши тўғрисида рўйхатга олиш марказига хабардор қилиши шарт.

Рўйхатга олиш жараёнидан ўтадиган электрон рақамли имзо ёпиқ калити эгалари ушбу Қонун ва тегишли шартнома билан белгиланадиган турдаги ва шаклдаги рўйхатга олиш ва идентификация ахборотини тақдим этиши шарт.

Агарда электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгаси юридик шахс бўлса, унинг раҳбари юридик шахснинг қайта тузилиши ёки тугатилиши ҳолатлари бўлган тақдирда рўйхатга олиш марказига бу ҳақида хабар қилиши шарт.

Юридик шахснинг раҳбари юридик шахснинг вакили лавозимидан озод этилганда рўйхатга олиш марказига
бу ҳақда ўн кун муддатда хабар қилиши шарт.

Агарда электрон рақамли имзонинг ёпиқ калити эгаси давлат хизматларини кўрсатиш ва давлат функцияларини бажариш жараёнида, шунингдек ахборот тизимларида автоматик тарзда электрон рақамли имзоларни яратиш учун электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан фойдаланаётган юридик шахс ҳисобланса, электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан фойдаланишга масъул шахс юридик шахснинг раҳбари саналади.

Қонуннинг тўғридан-тўғри амал қилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 26 сентябрдаги 215-сон қарори билан тасдиқланган Электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш марказларининг фаолият юритиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 51-52-бандларидаги нормалар қонун лойиҳасига ўтказилмоқда.

Қонуннинг тўғридан-тўғри амал қилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 26 сентябрдаги 215-сон қарори билан тасдиқланган Электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш марказларининг фаолият юритиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 51-52-бандларидаги нормалар қонун лойиҳасига ўтказилмоқда.

Қонуннинг тўғридан-тўғри амал қилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 26 сентябрдаги 215-сон қарори билан тасдиқланган Электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш марказларининг фаолият юритиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 51-52-бандларидаги нормалар қонун лойиҳасига ўтказилмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

37-модда. Ишончли учинчи томон

Ўзбекистон Республикасининг ишончли учинчи томони (кейинги ўринларда – ишончли учинчи томон) – трансчегаравий ўзаро алоқалар доирасида хорижий электрон рақамли имзони ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида берилган электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлигини тасдиқлайдиган хизмат.

Хорижий давлатларнинг электрон рақамли имзолари калитлари сертификатларидан фақатгина ишончли учинчи томон тарафидан ҳақиқийлиги тасдиқлангандан сўнг фойдаланиш мумкин.

Ишончли учинчи томон ахборот алмашинувидаги иштирокчиларнинг трансчегаравий ахборот алоқаси жараёнида электрон ҳужжатлар ва хабарларнинг ишончлилиги ва бутунлигининг сақланганлиги кафолатини улардаги электрон рақамли имзоларни текшириш орқали таъминлаш бўйича хизматларни кўрсатиш учун ахборот воситачиси сифатида ташкил этилади.

Ўз ҳаракатлари билан ишончли учинчи томон ахборот алмашинуви иштирокчилари учун ҳамда тегишли электрон ҳужжат алмашинувида фойдаланувчилар учун ушбу ҳужжатнинг юридик кучга эга эканлигини тасдиқлайди.

Ишончли учинчи томоннинг фаолият кўрсатиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Ишончли учинчи томон давлатлараро электрон ҳужжатлар алмашинуви ва электрон рақамли имзоларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш, электрон ҳужжатнинг ўхшашлиги ва яхлитлиги билан боғлиқ жараёнларни автоматлаштириш учун мўлжалланган бўлиб, электрон ҳужжатнинг юридик кучга эга эканлиги ва ишончлилигини, шунингдек, маълумотларни сақлашда тан олинишини таъминлайди.

МДҲ давлатларида (Арманистон, Белоруссия, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон) ўзаро электрон ҳужжатлар айланиш тизимларини интеграциясини таъминлашда ишончи учинчи томон (ИУТ) хизматларидан фойдаланиш йўлга қўйилган.

Ушбу давлатлар ва бошқа хорижий давлатлар билан электрон ҳужжатлар айланиш тизимларини интеграциялаш учун Ўзбекистон Республикасининг ишончли учинчи томони хизматини жорий қилиш назарда тутилмоқда.

19-модда. Чет давлатларнинг электрон рақамли имзолар калитлари сертификатларидан фойдаланиш.

Чет давлатларнинг электрон рақамли имзолар калитлари сертификатларидан фойдаланиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Чиқариб ташланмоқда

37-моддада хорижий давлатларнинг электрон рақамли имзолари калитлари сертификатларидан фақатгина Ўзбекистон Республикаси ишончли учинчи томони уларнинг ҳақиқийлигини текширганидан сўнг фойдаланиш мумкинлиги белгиланган.

20-модда. Муҳр ўрнида ишлатиш

Муҳр билан тасдиқланган ва электрон ҳужжатга айлантирилган қоғоз ҳужжатнинг мазмуни қонун ҳужжатларига ёки тарафларнинг келишувига мувофиқ рўйхатга олиш маркази ваколатли шахсининг электрон рақамли имзоси билан ёки электрон рақамли имзо ёпиқ калити эгасининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланиши мумкин.

Чиқариб ташланмоқда

Қонун лойиҳасининг 4-моддасида электрон рақамли имзо билан имзоланган электрон ҳужжатнинг кучи қўлда ёзма тарзда имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган қоғоз ҳужжат билан бир хил кучга эга эканлиги белгиланган.

Тўлдирилмоқда

6-боб. Якунловчи қоидалар

Қонунчилик техникаси талабларидан келиб чиққан ҳолда тўлдирилмоқда.

21-модда. Низоларни ҳал этиш

Электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасидаги низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.

38-модда. Низоларни ҳал этиш

Электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасида юзага келадиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.

Таҳририй ўзгартиш киритилмоқда.

22-модда. Электрон рақамли имзо тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик

Электрон рақамли имзо тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

39-модда. Электрон рақамли имзо тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик

Электрон рақамли имзо тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

Ўзгаришсиз.

Тўлдирилмоқда

40-модда. Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш

Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

...

Қонунчилик техникаси талабларидан келиб чиққан ҳолда ўз кучини йўқотадиган қонун ҳужжатлари белгиланмоқда.

Тўлдирилмоқда

41-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини, тушунтирилишини таъминлаш

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

Қонунчилик техникаси талабларидан келиб чиққан ҳолда қонуннинг ижросини, етказилишини, тушунтирилишини таъминлаш бўйича норма белгиланмоқда.

Тўлдирилмоқда

42-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

Қонунчилик техникаси талабларидан келиб чиққан ҳолда қонунчиликни ушбу қонун лойиҳасига мувофиқлаштириш бўйича норма белгиланмоқда.

Тўлдирилмоқда

43-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Қонунчилик техникаси талабларидан келиб чиққан ҳолда қонунчиликни ушбу қонун лойиҳасининг кучга кириши бўйича норма белгиланмоқда.

IT-технологиялар, телекоммуникациялар
ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи ўринбосари

Ш. Ражаббаев

← Рўйхатга қайтиш

Қонун лойиҳасига таклиф беринг!

Илтимос, жавобингизни киритинг

+