Молдовадаги парламент сайловида президент тарафдорлари олдинда

 

Молдовада 11 июль куни бўлиб ўтган сайлов натижасида сайлов кампаниясида иштирок этган 20 та партиядан учтаси парламентга ўтди.

Улар орасида президент Майя Санду етакчилигидаги Ҳаракат ва бирдамлик партияси (ХБП) олдинда бормоқда. ХБП вакиллари сайловчилардан 47 фоизининг овозини олишга муваффақ бўлганлар.

ХБПга мухолиф бўлган коммунистлар ва социалистлар блоки 31 фоиз овоз олган. Мазкур партияларга Молдованинг собиқ президентлари Владимир Воронин ва Игорь Додон етакчилик қилишади.

Тадбиркор Илан Шор бошчилигидаги “Шор” миллатчи-консерватив партияси эса парламент сайловида 6,65 фоиз овоз олган. Мазкур натижалар Молдова Марказий сайлов комиссияси томонидан 11 июль оқшомида протоколларнинг 90 фоизи қайта ишланганидан кейин эълон қилинди.

МСК раисига кўра, Молдовада муддатидан аввалги парламент сайловлари жиддий қонунбузарликларсиз ўтган, сайловчилар давомати 48,1 фоизни ташкил этган. Молдовада муддатидан олдинги парламент сайловини ўтказишга ҳокимият тизимларидаги россияпараст кучлар ва уларнинг европапараст мухолифлари ўртасида кучлар тенг бўлиб қолгани туфайли юзага келган сиёсий инқироз сабаб бўлган.

Теглар

Хориж хабарлари
← Рўйхатга қайтиш