Оқ эди, «қора» бўлиб юрди
Оқ эди, «қора» бўлиб юрди

 

Болалар меҳнати ва мажбурий меҳнат кўп йиллар оғир тамға бўлиб келди. 2009 йилда Ўзбекистонда етиштирилган пахтага нисбатан эълон қилинган бойкот 2022 йил 10 март куни «Cotton compaign» халқаро коалиция томонидан бекор қилинди.

Бу халқимиз, шунингдек, давлатимиз учун ҳам, ҳеч шубҳасиз, тарихий кун бўлди. Бунинг катта ютуқлигини, ортида неча йиллик машаққат ва меҳнат, асосийси, Президентнинг катъий сиёсий иродаси турганини кўпчиллик билади. Бойкотни бекор қилишда «Cotton compaign» халқаро коалициясининг етакчи ҳамкори бўлган «Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбек форуми» томонидан 2021 йилда пахта терими бўйича ўтказилган мустақил мониторинг натижалари асос қилиб олинган. Ҳисоботда ҳукумат томонидан ташкил қилинадиган мажбурий меҳнат ҳолатлари аниқланмагани қайд этилган.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев бу тарихий воқеага энг қисқа ва тушунарли изоҳ берди: «Неча йиллардан бери манфаат кўрмадик. Пахтамиз ўзи оқ эди, лекин «қора» бўлиб юрди. Гўёки ўзидан ўзи бўлди деб ўйлашади, аммо қанча қийналдик. Сиёсий ирода бўлмаганда, булар бўлармиди? Бу кураш. Кеча телевизорда кўрсатяпти, тушунган одам, қадрига етган одам йиғлади, хурсанд бўлиб. Бу миллатимизнинг қиймати».

Ушбу воқелик ҳақида кўплаб халқаро нашрлар ҳамда мутахассислар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирмоқда.

 

Меҳнат Ташкилоти расмий саҳифасида Ўзбекистон пахтасига нисбатан Cotton Campaign бойкотининг бекор қилиниши олқишланди…

 

Ўзбек пахтасига ўн йиллик бойкот тугагани ҳақида хабар берилди, The Business Of Fashion расмий сайтида…

 

Foreign Policy сайтидаги мақолада «Трансмиллий компанияларни Ўзбекистон пахтаси ва ундан олинадиган маҳсулотларни харид қилишни қайта бошлашга ундаш керак», дейилади…

 

* * *

Беннет ФРИМАН,

«Cotton Campaign» халқаро коалицияси раҳбари:

– Ўзбекистонда сўнгги йиллардаги ислоҳотлар натижасида мутлақо янги муҳит шаклланди. Пахта йиғим-терими мавсумида мажбурий меҳнатдан фойдаланмаётгани ва унга тўлиқ барҳам берилгани нафақат бизнинг коалициямиз, балки фуқаролик жамияти вакиллари ҳамда халқаро ташкилотлар томонидан ҳам эътироф этилмоқда.

Биз Президент Мирзиёевнинг мажбурий меҳнатга барҳам бериш ва Ўзбекистон пахта секторини ислоҳ қилиш учун зарур бўлган тарихий ислоҳотлар ва амалга оширишдаги ташаббусини юқори баҳолаймиз. Энди биз Ўзбекистон ҳукуматини фуқаролик жамияти учун майдон очишга ҳамда глобал брендларни жалб этадиган, меҳнат ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган масъулиятли етказиб берувчилар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш учун зарур бўлган қулай муҳитни яратишга чақирамиз.

 

* * *

Патрисия ЮРЕВИЧ,

Responsible Sourcing Network бош директори:

— Сўнгги 12 йил давомида юзлаб компанияларни ўзбек пахтасидан воз кечишга ундаганимиздан сўнг, биз Ўзбекистон пахтасига нисбатан бойкот мажбуриятини бекор қилиш вақти келганини эълон этишдан мамнунмиз. Энди компаниялар ўзлари меҳнат ҳуқуқларига риоя этишни баҳолашлари ва Ўзбекистондан пахта сотиб олиш бўйича қарор қабул қилишлари керак».

 

* * *

Эллисон ГИЛЛ,

Cotton Campaign бошқарув қўмитаси аъзоси, «GLJ-ILRF мажбурий меҳнат дастури» директори:

— Бугун биз учун тантанали кун, асосийси, бизнинг адолатли ва инсонпарвар саноатни ривожлантиришга ёрдам беришга қаратилган фаолиятимиз давом этмоқда. Биз етказиб берувчилар ҳамда брендлар билан биргаликда меҳнат амалиёти бўйича ҳақиқий шаффофликка эга бўлган, ишчилар ҳуқуқларига сармоя киритиш ва юқори меҳнат стандартларини сақлаб қолиш мумкин бўлган янги турдаги таъминот занжирини яратиш имкониятига эгамиз.

Брендлар ишлаб чиқарувчиларини энг паст нархлар учун рақобатлашишга мажбурлаш лозим.

 

«Ўзбекистон овози», 16.03.2022, №11

 

 

 

Теглар

Хориж хабарлари
← Рўйхатга қайтиш