Эҳтиром китобига киритилганлар
ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИНИНГ “ЭҲТИРОМ КИТОБИ”

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг “Эҳтиром китоби” партия ташкилотларида самарали фаолият кўрсатиб келаётган ходимлар меҳнатини муносиб эътироф этиш ва тақдирлаш мақсадида таъсис этилган.

“Эҳтиром китоби”га партия дастурий мақсадларини амалга ошириш, ғояларини кенг жамоатчилик орасида оммалаштириш ҳамда электорат манфаатлари йўлида самарали фаолият кўрсатиб келаётган ходимлар, партиянинг барча даражадаги сайланма орган аъзолари, партия гуруҳи аъзолари, партия дастурий мақсад ва вазифаларини тарғиб қилишда жонбозлик кўрсатаётган, партиянинг тадбирларида мунтазам иштирок этадиган тарғиботчилар, фаоллар, фахрийлар киритилади.

Номзодни “Эҳтиром китоби”га киритиш ҳақида партия бошланғич ташкилотлари ҳамда туман, шаҳар ташкилотлари раислари минтақавий кенгаш раиси номига тавсия билан мурожаат қилади. Тавсия қилинган номзодлар минтақавий партия ташкилоти Ижроия қўмитаси томонидан ўрганилиб, шундан 3 нафари Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгашига тавсия билан мурожаат қилинади.

Марказий Кенгашга тавсия қилинган номзодлар барча бўлимлар вакилларидан ташкил топган Ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилади. Шундан сўнг, номзодни “Эҳтиром китоби”га киритиш ёки киритмаслик тўғрисидаги хулосалар асосида Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси Ҳайъатининг қарори қабул қилинади.

“Эҳтиром китоби”га киритилган партия фаоли учун алоҳида саҳифа ажратилиб, унда фуқаронинг исми, отасининг исми ва фамилияси, туғилган йили, иш жойи, лавозими ёки машғулот тури, “Эҳтиром китоби”га киритилганлиги тўғрисидаги қарорнинг санаси, тартиб рақами ва тўлиқ номи, “Эҳтиром китоби”га киритилаётганлиги ҳақида қисқача ёзма маълумот ҳамда матннинг тепа қисмининг ўртасида фуқаронинг 9х12 см ҳажмдаги фотосурати жойлаштирилади.

Шерзод Сайдуллаев

Ўзбекистон ХДП фаоли

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipisicing elit. Rerum eius consectetur delectus voluptatum dignissimos quaerat, alias eligendi vitae voluptas non. Odio quidem in deleniti eum. Voluptatum voluptatem repellendus, officia dolore!

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipisicing elit. Rerum eius consectetur delectus voluptatum dignissimos quaerat, alias eligendi vitae voluptas non. Odio quidem in deleniti eum. Voluptatum voluptatem repellendus, officia dolore!