«Истиқбол» ёшлар қаноти

Ўзбекистон ХДП “Истиқбол” ёшлар қаноти

2006 йилдан бери мамлакатимиздаги етакчи сиёсий партиялардан ҳисобланган Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши ва ҳудудий кенгашлари ҳузурида “Истиқбол” ёшлар қанотлари фаолият олиб боради.

Албатта, ушбу тузилманинг мақсади мамлакатмиз аҳолисининг олтмиш фоизини ёшлар ташкил этишини инобатга олиб, уларга қаратилган эътибор, имкониятларини намоён қилишга борасидаги шароитлар ва жамиятда муносиб ўринларини эгаллашларида барча давлат ва нодавлат ташкилотлар қаторида Ўзбекистон ХДПнинг ҳам фаол иштирокини таъминлаб, партия электорати ҳисобланган аҳоли қатлами таркибидаги ёшларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашни назарда тутади.

Бу борада бугун партия сафида турли миллатга мансуб бўлган бир юз сакcон мингдан ортиқ ёшлар бир ғоя ва мақсад атрофида бирлашган бўлиб, улар жамиятда ижтимоий бирдамлик, тўсиқларсиз ҳаёт, ёшларнинг таълим олиши ва доимий иш ўринлари билан таъминланиши, соғлиги, спорт билан шуғулланиши, бахтли оилада ҳаёт кечириши ҳамда жамиятдаги фаоллигига қаратилган ҳуқуқий асосларнинг мустаҳкамланиши, муҳим дастурларнинг тизимли равишда ижросининг таъминланиши ҳамда амалий саъй-ҳаракатлар йўлида бирлашган ҳисобланади.

Ўтган ўн йил мобайнида партиянинг “Истиқбол” ёшлар қаноти томонидан “Ёш сиёсатчи” кўрик танловининг уч басқичли тизим бўйича ўтказилгани ва унинг натижасида юз минглаб ёшларнинг ушбу танловга қамраб олингани, жамиятдаги сиёсий ислоҳотарга ёшларнинг дахлдорлик ҳиссини кўриш мумкин. Энг асосийси шу лойиҳа асосида ғолиб бўлган минглаб ўғил-қизлар бугун мамлакатнинг истиболли кадрлари сифатида давлат бошқаруви ва халқ хўжалиги, илм-фан, санъат ва иқтисодиёт, саноат ва бошқа муҳим соҳаларда муносиб меҳнат қилмоқдалар.

Сўнгги йилларда  қанот томонидан ёшларни ўйлантираётган муоммо ва масалаларини чуқур таҳлил қилиш, уларга ўз исътедод ва қобилиятларини намоён қилиш ва ёшлар масаласига оид давлатимизда олиб борилаётган устувор вазифаларини ўз вақтида сифатли қилиб бажариш борасида “Эзгу ғоядан – эзгу мақсад сари” шиори остида “Теш ташаббус – беш имкон” лойиҳаси, “Меҳр улашинг”, “Болаларга беринг дунёни”, “Балаларга бахт улашиб”, “Депутат ва ёшлар”, “Биз соғлом турмуш тарафдоримиз”, “Мен Ўзбекистон ХДПни танладим” каби бир қатор муҳим лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.

Ҳар йили Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши томонидан ёшлар, уларнинг муаммо ва масалаларига оид хусусан, бандлиги, ташқи меҳнат миграцияси масаласига оид, жиноятчиликнинг олдини олиш, эрта тушмушнинг салбий оқибатларини бартараф этишни назарда тутиб алоҳида чора-тадбирлар белгилаб олиниб унинг ижроси алоҳида мониторинг қилиб борилмоқда.

Марказий Кенгаш аъзолари

Абдуллаева

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши фахрийси, ишчи гуруҳ раиси
Шерзод Сайдуллаев

Ўзбекистон ХДП фаоли

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши Депутатлик бирлашмаларининг ишини мувофиқлаштириш ва
Абдуллаева Шарбат Зулфиқаровна

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши фахрийси, ишчи гуруҳ раиси
Қурбонов Собир Шералиевич

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши фахрийси, ишчи гуруҳ аъзоси
Алиева Дилором Ҳамиджановна

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши фахрийси, ишчи гуруҳ аъзоси
Тоиров Носир Абдулхакович

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши фахрийси, ишчи гуруҳ аъзоси
Усмонов Собиржон Усмонович

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши фахрийси, ишчи гуруҳ аъзоси
Шодиева Бўритош Аминовна

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши фахрийси, ишчи гуруҳ аъзоси

Ҳудудлар

Янгиликлар