ЎзХДП фракцияси ташаббуси билан олий ва ўрта махсус таълим вазири ахборот беради
Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Ҳукумат соати” бўлиб ўтади. Унда депутатлар “Олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларни турар жойлар билан таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида”ги масала бўйича Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқуловнинг ахборотини эшитади.