Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши 2021 йил 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови муносабати билан Халқ демократик партиясидан кўрсатилган номзоднинг баннерларини ҳудудлардаги марказий ташқи реклама шитларига ўрнатиш хизматини кўрсатиш ҳамда эҳтиёждан келиб чиқиб, қўшимча баннерларни чоп этиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар кесимида шу фаолият билан шуғулланадиган ташкилотлар ўртасида танлов эълон қилади.
Бунда:
– Андижон вилояти бўйича 25 та баннерларни ўрнатиш ва ечиб олиш ҳамда 5 та баннер чоп этиш, ўрнатиш ва ечиб олиш;
– Бухоро вилояти бўйича 1 та 6х3 ҳамда 2 та 4х1,5 ҳажмли баннерларни тайёрлаш, ўрнатиш ва ечиб олиш; 24 та баннерни ўрнатиш ва ечиб олиш; 8 та 6х3 ҳажмли баннер чоп этиш;
– Жиззах вилояти бўйича 23 та баннерни ўрнатиш ва ечиб олиш; 1 дона 6х4 хажмли баннер чоп этиш, ўрнатиш ва ечиб олиш;
– Навоий вилояти бўйича 17 та баннерларни чоп этиш, ўрнатиш ва ечиб олиш;
– Самарқанд вилояти бўйича 33 та баннерларни ўрнатиш ва ечиб олиш; 17 та 6х3 ҳажмли баннерларни чоп этиш;
– Сирдарё вилояти бўйича 24 та баннерларни ўрнатиш ва ечиб олиш; 3 та баннер чоп этиш;
– Сурхондарё вилояти бўйича 23 та 6х3 ҳажмли баннерларни чоп этиш; 30 та баннерларни ўрнатиш ва ечиб олиш;
– Тошкент вилояти бўйича 22 та баннерларни ўрнатиш ва ечиб олиш;
– Фарғона вилояти бўйича 30 та баннерларни ўрнатиш ва ечиб олиш;
– Хоразм вилояти бўйича 12 та 6х3 ҳажмли баннерни чоп этиш, ўрнатиш ва ечиб олиш;
– Қашқадарё вилояти бўйича 39 та 6х3 ҳажмли баннерни чоп этиш ҳамда 56 та баннерларни ўрнатиш ва ечиб олиш;
– Қорақалпоғистон республикаси бўйича 8 та баннерни ўрнатиш ва ечиб олиш; 16 та 6х3 ҳажмли баннерни чоп этиш.
Танлов савдоларида қатнашиш истагини билдирган корхона ва ташкилотлардан 2021 йилнинг 7 октябрь куни соат 15.00 га қадар тижорат таклифлари қабул қилинади.
Манзил: 100029, Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони 5/3.
Маълумот учун телефон: (71) 239-19-73