Ўзбекистон Халқ демократик партияси тарғибот материалларини ҳудудларга етказиб бериш мақсадида шу фаолият билан шуғулланувчи ташкилотлар хизматидан фойдаланиш бўйича танлов эълон қилади.
Тарғибот материалларини етказиб бериш қуйидаги йўналишларда амалга оширилади.
Биринчи йўналишда: Тошкент шаҳридан Наманган, Фарғона ва Андижон шаҳрига;
Иккинчи йўналишда: Тошкент шаҳридан Навоий, Бухоро, Урганч ва Нукус шаҳрига;
Учинчи йўналишда: Тошкент шаҳридан Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Қарши ва Термиз шаҳрига.
Тижорат таклифлари қуйидаги манзилларда қабул қилинади:
100029, Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони 5/3.
Танлов савдоларида қатнашиш истагини билдирган корхона ва ташкилотлардан 2023 йил 9 июнь соат 12.00 га қадар тижорат таклифлари қабул қилинади.
Маълумот учун телефон рақами: тел.: (71) 239-19-73