Корхона ва ташкилот раҳбарлари диққатига!

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши 2023 йил 9 июль куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови муносабати билан Халқ демократик партиясидан кўрсатилган номзоднинг баннерларини ҳудудлардаги эҳтиёждан келиб чиқиб чоп этиш, ташқи реклама шитларига ўрнатиш ва ечиб олиш хизматидан фойдаланиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар кесимида шу фаолият билан шуғулланадиган ташкилотлар ўртасида танлов эълон қилади.

– Андижон вилояти бўйича 71 та;

– Бухоро вилояти бўйича 37 та;

– Жиззах вилояти бўйича 49 та;

– Навоий вилояти бўйича 33 та;

– Наманган вилояти бўйича 59 та;

– Самарқанд вилояти бўйича 118 та;

– Сирдарё вилояти бўйича 41 та;

– Сурхондарё вилояти бўйича 89 та;

– Тошкент вилояти бўйича 72 та;

– Фарғона вилояти бўйича 105 та;

– Хоразм вилояти бўйича 30 та;

– Қашқадарё вилояти бўйича 91 та;

– Қорақалпоғистон республикаси бўйича 46 та

 

Танлов савдоларида қатнашиш истагини билдирган корхона ва ташкилотлардан 2023 йилнинг 2 июнь куни соат 12.00 га қадар тижорат таклифлари қабул қилинади.

 

Манзил: 100029, Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони 5/3.

Маълумот учун телефон: (71) 239-19-73

 

 

 

← Рўйхатга қайтиш