Президентликка номзоднинг Тошкент шаҳридаги ишончли вакили сайловчилар билан учрашув ўтказди
ЎзХДПдан Президентликка номзод Улуғбек Иноятовнинг Тошкент шаҳридаги ишончли вакили Нигора Эшметова Чилонзор туманидаги “Билим” ахборот кутубхона марказида сайловчилар билан учрашди.
Ишончли вакил Нигора Эшметова сайловчиларга президентликка номзоднинг сайловолди дастури ҳақида батафсил маълумотлар берди.
Жумладан, дастурдаги кам таъминланган, лекин, боқимандалик кайфиятида юрган фуқароларни жамиятимизнинг фаол иштирокчисига айлантириш ташаббуси бўйича кенг тушунтиришлар берди. Хусусан, ҳар бир инсон ўз ҳаётини яхшилаши учун доимий ҳаракатда бўлиши лозимлигини таъкидлади ишончли вакил Нигора Эшметова.
Учрашувда сайловчиларнинг дастур юзасидан берган саволларига ишончли вакил бафуржа жавоблар берди.