Тошкент вилоятидаги ишончли вакилнинг сайловчилар билан учрашувлари қизғин тарзда ўтмоқда
ЎзХДПдан Президентликка номзод Улуғбек Иноятовнинг Тошкент вилоятидаги ишончли вакили Қизилгул Қосимова Янгийўл шаҳар тиббиёт бирлашмасида сайловчилар билан учрашув ўтказди.
Ишончли вакил Қизилгул Қосимова сайловчиларга номзоднинг сайловолди дастуридаги йўналишлар бўйича атрофлича маълумотлар берди.
Хусусан, дастурдаги ўзини-ўзи банд қилиш ва хусусий тадбиркорлардан олинадиган даромадлар ҳисобидан меҳнатга лаёқатли аҳолининг барқарор иш ўринларида бандлигини таъминлашга эришиш ташаббуси ҳақида йиғилганларга бафуржа тушунтиришлар бериб, мазкур ташаббуснинг аҳамияти ҳақида гапирди.
Тадбирда ишончли вакил сайловчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берди.