Барно Абдусаматова, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси:
– Ўзбекистон куз фаслида рўй бериши мумкин бўлган коронавируснинг иккинчи тўлқинига тайёр. Ўтган давр мобайнида вазият ҳар томонлама ўрганиб чиқилган. Шу даврга қадар эришилган ютуқ ва камчиликлар кўриб чиқилиб, таҳлил қилинган. Ҳозирда шифохоналар салоҳиятли кадрлар ва зарур моддий техника база билан таъминланган. Барча шифохоналар ва мутахассисларнинг ушбу йўналишда тажрибалари бор. Улар касаллик авж олишига йўл қўймайдилар. Шу билан бирга, беморларга ўз вақтида малакали ва замонавий тиббий ёрдам кўрсатишга имкон ва барча керакли дори воситаларининг захиралари яратилган.
Айни вақтда мамлакатимизда 3 500 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Ҳозирги кунда COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш учун 114та муассасада 19 минг 346та ўрин ташкил этилган. Яна 10 мингга яқин қўшимча захира шифо ўринларини тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.