Соғлиқни сақлаш ходимларига кўп йиллик ишлаганлик учун устама тўланади
2020 йил 2 октябрда Президентнинг “Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Унга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппарати ва соғлиқни сақлаш ҳудудий бошқарув органлари ходимларига 2020 йил 1 ноябрдан бошлаб Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қуйидаги миқдорда кўп йиллик ишлаганлик учун ҳар ойлик устама тўланади (рағбатлантириш коэффициентини инобатга олган ҳолда лавозим маошига нисбатан коэффициентларда):
- 1 йилдан 3 йилгача – 0,3;
- 3 йилдан 5 йилгача – 0,6;
- 5 йилдан 10 йилгача – 0,8;
- 10 йилдан 15 йилгача – 1;
- 15 йилдан 20 йилгача – 1,2;
- 20 йилдан юқори – 1,5.
Бунда, кўп йиллик ишлаганлик учун устама олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган тартиб асосида амалга оширилади.