Тест синовлари Интернетда жонли эфирга узатилади

 

Ўзбекистонда 2021/2022 ўқув йили қабулигача имтиҳонларни Интернетда жонли эфирга узатишни таъминлайдиган, барча фойдаланувчилар учун очиқ бўлган “imtihon.uz” веб-платформаси ишга туширилади. Бу ҳақда куни кеча мамлакатимиз президенти томонидан имзоланган “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонда айтилган. Ҳужжатга мувофиқ, бундан буён Олий таълим муассасасининг бакалавриат ва магистратура имтиҳонлари, ўқишни кўчириш билан боғлиқ имтиҳонлар ҳамда нострификация тест синовлари жараёнини Интернетда жонли эфирга узатиш тартиби жорий этилади. Қайд этилишича, имтиҳонларни ўтказиш жараёнини Интернет тармоғида жонли эфирга узатиш таклифи Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Давлат тест маркази томонидан берилган.

← Рўйхатга қайтиш