Сенат янги таҳрирдаги “Давлат тили тўғрисида”ги қонунни қабул қилди
Сенат янги таҳрирдаги “Давлат тили тўғрисида”ги қонунни қабул қилди

 

Олий мажлис Сенати 26 июнь куни ўтган йиғилишида янги таҳрирдаги “Давлат тили тўғрисида”ги қонунни қабул қилди. Қонун президент томонидан имзоланганидан сўнг кучга киради. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати билдирди.

Янги таҳрирдаги қонунга асосан, қонунчилик, ижро, суд ва бошқа давлат органларида иш юритиш, статистика ва молиявий ҳужжатлар фақат ўзбек тилида юритилади. Бундан ташқари давлат органлари ўзаро ёзишмаларида ҳам фақат давлат тилидан фойдаланиши шарт. Давлат органларининг хорижий ташкилотлар ва дипломатик ваколатхоналар билан ёзишмасида бошқа тилларни қўллашга рухсат берилади. Лекин бу ёзишманинг ўзбек тилидаги нусхаси ҳам илова қилиниши лозим. Қонунга асосан мамлакат ичкарисидаги барча анжуманлар, тантаналар ва бошқа тадбирлар ўзбек тилида олиб борилади. Халқаро даражадаги анжуман ва тадбирларда бу меъёр қўлланилмаслиги мумкин. Шу билан бир қаторда жисмоний шахсларга давлат органларига ўзбек тилида ёки бошқа тилларда мурожаат қилишга рухсат берилади. Давлат органлари, иложиси бўлган тақдирда, бу аризалар қайси тилда ёзилган бўлса, ўша тилда жавоб қайтариши шарт бўлади.

Теглар

Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш