1 миллион доза Хитой вакцинаси олиб келинди
1 миллион доза Хитой вакцинаси олиб келинди

 

Республикамизга 29 июнь куни яна 1 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 “хитой-ўзбек” вакцинаси олиб келинди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, бундан олдин 27 март куни 1 миллион доза, 27 апрелда — 1 миллион доза, 18 майда — 1 миллион доза, 19 майда — 500 минг доза, ва 10 июнда — 1 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси олиб келинган эди. “Шундай қилиб, Ўзбекистоннинг вакцина захираси 6,4 миллион дозага етмоқда. Айни пайтга қадар шундан 3,4 миллион дозадан ортиғи вакцинация жараёнларида қўлланилди”, -дейилади расмий баёнотда. Вазирликнинг билдирилишича, 30 июнь куни ҳам Хитой вакцинасининг яна 1 миллион дозаси Ўзбекистонга келтирилиши кутилмоқда.

← Рўйхатга қайтиш