Покистоннинг Лаҳор шаҳрига мунтазам авиақатнов тикланмоқда
Uzbekistan Airways авиаширкати шу ҳафтадан эътиборан Тошкент шаҳридан Покистоннинг Лаҳор шаҳрига мунтазам авиақатновни тиклайди.
Авиаширкат матбуот хизмати қайдича, Тошкент-Лаҳор-Тошкент йўналиши бўйича мунтазам рейслар 2 июлдан амалга оширила бошлайди. Парвозлар ҳафтасига бир марта – жума кунлари амалга оширилади. Uzbekistan Airways ўз хабарномасида пандемия шароитида Покистонга бормоқчи бўлган йўловчилар учун қандай чекловлар амалда бўлиш-бўлмаслиги ҳақида маълумот берган эмас.