Меҳнат муҳожирлари томонидан 3,3 миллиард доллар пул ўтказилди

 

Жорий йилнинг январь-июнь ойларида халқаро пул ўтказмалари орқали Ўзбекистонга келиб тушган валюта маблағлари ҳажми 3,3 миллиард АҚШ долларини ташкил этган. Марказий банк матбуот хизмати маълумотига кўра, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,4 баробарга кўпдир.

Дейлик, жорий йилнинг июнь ойида Ўзбекистонга хориждан йўлланган маблағ ҳажми 720 миллион долларни (2020 йил июнида - 621 миллион доллар), май ойида эса 616 миллион долларни (ўтган йил майида - 485 миллион доллар) ташкил этган. Марказий Банк ўз ҳисоботида йил бошидан бери миллий валюта курси 1,2 фоизга, июнь ойида эса 0,2 фоизга қадрсизланганини қўшимча қилган.

← Рўйхатга қайтиш