Тошкентда айрим кўчалар вақтинча ёпилади
Тошкентда айрим кўчалар вақтинча ёпилади

 

15 ва 16 июль кунлари Ўзбекистон пойтахти Тошкентда “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдид ва имкониятлар” мавзусидаги Халқаро конференция ўтказилади. Конференцияда 400 дан ортиқ хорижий меҳмон иштирок этиши кутилмоқда.

Шу сабабли, Тошкент марказидаги Ислом Каримов ва бошқа айрим кўчаларда автотранспорт қатнови вақтинча тўхтатилади. Жумладан, Ислом Каримов кўчасидан Навоий кўчасигача; Олмазор кўчаси: Бешёғоч кўчасидан Навоий кўчасигача бўлган қисми ёпилади. Шунингдек, ушбу кўчаларга туташ йўлларда ҳаракатланиш вақтинча чекланиши мумкин. Вужудга келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга бошқа айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилади.

← Рўйхатга қайтиш