Метро учун Россиядан 10 та поезд сотиб олинади

 

Тошкент метроси учун Россиядан тўрт вагонли 10 та поезд сотиб олинади ва бу вагонлар жорий йилнинг 1 декабрига қадар Ўзбекистонга олиб келинади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 12 июлда имзоланган “Тошкент метрополитени учун ўнта тўрт вагонли метро поездларини харид қилиш” лойиҳасининг техник-иқтисодий асослашни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида қайд этилган.

Қарорга мувофиқ, вагон сотиб олиш учун 63 миллион 702 минг 740 евро сарф этилади, бундан 8 миллион 792 минг 100 евроси давлат бюджети, 30 миллион 449 минг 70 евроси “ВЭБ.РФ” банки, 24 миллион 461 минг 57 евроси эса “Росэксимбанк”нинг кредит маблағлари ҳисобидан тўланади.

← Рўйхатга қайтиш