Наманган вилоят ИИБ аҳолига тавсия берди
Наманган вилоят ИИБ аҳолига тавсия берди

 

Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси аҳолини қатор туманлардаги дам олиш масканларига вақтинча бормай туриш ҳақида огоҳлантирди.

Аввалроқ Наманган вилоятида дўл ёққан, Косонсойдаги сел оқибатида 8 нафар киши ҳалок бўлгани хабар қилиган эди. Сел ҳақида эслатган ИИБ барча фуқаролар ва ҳаракат иштирокчиларидан зарур иш бўлмаган тақдирда Косонсой, Янгиқўрғон, Чуст ва Поп туманларидаги дам олиш масканларига вақтинча бормасликни тавсия этган.

“Табиий ҳодисаларга бефарқ қарамай, ўзингиз ва яқинларингиз саломатлиги учун уйда қолинг”, дейилган бошқарма хабарномасида.

← Рўйхатга қайтиш