Сенат ялпи мажлис кун тартибини эълон қилди
Сенат ялпи мажлис кун тартибини эълон қилди

 

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг ўн еттинчи ялпи мажлиси шу йил 30 июлида чақирилади. Бу ҳақда юқори палатанинг 26 июль куни бўлиб ўтган йиғилишида билдирилди. Сенат ахборот хизмати маълумотига кўра, жума кунига белгиланган галдаги ялпи мажлис видеоконференцалоқа тарзида ўтказилади. Унда “Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида”ги, “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги, “Интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолияти такомиллаштирилаётганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Зайтун мойи ва зайтун меваси тўғрисидаги халқаро битимга (Женева, 2015 йил 9 октябрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақида”ги қонунлар муҳокама қилиниши режаланган.

Мажлисда шу йил 15-16 июль кунлари Тошкентда ўтказилган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция якунларидан келиб чиқадиган вазифалар тўғрисидаги масаланинг ҳам кўриб чиқилиши назарда тутилган.

Бундан ташқари, мажлисда 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2021 йилнинг биринчи ярим йиллигидаги ижроси бўйича Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи, Ички ишлар вазирининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисидаги ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарнинг кесилишига доир ахборотлари эшитилиши кутилмоқда. Шу билан бирга, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича парламент назоратини кучайтириш масалалари ҳам муҳокама қилиниши режаланган.

Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг намунавий регламентини ва халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг доимий комиссиялари тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш, Ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳудудларда амалга оширилиши бўйича рейтинг тизимини жорий этиш, Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасининг 2020 йилдаги ва 2021 йилнинг биринчи ярим йиллигидаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи ва бошқа масалалар ҳам галдаги мажлис кун тартибидан ўрин олган.

 

← Рўйхатга қайтиш