Япония Ўзбекистоннинг чекка қишлоқларида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш лойиҳасини амалга ошириш учун 2 миллион 728 минг доллар миқдорида маблағ ажратди.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг билдиришича, “Ўзбекистондаги қишлоқ аёлларининг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш” лойиҳаси доирасида Япония ажратган маблағ ҳисобидан 3500 аёл тадбиркорликка ўқитилади, 350 та бизнес лойиҳа молиялаштирилади. Мазкур лойиҳа 2021-2024 йилларда Фарғона вилоятининг Фурқат, Сўх, Ёзёвон, Қўштепа ва Жиззах вилоятининг Янгиобод, Бахмал, Фориш, Зомин туманларида амалга оширилади.
— Лойиҳанинг аҳамияти шундаки, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар билан ишлашда давлат органлари, жамоат ташкилотлари, тадбиркорлик субъектлари ва фуқаролар йиғинлари ўртасидаги ижтимоий ҳамкорлик янада мустаҳкамланади, — дейилади расмий хабарда.