Ўзбекистон ва Россия бола ҳуқуқлари ҳимоясига оид меморандум имзолади
Ўзбекистон ва Россия бола ҳуқуқлари ҳимоясига оид меморандум имзолади

 

Ўзбекистон ва Россия жорий йилнинг 4 август куни бола ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади. ТАСС агентлиги хабарига кўра, ҳужжатга Россия томонидан президент ҳузуридаги бола ҳуқуқлари бўйича вакил Анна Кузнецова, Ўзбекистон томонидан эса болалар омбудсмани Алия Юнусова қўл қўйган. А. Кузнецова мазкур ҳужжат бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида икки томонлама алоқаларни ривожлантириш учун пойдевор вазифасини ўтайди.

Ўз навбатида, Алия Юнусова мазкур ҳужжатнинг имзоланиши меҳнат мигрантлари фарзандларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш муаммоларини ҳал қилиш ҳамда бу соҳада ўзаро ёрдам кўрсатиш масалалари бўйича аниқ механизмларни белгилаб олиш заруратидан келиб чиққанини урғулаган.

← Рўйхатга қайтиш